1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизмати тизими қуйидагилардан иборат: 
1) Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бош бошқармаси; 
2) Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва 
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички 
ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари; 
3) Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати 
хавфсизлиги бошқармасининг йўл-патруль хизмати бригадаси; 
4) Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ички ишлар 
бошқарма (бош бошқарма)лари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма-
лари йўл-патруль хизмати батальонлари (отрядлари); 
5) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар таркибидаги 
туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш 
бошқармалари, ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг йўл 
ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари). 
Кўриниб турганидек, ички ишлар органлари йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизматлари тизимига кирувчи бўлинмалар учта: 
юқори, 
ҳудудий ва туман (шаҳар)
 
бўғини
дан ташкил топган. Шуни алоҳида 
қайд этиш жоизки, унинг ҳудудий органлари таркибида йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизмати саф бўлинмалари, яъни Тошкент шаҳар ички 
ишлар бош бошқармаси таркибида йўл-патруль хизмати бригадаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар 
бошқарма (бош бошқарма)ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги 


279 
бошқармалари таркибида эса йўл-патруль хизмати батальонлари 
(отрядлари) фаолияти йўлга қўйилган. 
Тизимнинг юқори бўғини

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳисобланади. Унинг 
асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
йўл-транспорт инфратузилмасининг ҳолати, йўл-транспорт 
ҳодисалари динамикаси, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши, 
йўлларнинг тирбандлиги, транспорт воситаларининг техник ҳолатини 
ҳисобга олган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш 
тўғрисидаги маълумотларни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, 
шунингдек, мазкур соҳада вужудга келадиган муаммолар ва 
камчиликларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш; 
ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бўлинмаларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати 
қоидаларининг бузилишлари билан курашиш борасидаги фаолиятини 
ташкил этиш ва мувофиқлаштириш; 
йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши, шу жумладан йўл 
ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси ва уларга чек 
қўйишни, йўл-транспорт ҳодисалари ва йўллар тирбандлигининг 
олдини олишни, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига алоқадор бўлган 
шахсларни излаб топиш ва шахслари аниқланишини ташкил этиш; 
ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат орган-
лари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликни 
ташкил этиш, шунингдек, аҳоли билан йўл ҳаракати хавфсизлигини 
таъминлаш масалалари бўйича очиқ мулоқотлар олиб бориш. 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси юқоридаги вазифа-
лар ижроси доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади: 
Йўл 
ҳаракати 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
тўғрисидаги 
маълумотларни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, шунингдек, 
мазкур соҳада вужудга келадиган муаммолар ва камчиликларнинг 
сабаблари ҳамда шарт-шароитларини бартараф этиш соҳасида: 
йўл-транспорт инфратузилмасининг ҳолати ва ҳодисалари 
динамикаси, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши, ва тирбандлиги, 


280 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги маълумотларни 
талаб этиш, баҳолаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, ҳамда 
муаммолар ва камчиликларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини 
бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни тайѐрлаш; 
йўллар ва автомагистраллардаги ҳуқуқбузарликлар билан 
профилактик фаолият ҳамда курашиш натижалари тўғрисидаги 
маълумотларни тизимлаштириш ва таҳлил қилиш, хизмат-жанговар 
фаолиятни такомиллаштириш борасида маълумотлардан самарали 
фойдаланиш бўйича чоралар кўриш; 
йўллар ва темир йўлни кесиб ўтадиган жойдан фойдаланиш, 
аниқланган ҳалокатли ўчоқларни йўқ қилиш, ҳаракат тезлигини 
чеклаш бўйича чораларни кўриш; 
йўлларда транспорт воситалари иштирокидаги ҳалокатли ҳолат-
ларни таҳлил қилиш ҳамда уларга баҳо бериш асосида йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўрта ва узоқ муддатли комплекс 
чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, режалаштирилган 
тадбирларнинг амалга оширилиши устидан доимий назоратни амалга 
ошириш; 
йўл-транспорт ҳодисаларининг профилактикаси ҳамда йўл 
ҳаракатини ташкил қилишга оид ижобий, шу жумладан хорижий 
тажрибаларни 
жорий 
этиш 
бўйича 
тавсияларни 
ўрганиш, 
умумлаштириш ва ишлаб чиқиш. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish