1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


  3-§. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 


289 
3-§. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини 
ташкил этиш 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимининг жамоат тартиби ва 
хавфсизлиги, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича фаолияти замонавий хавф-хатар ва таҳдидлар ҳамда 
бажарилаѐтган ишларнинг муҳимлиги ва кўламини эътиборга олган 
ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлиги республика, ўрта ва қуйи 
бўлинмалари фаолиятининг сифат жиҳатидан янги тартибини 
ўрнатиш, бунда уларнинг асосий вазифалари ва функциялари, 
раҳбарлар ва ходимларнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажариши 
учун шахсий жавобгарлиги аниқ белгиланиши ва тақсимланишини 
назарда тутган ҳолда ташкил этилиши талаб этилади. 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати республика, ўрта ва 
қуйи бўлинмалари фаолияти авваламбор тизимда ушбу мақсадда 
ислоҳотларни ўтказишнинг ҳуқуқий асоси юқорида кўрсатилган 
қонун ҳужжатларида аниқ белгиланган ҳамда ҳар бирининг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
Шу боис, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимининг 
юқори бўғини ҳисобланган ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош 
бошқармаси зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни 
бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига доир 
ахборот, статистик, таҳлилий материаллар шу жумладан давлат 
бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ва бошқа ташкилотларнинг 
электрон базаларидан талаб этиш ҳамда олиш; 
ички 
ишлар 
органлари 
йўл 
ҳаракати 
хавфсизлиги 
бўлинмаларининг ҳужжатлари ва материаллари билан танишиш; 
йўл ҳаракати соҳасидаги қоидабузарликлар, шунингдек, уларнинг 
содир этилишига имконият яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни 
бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган 


290 
тақдимномаларни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда 
мансабдор шахсларга тақдим этиш; 
йўл 
ҳаракати 
хавфсизлиги 
бўлинмаларига 
юклатилган 
тадбирларни амалга оширишда ички ишлар органларининг бошқа 
бўлинмаларидан кўмаклашишни талаб қилиш; 
ўз ваколатлари доирасида ички ишлар органлари йўл ҳаракати 
хавфсизлиги бўлинмалари томонидан ижро этилиши мажбурий 
бўлган ѐзма ва оғзаки кўрсатмаларни бериш; 
ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари 
ходимлари томонидан хизмат интизомига, ишчи ҳамда хизматчилари 
томонидан меҳнат интизоми риоя этилишини текшириш; 
ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинма-
ларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш, ходимларнинг 
малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш бўйича таклифларни 
киритиш. 
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бош бошқарма бошлиғи бошқарма фаолиятини ташкил этиш учун 
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири 
томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод этиладиган 
иккита ўринбосарга, шу жумладан битта биринчи ўринбосарига эга. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар 
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат 
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг 
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 
10 апрель) ПФ-5005-сон фармони, шунингдек, «Йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 11 июль) ПҚ-3127-сон қарори 
талабларидан келиб чиққан ҳолда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош 
бошқарма бошлиғи қуйидаги ваколатларга эга: 
Бош бошқарманинг ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига 
умумий раҳбарликни амалга оширади, унга юклатилган вазифа-
ларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади, ўз ўринбосар-


291 
лари ва Бош бошқарма тузилмавий бўлинмалари бошлиқларининг 
функционал мажбуриятларини белгилайди; 
Бош бошқарманинг иш режаларини тасдиқлайди; 
ўз ваколатлари доирасида кўрсатмалар чиқаради ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига ички ишлар органлари 
йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг бутун шахсий таркиби 
томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар лойиҳала-
рини киритади; 
Бош бошқарма кадрларини танлаш ва уларни жойлаштириш 
ишлар ҳамда уларнинг касбий малакасини ошириш ва уларни 
тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш бўйича тадбирлар ташкил этилиши, улар 
томонидан хизмат ва меҳнат интизомига риоя қилиниши устидан 
назоратни амалга оширади; 
Бош бошқарманинг шахсий таркиби билан профилактика ва 
тарбиявий ишларни олиб боради; 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятининг топшириғига 
биноан давлат, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат 
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа 
ташкилотларнинг расмий тадбирларида иштирок этади; 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти учун ўз ўринбосар-
лари, тузилмавий бўлинмалар бошлиқлари ва шахсий таркибини 
тайинлаш, бошқа ишга кўчириш, эгаллаб турган лавозимларидан озод 
этиш ҳамда ички ишлар органларидан бўшатиш ҳақида таклифларни 
тайѐрлайди, шунингдек, Бош бошқарма ишчи ва хизматчиларини 
тайинлайди, бошқа ишга ўтказади, эгаллаб турган лавозимларидан 
озод этади ва бўшатади; 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига Бош бошқарма 
ходимларига махсус унвонларни бериш, уларни рағбатлантириш ѐки 
интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар 
киритади; 
Бош бошқарма фаолиятига доир ҳужжатларни тасдиқлайди, пул 
маблағларини тасарруф этади, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат 
шартномаларини тузади; 


292 
Бош бошқарма ходимларини белгиланган тартибда хизмат 
сафарларига юборади; 
доирасида Бош бошқарма ходимларига ўз ваколатлари таътиллар 
беради; 
йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари раҳбарларининг 
ҳисоботларини эшитади ва бошқ. 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи бўлмаган 
ҳолларда унинг мажбуриятларини биринчи ўринбосари бажаради. 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ходимлари Бош 
бошқарма 
бошлиғининг 
тақдимномасига 
кўра 
Ўзбекистон 
Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади 
ва озод этилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва 
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички 
ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари 
бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, 
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, 
вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдим-
номасига кўра Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи 
билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар 
вазири томонидан лавозимларга тайинланади ва озод этилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент 
вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар 
бошқармаларининг 
йўл 
ҳаракати 
хавфсизлиги 
бошқармалари 
ходимлари ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқ-
ларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички 
ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош 
бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томо-
нидан лавозимларга тайинланади ва озод этилади, бунда йўл ҳаракати 
хавфсизлиги бошқармалари бўлим (бўлинмалар)лари бошлиқлари Йўл 
ҳаракати хавфсизлиги бош бошқарма бошлиғи билан келишилади. 
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаш-
тириш бошқармалари, ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг 


293 
йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар 
бошқарма (бош бошқарма)лари йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпо-
ғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар 
бошқарма (бош бошқарма)лари бошлиқлари томонидан лавозимларга 
тайинланади ва озод этилади. 
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари туман (шаҳар) ички 
ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, 
ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг тақдимно-
масига кўра йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари 
билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар 
вазири, вилоятлар ички ишлар бошқарма (бош бошқарма)лари 
бошлиқлари томонидан лавозимларга тайинланади ва озод этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимининг барча бўғинидаги 
таркибий тузилмалари раҳбарлари бошқарувидаги куч ва восита-
ларнинг ўзларига бириктирилган маъмурий-ҳудудий бирликлар 
ҳамда йўналишларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан 
бир вақтда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда 
бевосита иштирок этишини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради. 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимининг барча 
бўғинидаги 
таркибий 
бўлинмалари 
мазкур 
йўналишлардаги 
фаолиятини ички ишлар органлари ҳамда бошқа соҳавий хизматлари, 
давлат 
ҳокимияти 
ва 
бошқарув 
органлари, 
шунингдек, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти 
институтлари ва фуқаролар билан ҳамкорликда амалга оширади. 
Демак, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ички 
ишлар органлари тизимидаги бошқа соҳавий хизматлар ва уларнинг 
ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлиги улар зиммасига юклатилган 
вазифалар ва уларни амалга ошириш бўйича фаолиятларининг 
мазмун-моҳияти билан белгиланади. 


294 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish