2-§. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
бўлинмаларининг паспорт тизимини таъминлаш фаолияти
Мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ-
лари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, жамоат тартибини
сақлаш, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини
муваффақиятли тарзда бажаришда аҳоли ҳисоби ва статистикаси,
аҳолининг ички миграциясини (кўчишини) тартибга солиш билан
чамбарчас боғлиқ паспорт тизими катта аҳамият касб этади.
Паспорт тизими
– бу шахсни ҳужжатлаштириш, унинг мақсад
ҳамда вазифаларини амалга ошириш йўлида уни прописка қилиш ва
ушбу қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик тартибини
белгиловчи, шунингдек, бу борадаги фаолиятни таъминловчи
ваколатли субъектлар ҳамда усул ва воситалар мажмуидан иборат
ҳуқуқ
нормалари
билан
тартибга
солинадиган
ижтимоий
муносабатлар йиғиндисидир.
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини таъминлаш
–
ушбу жараѐнни ташкил этувчи субъектларнинг бу борадаги комплекс
фаолияти бўлиб, мамлакатда паспорт тизими қоидаларининг
244
самарали ишлашига қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий, ташкилий ва
бошқа турдаги чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади.
Амалдаги қонун ҳужжатлари таҳлилига асосланган ҳолда
ҳуқуқий мавқеи ва ваколатларидан келиб чиқиб, паспорт тизимини
таъминловчи субъектларни шартли равишда қуйидагича таснифлаш
мумкин:
1) паспорт тизимини таъминловчи субъектлар фаолияти
устидан умумий раҳбарликни амалга оширувчи субъектлар
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари);
2) паспорт
тизимини бевосита таъминловчи субъектлар
(Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат
хавфсизлиги хизмати);
3) паспорт тизимини таъминлашда иштирок этувчи субъектлар
(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат
ташкилотлари,
оммавий
ахборот
воситалари,
фуқаролик
жамиятининг бошқа институтлари ва фуқаролар);
4)
паспорт тизимини самарали таъминлашда паспорт тизимини
бевосита таъминловчи субъектларга кўмаклашувчи субъектлар
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат
персоналлаштириш маркази, «Давлат белгиси» давлат ишлаб
чиқариш бирлашмаси).
Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли
ислоҳотлар жараѐнида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
хизматлари фаолиятини таъминловчи ўзига хос тизим шаклланди
ҳамда замон талаблари асосида унинг фаолияти самарали йўлга
қўйилди.
Ушбу хизматларнинг паспорт тизимини таъминлаш фаолиятини
шартли равишда: а) фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс)ларга
шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш, бериш,
алмаштириш ва фойдаланишни назарда тутувчи
ҳужжатлаштириш
;
б) шахснинг Ўзбекистон Республикасининг муайян ҳудудида яшаши
ѐки бўлиши фактини аниқлашни назарда тутувчи доимий, вақтинча
245
ва турган жойи бўйича ҳисобга олишдан иборат
рўйхатга олиш
фаолияти каби икки йирик йўналишга ажратиш мумкин.
Ҳозирги пайтда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
хизматлари жисмоний ва юридик шахсларга қуйидаги турдаги давлат
хизматларини кўрсатмоқда:
шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш
ва фуқароликдан чиқиши (йўқотиши)га оид ҳужжатларини
расмийлаштириш;
фуқаролар ва мамлакатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган
шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиш
ҳужжатларини расмийлаштириш;
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома ва
яшаш гувоҳномаларини расмийлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини белгиланган тартибда
рўйхатга олиш (прописка қилиш) ва рўйхатдан чиқариш;
Ўзбекистон Республикасида бўлувчи чет эл фуқаролари ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш визасининг амал қилиш
муддатига кўра вақтинча рўйхатдан ўтказиш;
жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида рўйхатдан ўтганлик ва рўйхатдан чиққанликни тасдиқловчи
маълумотномаларни расмийлаштириш;
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароларига
паспорт
расмийлаштириш;
йўқолганлиги, шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ѐки
туғилган йили ўзгарганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
паспортини алмаштириш.
Ўзбекистон Республикасида яшаѐтган фуқароларга миллий
паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахсларга эса гувоҳномалар
расмийлаштириб
бериш,
Ўзбекистон
фуқаролари,
хорижий
фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча ва доимий
рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш, қолаверса уларнинг паспорт
тизими қоидаларига риоя этиб боришларини таъминлаш ҳамда ушбу
246
соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар
органлари, хусусан, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
бўлинмалари муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |