Тўртинчидан, иқтисодий фаолликни оширишга ва молиявий барқарорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, Марказий банк асосий ставкасини апрел ойида 1 фоизга туширди, пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланиш учун маблағлар (ҳар ойда 1 трлн. сўмгача) тақдим этилиши белгиланди, мажбурий захиралар бўйича талабларни енгиллаштириш ҳисобига тижорат банкларини 2,6 трлн.сўм миқдоридаги қўшимча ликвидли ресурслар билан таъминланиши белгиланди. Шу билан бирга тижорат банкларига 2 трлн.сўмгача бўлган миқдорда 3 йилгача бўлган муддатга ликвидлик тақдим этиш махсус механизми жорий этилди.
Хусусий тадбиркорлик корхоналарига тақдим этилган айланма маблағларни тўлдириш учун, шу жумладан, истеъмол бозорини энг зарур товарлар билан тўлдириш учун қайта тикланадиган револьвер кредитлар ажратилиши белгиланди.
Банкоматларнинг етарли миқдордаги нақд пул маблағлари билан узлуксиз таъминланиши, шунингдек, масофавий банк хизматларини ривожлантиришни рағбатлантириш чоралари жорий этилди.
II. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари.
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли карантин тадбирлари жорий этилиши билан асосий эътибор аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларига қаратилди. Бунда, биринчи галда, аҳоли даромадларини камайиб кетмаслигига, бандлигини сақлаб қолиш ва ишсизлик даражасини ошиб кетмаслигига қаратилган чоралар кўрилди.
Жумладан, иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкинлиги белгиланди.
Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларнинг фаолияти тўхтатилган даврда бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар (шу жумладан, 6 ойдан кам ишлаганларга) йиллик таътил тақдим этилди.
Фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасаларининг жами 1,04 млн. ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши таъминланиши белгиланди.
Карантинга жойлаштирилган ота-оналар, шунингдек, уларнинг фарзандларини парвариш қилаётганларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоиз миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланиши белгиланди.
Коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланди.
Ундан ташқари, солиққа тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси қарийб 2 бараварга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |