1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Йўл 
ҳаракати 
хавфсизлигини 
таъминлашга 
оид 
қонун 
ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиѐти, шунингдек, унинг 
шакллари ва услубларини янада такомиллаштириш бўйича 
таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида: 


283 
йўл ҳаракати хавфсизлигини такомиллаштириш масалалари 
бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб 
чиқиш ҳамда ишлаб чиқилишида иштирок этиш; 
замонавий компьютер воситалари ва технологияларидан 
фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришга оид 
диспетчерлик хизмати ва ахборот-коммуникация тизимини яратиш ва 
такомиллаштириш; 
йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва 
нормаларини ишлаб чиқиш; 
йўл ҳаракатини тартибга солиш ҳамда йўллар ва темир йўлни 
кесиб ўтадиган жойдан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш 
жараѐнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш 
ҳамда улардан фойдаланиш, уларни йўл ҳаракатини тартибга солиш 
воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек, фаолиятнинг бошқа 
йўналишларида улардан самарали фойдаланиш; 
йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларига доир илмий-амалий 
конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил қилиш ва 
ўтказиш, ахборот материалларини тайѐрлаш. 
Тизимнинг ҳудудий бўғинини
Қорақалпоғистон Республикаси 
ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар 
ИИБлари Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармалари ҳамда 
уларга бўйсунувчи саф ва махсус бўлинмалари ташкил этади. Ушбу 
бўғиннинг аппаратлари ўзларига берилган ваколат доирасида 
ихтиѐрларидаги хизматга умумий раҳбарликни амалга оширадилар, 
ўз ваколат даражаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш 
билан боғлиқ тадбирларни уюштирадилар ва ўтказадилар. Улар йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўналишидаги бўлим (бўлинма)лардан 
ташкил топади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда 
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини бошқариш учун 
юқорида кўрсатилган бошқармалар таркибида қуйидаги таркибий 
тузилмалар фаолият юритади: йўл-патруль хизмати (бригада, 
дивизион, алоҳида отряд); йўл ва кўчаларнинг ҳолати ва ҳаракатни 


284 
ташкил этишнинг ва бошқаришнинг техник воситаларини назорат 
қилиш бўлими; йўлларда ҳаракатланиш назоратини амалга ошириш 
бўлими; йўлларда ҳаракатланиш доирасида маъмурий қонунчиликни 
қўллаш бўлими; қидирув бўлими; суриштирув ишлари бўйича бўлим; 
автомототранспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш 
бўлими; автомототранспортда экология муаммоларини ҳал этиш 
бўлими; автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш, қайта 
рўйхатлаш ва рўйхатдан чиқариш, улар ҳисобини олиб бориш ва 
ҳайдовчиларни тайѐрлаш ишлари назорати бўлими; ихтисослашган 
қурилиш-монтаж 
бошқармаси 
(бўлими); 
туман 
ИИБлари 
автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ҳамда улардан 
фойдаланиш қоида ва меъѐрларига амал қилишни назорат этиш 
бўлими (бўлинма ва гуруҳ); жамоатчилик билан ишлаш бўлинмаси; 
моддий-таъминот бўлими; молия-иқтисод бўлими; ташкилий-
таҳлилий бўлими; шахсий таркиб билан ишлаш ҳамда жанговар ва 
хизмат тайѐргарликни ташкил этиш бўлими; марказий-диспетчерлик 
хизмати ва котибият. 
Ҳудудий ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлигини 
таъминлаш хизмати соҳасида қуйидаги функцияларни бажаради: 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ 
маълумотларни қуйи бўғинлардан олиш, умумлаштириш, таҳлил 
этиш ва баҳолаш, йўл-транспорт инфратузилмаси ва йўл-транспорт 
ҳодисалари динамикаси, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши, 
йўлларнинг юкланганлик даражаси ҳамда транспорт воситаларининг 
техник ҳолатини эътиборга олган ҳолда йўл ҳаракат хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш; 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт 
ҳодисаларининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни 
ташкил этиш, уларнинг натижаларини умумлаштириш, таҳлил қилиш 
ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; 
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳаракат қатнашчиларига 
ѐрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаѐти, соғлиғи ва мол-мулкини муҳофаза 
этиш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш; 


285 
автомобиль йўллари, кўчалар, улардаги сунъий иншоатлар ва 
темир йўл кесишмаларининг ҳолати уларнинг ҳаракатни бошқариш 
воситалари билан жиҳозланишини ҳамда қурилиш ва таъмирлаш 
ишлари жараѐнида ҳаракат хавфсизлиги талаблари бажарилишини 
назорат қилиш;
автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати устидан 
техник назоратни амалга ошириш ҳамда улардан фойдаланишда 
хавфсизлик ва қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини 
таъминлаш, автомототранспорт воситаларининг мажбурий техник 
кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш;
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан транспорт 
воситаларининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳайдовчилар интизомини 
мустаҳкамлаш, ҳаракат хавфсизлиги хизматларининг иш самарадор-
лигини ошириш чора-тадбирларини ташкил этиш ҳамда ижросини 
назорат қилиш; 
атроф-муҳитни автомототранспорт воситаларининг зарарли 
таъсиридан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда қонун 
ҳужжатлари ижросини назорат қилиш; 
автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 
давлат рўйхатига олиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан 
чиқариш, уларга транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва 
давлат рақами белгиларини бериш, йўл ҳаракати қоидалари бўйича 
имтиҳон қабул қилиш ҳамда натижалари бўйича транспорт 
воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар бериш; 
транспорт-коммуникациялари тизимида содир этилган маъмурий 
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, улар бўйича терговга қадар текширув 
ишларини олиб бориш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш;
йўл ҳаракати қоидаларини тарғибот қилиш, йўл-транспорт 
ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича амалга оширилаѐтган тадбирларни оммавий ахборот 
воситаларида ѐритиб бориш, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини 
таъминлаш масалалари бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини 
оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш. 


286 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари 
томонидан бажариладиган вазифа ва функцияларнинг хусусияти 
уларнинг ташкилий тузилишини белгилаб беради. Ушбу тузилиш 
ўзаро қуйи бўғинларнинг юқори бўғинларга бўйсунишига асосланган 
ҳамда муайян алоқада бўлган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизмати аппарати ва бўлинмаларининг тизими, шунингдек, алоҳида 
аппаратлари ва бўлинмларининг ички тузилиши унинг ходимлари 
лавозимларининг рўйхатидир. Ташкилий тузилишга вазифа ва 
функциялардан ташқари. Ўзбекистон Республикасининг миллий-
давлатчилик ва маъмурий-ҳудудий бўлиниши, муайян ҳудудда 
яшовчи аҳолининг сони ва ижтимоий-демографик таркиби, иқтисо-
диѐтнинг ривожланиши ҳамда жиноятчилик даражаси каби йўлларда 
ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳолатини белгилаб берувчи 
омиллар таъсир этади.
Биринчи ва иккинчи бўғимлардаги давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизмати аппаратлари асосий эътиборни жойлардаги 
бўйсунувчи хизматларнинг аппаратлари ва бўлинмаларига кундалик 
ташкилий-методик раҳбарликни таъминлашга қаратиб, асосан 
ташкилотчилик фаолиятини амалга оширадилар. Улар йўлларда 
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини амалда 
сақлаш функцияларини оператив вазиятлар мураккаблашган 
(фавқулодда ҳолатлар, табиий офатлар ва бошқалар) ҳолларда 
бажарадилар. Бу аппаратлар ўзларининг оператив бўйсунишидаги 
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари – йўл-патруль 
хизматининг саф бўлинмалари ҳамда бошқа хизмат ва бўлинмаларга 
раҳбарлик қилиб, асосан бошқарув функцияларини бажарадилар. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish