1-Мавзу. Инновациялар назарияси: технология ва самарадорлик (2 соат) Режа



Download 50,9 Kb.
bet5/9
Sana24.02.2022
Hajmi50,9 Kb.
#186847
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Мавзу

Тараққиёт ва инновация. Охирги ярим асрлик вақт турли даражадаги мувафақиятга эришган тараққиётга нисбатан хар хил ёндашувларни кўрди. Камбағаллик ва тенгсизлик муаммолари ўсиб бораяпди ва камаймаяпди ва бу ва бошқа об ҳаво ўзгариши каби муаммоларнинг ечимини топпиш жуда муҳим бўлиб турибди. Хали хам дунё тараққиёт хусусий манбалари сектори ва оммавий оқимга таъсир ўтказишда давом этаётган ва ҳамма жойда бўлган катта молиявий кризисдан азият чекиб келаяпди.
Ривожланган давлатлар ва ОЕCД бу муаммоларни ҳал қилаётган дамда бошқа мавзулар пайдо бўлапди. Булар ўз ичига ривожланган давлатларлар етакчилигида тараққиёт билан иш олиб боришда сиёсат изчиллиги, аёллар ва қизлар ҳолатини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги ва соғлиқ каби асосий йўналишларнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти масалаларига эътиборни қаратишда хам кафолатларини бўлишган холда шерикчилик қилишни олади. Бунга алоқадор мавзу инновация6.
Шу ўринда ўрганилаётган тушунчанинг Оксфорд изоҳли луғатида келтирилган талқинини ҳам эслаб ўтиш мақсадга мувофиқ. Унда «инновация» «товарни ишлаб чиқариш ёки сотиш, конструкциялашга бўлган янги ёндашув», деб изоҳланади. Инновацияларни қўллаш натижасида новатор ёки унинг компанияси рақобатчиларга нисбатан устунликка эга бўлади.
«Инновация» атамасининг замонавий талқини машҳур иқтисодчи олим Й. Шумпетер (J.A. Schumpeter)га тегишли. Унинг фикрича, инновация – бу янги материаллар ва компонентлардан фойдаланиш, янги жараёнларни жорий этиш, янги бозорларни очиш, янги ташкилий шаклларни жорий этишга асосланган барча янги комбинацияларнинг янгидан қўшилиши ва тижоратлашувидан иборат бўлган ишлаб чиқариш функциясининг тубдан алмашинувидир.
Шу ўринда К.Шодиметовнинг “Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг иқтисодий истиқболлари” номли қўлланмасида келтирилган ушбу фикрлар ҳам эътиборли эканлигини таъкидлаш керак.
Инновация бу моддий ишлаб чиқариш ёки сармоя концентрацияси эмас. Айрим тадқиқотчилар, жумладан, Э. Тоффлер, Ф. Фукуяма, Д. Белл, Ж. Нейсбит каби олимлар: «Айнан инновацион технологияларга таянган давлатгина юксак тараққиёт даражасига эришади», деган фикрни илгари суришади. Аслида ҳам шундай. Зеро, саноатлашган иқтисодиёт ўрнини аста-секин инновацион иқтисодиёт эгаллаши оддий ҳақиқатдир. Натижада, янгидан-янги бозорлар кашф этилади. Бинобарин, инновацион мақсадларни рўёбга чиқариш учун, хусусий инвестицияларга имтиёзлар бериш, замонавий банкларни шакллантириш, инновацияларни кафолатлаш ҳамда суғурталаш, кичик ва хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш, йирик технологик лойиҳалар учун миллии ва хорижий сармояларни кенг жалб этиш талаб қилинади. Бундан ташқари, бу борада, инновацион сиёсатни тартибга солувчи қонунларни такомиллаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIРО) ўз ҳисоботларида юқоридаги талабларга қатьий амал кдлаётган 20 га яқин давлатда инновацион ривожланиш тобора жадаллашаётганини эътироф этади. Швейцария, АҚШ, Швеция, Буюк Британия, Голландия, Финляндия, Гонконг, Сингапур, Тайвань, Япония, Жанубий Корея, Малайзия, Дания ва Ирландия ана шулар сирасидандир7.
Инновация - янги маҳсулот ёки xизматни бозорга киритиш, янги ишлаб чиқариш жараёнларини тадбиқ этиш, маҳсулот ёки xизматлар, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги шакллари ёки фаолият турларини илгари суриш, янги бозорларни ташкил этиш ёки янги жараённинг жорий бозор ва мавжуд бозорларда катта улушини қўлга киритишга қаратилган сай-ҳаракатлардир8.

Download 50,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish