Фуқаро яшаши мўлжалланаѐтган жойга доимий рўйхатдан ўтиши
учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
: белгиланган шаклдаги
ариза; Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти; туғилганлик
252
ҳақида гувоҳнома (16 ѐшга тўлмаган, ота-онасидан, васийларидан ѐки
ҳомийларидан алоҳида яшайдиган шахслар учун); контракт асосидаги
ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ѐки Ўзбекистон
Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсини тасдиқловчи
гувоҳнома (казармадан, кемадан ташқарида яшовчи ҳарбий
хизматчилар учун); турар жой ҳужжатлари; давлат божи тўланганлиги
ҳақида квитанция.
Ҳали 16 ѐшга тўлмаган ва ота-оналари (васийлари, ҳомийлари)
билан бирга яшайдиган болаларни рўйхатдан ўтказиш туғилганлик
тўғрисидаги гувоҳнома бўйича улар ҳақидаги маълумотларни уй
дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали
амалга оширилади.
Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида рўйхатдан
ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга
оширилади.
Фуқаролар янги яшаш жойига келгандан сўнг, уч иш куни
мобайнида ҳужжатларини рўйхатдан ўтиш учун келган жойларидаги
ички ишлар органларининг бўлинмаларига топширишлари шарт.
Рўйхатдан чиқиш ҳужжатлари доимий яшаш жойларидаги миграция
ва
фуқароликни
расмийлаштириш
бўлинмалари
томонидан
расмийлаштирилади.
Рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш учун Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда
давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикасининг қонун
ҳужжатларига кўра айрим минтақаларда рўйхатдан ўтказишнинг
бошқача тартиби жорий этилиши, шунингдек, баъзи жойларда
аҳолининг соғлиғини ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш мақсадида
фуқароларнинг келишига чекловлар ўрнатилиши мумкин.
Чекловлар амалда бўлган жойларда рўйхатдан ўтишларига рухсат
этилмаган шахслар шу жойларда жойлашган ташкилотларга ишга
қабул қилинишлари мумкин эмас ва етти кун ичида ушбу жойни тарк
этишлари лозим. Улар чиқиб кетишдан бўйин товласалар, ички
253
ишлар органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда чиқариб юбориладилар.
Турар жой мулкдори яшаш жойи майдонидан қатъи назар, ўз
оила аъзоларини ва бошқа яқин қариндошларини рўйхатдан ўтказиш
ҳуқуқига эга. Турар жой мулкдори қонун талабларига риоя этилган
тақдирда Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқароларини,
шунингдек, белгиланган тартибда мамлакатимиз ҳудудида истиқомат
учун берилган гувоҳномага эга бўлган чет эл фуқароларини ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Бир нечта уйга ѐки хонадонга эга бўлган мулкдор; Яъни улардан
фақат биттаси доимий рўйхатдан ўтиши мумкин. Суднинг эгаллаб
турган турар жойидан кўчириб юбориш ѐки ушбу турар жойдан
фойдаланиш ҳуқуқи бекор бўлган деб топиш тўғрисидаги кучга
кирган қарорига биноан рўйхатдан ўтиш бекор қилиниши лозим.
Рўйхатдан ўтиш қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда ҳам суд
қарорига кўра, бекор қилиниши мумкин. Озодликдан маҳрум этишга
ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш ушбу шахсларга
нисбатан ҳукмлар қонуний кучга кирганидан сўнг амалга оширилади.
Вафот этганлар, ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан
чиқарилиши лозим. Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Қонун ҳужжатларида қуйидаги ҳолларда паспорт тизими
қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади:
паспортга эга бўлиши шарт фуқаронинг паспортсиз ѐки ҳақиқий
бўлмаган паспорт билан, вақтинча ѐки доимий рўйхатдан ўтмай яшаши,
паспортни атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлиги, шунингдек, паспортни
эҳтиѐт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйганлиги
(Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 223-моддаси 1-қисми);
фуқаролар ўз паспортларидан ғаразли мақсадлар йўлида
фойдаланганлиги, сўнг уларни йўқотиб қўйганлиги тўғрисида ариза
берганлиги, шунингдек, бошқа фуқароларга тегишли паспортлардан
фойдаланганлиги (Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 223
1
-
моддаси);
254
паспорт тизими қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлган
шахслар томонидан фуқароларнинг паспортсиз ѐки ҳақиқий бўлмаган
паспорт билан ѐхуд вақтинча ѐки доимий рўйхатдан ўтмай яшашига
йўл қўйганлиги, шунингдек, фуқароларнинг ўзлари эгаллаб турган
турар жойларда паспортсиз, вақтинча ѐки доимий рўйхатдан ўтмаган
шахсларнинг яшашига йўл қўйганлиги (Ўзбекистон Республикаси
МЖТКнинг 223-моддаси 3-қисми);
фуқароларнинг паспортларини ноқонуний олиб қўйиш ѐки
паспортларни гаров сифатида қабул қилганлиги (Ўзбекистон
Республикаси МЖТКнинг 223
3
-моддаси);
чегара зонасига кириш ѐки бу зонада яшаш, шунингдек,
фуқароларнинг кириши ва бўлиши вақтинча чекланган жойларга
кириш ва бу жойларда бўлиш қоидаларини бузганлиги (Ўзбекистон
Республикаси МЖТКнинг 224-моддаси);
ғаразли ѐки бошқа тубан мақсадларда паспортни эгаллаб олиш,
худди шунингдек уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолга келтириш,
яширганлиги.
255
Do'stlaringiz bilan baham: |