1-жадвал
2009-2014 йилларда муҳим инвестицион лойиҳаларни
амалга ошириш дастури
Саноат тармоқлари
|
Лойиҳа қиймати,
млрд. АҚШ долл.
|
Тузилиши (лойиҳанинг умумий қийматидан), %
|
Нефть-газ сектори
|
15,3
|
27,6
|
Нефть-газ кимё саноати
|
12,1
|
21,8
|
Транспорт ва инфратузилма
|
7,5
|
13,5
|
Энергетика
|
5,8
|
10,5
|
Кимё саноати
|
5,6
|
10,1
|
Тоғ-руда ва металлургия саноати
|
4,4
|
7,9
|
Тўқимачилик саноати
|
1,9
|
3,4
|
Машинасозлик
|
1,4
|
2,5
|
Қурилиш материаллари саноати
|
0,8
|
1,4
|
Бошқа тармоқлар
|
0,6
|
1,3
|
Жами:
|
55,4
|
100,0
|
Манба: Азимов Р.С. Эффективность антикризисной программы и важнейшие приоритеты посткризисного развития Узбекистана. 12 апреля 2010 г.
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда инновацион салоҳиятни кучайтиришда ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизациялаш муҳим аҳамият касб этади. Демак, яқин йиллардаги инновацион салоҳиятга катта ҳиссасини қўшадиган устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
- қўшилган қиймати юқори бўлган тармоқлар устуворлигини таъминлаш;
- бандликни таъминлаш учун рақобат афзалликка эга бўлган фан сиғими юқори бўлган тармоқларни ривожлантириш;
- экспорт тузилишида товар диверсификациясини кенгайтириш.
1.3. Инновацион ривожланишнинг моҳияти ва мазмуни
Инновацион ривожланишнинг моҳияти ва мазмунини ўрганишдан олдин “инновация” ибораси тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш зарур. Ушбу тушунча инглиз тилидан олинган бўлиб, “innovation”, яъни янгилик, янгилик киритиш деган маънони англатади. Мазкур тушунча илк бор XIX аср маданиятшунослари томонидан қўлланилган. Турли халқлар маданиятларининг бир бирига таъсири натижаси сифатида пайдо бўлган ўзгаришлар янгилик, яъни инновация, деб талқин қилинган. XX аср бошларидан эса ушбу ибора иқтисодчилар лексикасига кириб келди. Бунда олимлар ва мутахассислар инновацияларни айнан иқтисодиётда вақти вақти билан рўй берадиган инқирозлардан чиқишнинг муҳим воситаси сифатида ўргана бошладилар. Маълумки, иқтисодиётнинг инқироз оқибатларини енгиб ўтишга қодирлиги унинг инновационлик даражасини белгилаб беради.
Тан олинганки, инновация асосий омил сифатида иқтисодий ўсишни таъминлаш, атроф-муҳит ва ижтимоий жиҳатдан муаммоларни ҳал қилиш учун шарт-шароитлар яратишга ёрдам беради. Ривожланаётган мамлакатларда инновация бойлик ва иш ўринларини яратиш ҳамда иқтисодий ўсиш манбаи ҳисобланади. Шу билан бирга, бу янгилик тадқиқот ва ривожлантириш (Р & Д) орқали ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда теxнологик янгиликларни бошқача бошқарилишини таъминлайди. Нотеxнологик инновациялар янгилик ва мавжуд билимлардан фойдаланиши, бозорда янги қиймат яратиши расмий статистикада қайд этилмайди5.
Do'stlaringiz bilan baham: |