1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тизими



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
2-§. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тизими, 
ташкилий тузилиши ва асосий вазифалари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент 
шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш 
Концепцияси тўғрисида»ги (1999 йил 12 апрель) 170/40-сон қарорига 
биноан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси тизимида 
амалга оширилган ислоҳотлар жараѐнида йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизматлари мутлақо янгича асосда тузилди ва фаолияти йўлга 
қўйилди. Тошкент шаҳрида ислоҳотларга қадар фаолият юритаѐтган 
ўн битта тумандаги давлат автомобиль назорати бўлинмалари, 
шунингдек, батальон, полк негизида Тошкент шаҳар ички ишлар Бош 
бошқармаси йўл-патруль хизмати бригадаси, унга қарашли бешта 
дивизион ва битта махсус дивизион ташкил этилди. Бу Тошкент 
шаҳрида йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари устидан тезкор 
раҳбарликни ташкил этиш, содир этиладиган жиноятларга жавоб 
қайтаришда уларнинг оперативлиги ва ҳаракатчанлигини ошириш 
имконини берди. Қолаверса, пойтахтнинг ҳар бир маҳалласида ички 
ишлар органларининг таянч пунктлари ташкил этилиб, унда 
профилактика инспекторлари ва ички ишлар органларининг бошқа 
соҳавий хизматлари ходимлари хизмат олиб бориши белгилангани 


274 
йўл-патруль хизмати нарядларининг улар билан ўзаро ҳамкорлигини 
таъминлади. 
Бу борадаги ишларни тизимли ва изчил давом эттириш 
мақсадида, қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президен-
тининг «Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги (2001 йил 27 март) фармонининг йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ҳам ислоҳ этишга 
замин яратди. Мазкур Фармонда белгиланган асосий йўналишлардан 
бири давр талабларини ҳисобга олган ҳолда Давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизмати тизимидаги йўл-патруль хизмати ходим ва 
экипажларини замонавий техника жиҳозлари билан таъминлашдан 
иборат эди. 
Фармоннинг мазкур талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги (2001 йил 18 май) 
қарори қабул қилинди. Мазкур Қарор асосида Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ Давлат автомобиль назорати тизимлари негизида 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкил этилди ҳамда 
мавжуд штатлар сони доирасида давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизматларининг тизими яратилди, уларнинг асосий вазифалари 
белгиланди ҳамда намунавий ташкилий-штат таркиби тасдиқланди. 
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар 
ИИБлари Давлат автомобил назорати роталари, взводлари, 
бўлинмалари, гуруҳлари базасида вилоятлар марказлари, йирик 
шаҳарларда йўл-патруль хизмати батальонлари, алоҳида отрядлари 
ҳамда туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида йўл ҳаракати 
хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) тузилди. 
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги 
тўғрисида»ги (2013 йил 10 апрель) қонуни асосида республикамизда 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат 
бошқаруви тизими шаклланди. Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари 
томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилди. 


275 
Мазкур қонун талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш 
соҳасида қуйидаги ваколатларни амалга оширади: 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат 
дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилиши устидан 
назорат олиб боради; 
Йўл ҳаракати қоидаларини ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини 
таъминлаш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш масалаларига доир бошқа 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди; 
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, 
шунингдек, экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш соҳасидаги 
фаолиятини мувофиқлаштиради; 
транспорт воситалари ва йўлларнинг техник ҳолатига, йўлларда 
ва темир йўлларни кесиб ўтиш жойларида йўл ҳаракати 
хавфсизлигига доир ягона талабларни белгилайди; 
транспорт 
воситаларининг 
ҳайдовчиларини 
тайѐрлашга, 
шунингдек, аҳолига йўлларда юриш-туриш хавфсизлиги қоидаларини 
ўзлаштириш доир умумий талабларни белгилайди; 
ҳайдовчилар, транспорт воситалари, йўл ҳаракати қоидаларининг 
бузилиши ҳамда, йўл-транспорт ҳодисалари ва бошқа кўрсаткич-
ларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини тасдиқлайди. 
Мамлакат миқѐсида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 
муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 
1997 йил 2 июлдаги Қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг ҳузурида Йўлларда ҳаракатланиш 
хавфсизлигини таъминлаш комиссияси ташкил этилган. Ушбу 
комиссия умумреспублика миқѐсидаги орган ҳисобланади ва ўз 
фаолияти ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради. 
Комиссиянинг асосий вазифаси йўлларда ҳаракатланиш хавфсиз-
лигини таъминлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, давлат 
қўмиталари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча уюшмалар, 
концернлар, корхона ва ташкилотлар, муассасалар фаолиятини 


276 
мувофиқлаштириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг 
олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш 
ҳисобланади. 
Мазкур Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари 
ҳузурида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш 
комиссиялари фаолияти йўлга қўйилган.

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish