«Фуқаролар учун бюджет»



Download 2,69 Mb.
bet1/24
Sana05.07.2022
Hajmi2,69 Mb.
#739561
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Budjet 22 P uz 11111 (1)




Фуқаролар учун
БЮДЖЕТ


2022
ЛОЙИҲА

Тoшкент – 2021




2022 йил учун бюджет лойиҳаси бўйича «Фуқаролар учун бюджет» нашри Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш дастури доирасида тайёрланди.
Ушбу нашрда келтирилган фикр ва ҳулосалар муаллифнинг ўз нуқтаи назари бўлиб, БМТ, шунингдек БМТТД ва БМТ га аъзо давлатларнинг расмий нуқтаи назари ҳисобланмайди.
БМТТД деярли 170 та давлатда ва ҳудудларда иш олиб бориб, ҳаёт даражасини яхшилаш, тенгсизликни қисқартириш ва инклюзив жамият тузишга кўмаклашиб келмоқда. Биз давлатларга ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, хамкорлик учун имкониятларни кенгайтириш, институционал имкониятларни ошириш ва ривожланиш натижаларини қўллаб-қувватлаш учун давлатлар барқарорлигини оширишда кўмаклашиб келмоқдамиз.
БМТТДнинг Ўзбекистонга кўмаги умумий ўзаро боғлиқ мақсадларга, яъни барқарор иқтисодий ривожланиш,
самарали давлат бошқаруви, иқлим ўзгаришига мослашиш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотларни жадаллаштиришда Ҳукуматни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
© БМТТД, 2021 (www.uz.undp.org)
3


МУНДАРИЖА


КИРИШ 4

  1. | 2022 ЙИЛ УЧУН МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ПРОГНОЗИ ВА

2023-2024 ЙИЛЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАР 5

  1. | ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ 8

ДАРОМАДЛАР 8
ХАРАЖАТЛАР 14
БЮДЖЕТ ТАҚЧИЛЛИГИ ВА УНИ ҚОПЛАШ МАНБАЛАРИ 49

  1. | ДАВЛАТ ҚАРЗИ 50

АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР 53
БОҒЛАНИШ УЧУН МАЪЛУМОТ 56

КИРИШ


Молия вазирлиги 2022 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган навбатдаги “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрини тақдим этади. Нашрда 2022 йил учун Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар ҳавола этилади.
Жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиёти бошқа давлатларда бўлгани каби COVID-19 натижасида келиб чиққан инқироздан сўнг аста-секинлик билан тикланмоқда, бу эса макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлашуви ва иқтисодиётнинг барча тармоқларида иқтисодий ўсиш суръатларининг қайта тикланиши кузатилмоқда.
2022 йил бюджетини ишлаб чиқилишида асос бўлиб хизмат қилган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози мазкур нашрнинг биринчи бўлимида келтириб ўтилган. Ушбу прогнозлар доирасида 2022-2024 йилларда иқтисодий ўсиш суръатларининг 6,0-6,5 фоиз даражада бўлиши кутилмоқда.
Нашрнинг асосий бўлимида Давлат бюджети даромадлари, харажатлари ва тақчиллигининг прогноз кўрсаткичлари келтириб ўтилган. Мазкур бўлимда 2022 йил учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишлари, манбалар кесимидаги бюджет даромадларининг прогнози ҳамда улар бўйича бюджет тушумларига таъсир этувчи омиллар ҳам ҳавола этилади.
2022 йилда Давлат бюджетининг харажатларига келсак, харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақланиб қолинади. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари режалаштирилаётган бюджет харажатларининг 49,1% ини ташкил этади.
Бўлим Давлат бюджети тақчиллиги тўғрисидаги маълумотлар билан якунланади. Ўрта муддатли истиқболда Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш мақсадида, бюджет тақчиллигини босқичма-босқич камайтириш режалаштирилмоқда.
Нашрнинг алоҳида бир бўлими давлат қарзи холати ва уни бошқариш масалаларига бағишланган. Фойдаланувчилар пандемия шароитига қарамасдан, макроиқтисодий барқарор даражада қолаётган давлат қарзи динамикаси тўғрисидаги маълумотлар билан танишиб олишлари мумкин. Мазкур бўлимда, шунингдек давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари ҳамда ички ва ташқи қарз миқдорига белгиланган чекловлар келтириб ўтилган.
Молия вазирлиги мазкур нашр, фойдаланувчиларга фойдали бўлишига умид қилади ҳамда фуқаролар билан мулоқотни кенгайтиришга тайёр эканлигини маълум қилади.



Download 2,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish