136
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва
ўтказиш учун масъулдирлар.
Ҳудудий
бошқарув
бўғин
тизимидаги
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар
бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг
патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари
бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва
жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи билан
келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош
бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари-
нинг тақдимномасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазири томонидан лавозимга тайинланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси,
вилоятлар ички
ишлар бошқармалари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш бошқармалари қуйидаги таркибий тузилмалардан ташкил
топган:
жамоат тартибини сақлаш ва назорат-лицензиялаш фаолиятини
ташкил этиш бўлими;
жамоат тартибини сақлашни ташкил қилиш бўлинмаси;
назорат-лицензиялаш фаолиятини ташкил қилиш гуруҳи;
ташкилий ва ахборот таҳлил гуруҳи;
махсус муассасаларни назорат қилиш гуруҳи;
карантин тадбирларни таъминлаш гуруҳи;
кинология хизмати;
алоҳида конвой гуруҳи (батальони);
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация
қилиш маркази;
маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш
учун махсус
қабулхона;
навбатчилик қисми;
девонхона.
137
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент
шаҳар в Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари патруль-
пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари,
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси жамоат
тартибини сақлаш бўлими ўз таркибига кирувчи
хизмат итларини
тайѐрлаш питомниги ва вақтинча ушлаб туриш ҳибсхоналари
фаолиятини бошқариш учун ҳам масъулдирлар.
Кўриниб турганидек, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш бўлинмаларининг ташкилий
тузилиши улар томонидан
бажариладиган вазифа ва функцияларнинг хусусиятидан келиб чиқиб
белгиланган. Ушбу тузилиш қуйи бўғинларнинг юқори бўғинларга
ўзаро бўйсунишига асосланган ва муайян алоқада бўлган
патруль-пост
хизмати ҳамда жамоат тартибини сақлаш аппарат ва бўлинмаларининг
тизими, шунингдек, алоҳида олинган аппаратлари ва бўлинманинг ички
тузилиши, унинг ходимлари лавозимларининг рўйхатидир. Ташкилий
тузилиш учун вазифа ва функциялардан ташқари Ўзбекистон миллий
давлатчилик маъмурий-ҳудудий бўлиниши, муайян ҳудудда яшовчи
аҳолининг сони ва ижтимоий-демографик таркиби, иқтисодиѐтининг
ривожланиши, жиноятчилик даражаси
каби жамоат тартиби
сақланишининг ҳолатини белгилаб берувчи омиллар таъсир этади.
Биринчи ва иккинчи бошқарув бўғинидаги патруль-пост ва
жамоат тартибини сақлаш хизматлари аппаратлари асосий эътиборни
жойлардаги
бўйсунувчи
хизматларнинг
аппаратлари
ва
бўлинмаларига кундалик ташкилий-методик раҳбарликни таъмин-
лашга қаратиб, асосан ташкилотчилик фаолиятини амалга
оширадилар. Улар жамоат тартибини бевосита ва амалда сақлаш
функцияларини фақат оператив вазият мураккаблашган (фавқулодда
ҳолатлар, табиий офатлар ва бошқа) ҳолларда бажарадилар. Бу
аппаратлар ўзларининг оператив бўйсунишида бўлган патруль-пост
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари: патруль-пост
хизматининг саф бўлинмалари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари,
конвой бўлинмалари ҳамда бошқа хизмат ва бўлинмаларга раҳбарлик
қилиб, асосан бошқарув функцияларини бажарадилар.
138
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини
бошқаришнинг ҳудудий бошқарув бўғини бўлган Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ (ИИББ)ларининг патруль-пост
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини бошқаришдаги
вазифа ва функциялари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий
низом»да, Тошкент шаҳар ИИББнинг
патруль-пост хизмати ва
жамоат тартибини сақлаш фаолиятини бошқаришдаги вазифа ва
функциялари «Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси
тўғрисидаги низоми»да, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош
бошқармасининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш
фаолиятини бошқаришдаги вазифа ва функциялари «Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни
таъминлаш бош бошқармаси тўғрисидаги низоми»да аниқ
белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: