144
белгиланган тартибда аниқ йўлга қўйилган ҳамда илмий асосларга
таянган ҳолда ташкил этилиши билан чамбарчас боғлиқ.
Жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг ташкил
қилиниши ички ишлар органлари куч ва воситалари ҳамда бу соҳада
улар билан ҳамкорлик қилувчи давлат органлари, шунингдек,
фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг маъмурий ҳудудда
ҳуқуқ-тартиботни, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда уни
содир этганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини
таъминлашга
қаратилган самарали, келишилган ва мақсадга йўналтирилган
бошқарув функцияларининг мажмуини амалга оширишдир.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг
ташкил қилиниши, фаолиятнинг махсус тури сифатида жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш тактикаси, яъни
патруль-пост хизмати жамоат тартибини сақлашнинг қонунга
асосланган кучлари, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва
уларга ўз вақтида чек қўйишнинг, уларни содир этган шахсларга
таъсир кўрсатиш, давлат, жамият ва фуқароларнинг шахсий
манфаатларини жиноий тажовуз ҳамда бошқа ғайриижтимоий
ҳаракатлардан ишончли ҳимоя қилиниши фан ва амалиѐт
ишлаб
чиққан энг мақсадга мувофиқ шакл ва усулларини қўллаш билан
чамбарчас боғлиқдир. Бунда жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлиги таъминланишини ташкил қилиш тактикага нисбатан
етакчи мавқега эга, чунки у тактиканинг вазифалари, принциплари ва
асосий йўналишларини белгилаб беради. Ўз навбатида жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш тактикаси унинг
ташкил қилинишига муайян тарзда таъсир кўрсатади.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил
қилиш бошқарув фаолиятининг алоҳида муҳим тури ҳисобланади. Уни
амалга ошириш жараѐни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
а) маъмурий
ҳудудда
криминоген
вазият
ҳақидаги
маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
б) мавжуд куч ва воситаларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни
олиш ва таҳлил қилиш;
145
в) маъмурий
ҳудудда
жамоат
тартибини
сақлаш
ва
хавфсизлигини таъминлаш бўйича бошқарув қарорини тайѐрлаш,
келишиш ва қабул қилиш;
г) маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлаш бўйича бошқарув қарори ижросини ташкил этиш;
д) маъмурий
ҳудудда
жамоат
тартибини
сақлаш
ва
хавфсизлигини таъминлаш бўйича бошқарув қарори ижросининг
якуний натижалари муҳокамасини амалга ошириш.
Бу босқичлар бир-бири билан узвий равишда боғлиқ бўлиб
мантиқий кетма-кетликдаги бошқарув циклини ташкил этади.
Маъмурий ҳудудда вазият мураккаблашган ѐки тиғизлашган
вақтларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли
орган раҳбарлари томонидан бошқарув қарорларига
тегишли
ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Бошқарувнинг самарадорлиги ва илмий асосланганлиги кўп
жиҳатдан бошқарув қарорларини тайѐрлаш ҳамда қабул қилиш
босқичларида таъминланади. Ушбу жараѐнларда марказий, ҳудудий,
маҳаллий бошқарув тизими маъмурий ҳудудда қуйидаги вазифаларни
амалга оширади: жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш билан боғлиқ муаммолар аниқланади, уларни ҳал
қилишга қаратилган вазифалар белгиланади;
ушбу вазифаларни
бажариш учун зарур бўлган маълумотлар тўпланади, қайта ишланиб
таҳлил қилинади; қўйилган мақсадларга эришишга қаратилган
ҳаракатларнинг эҳтимолий (имкониятдаги) вариантлари аниқланади
ҳамда муайян шароитда қўллаш учун энг мақбул ҳаракат варианти
танланади; белгиланган тартибда танланган вариантни тегишли қарор
тарзида расмийлаштирилиб унга юридик куч берилади.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш билан
боғлиқ ҳолда қабул қилинадиган турли қарорларни уч асосий гуруҳга
ажратиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: