1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
 
II бўлим 
 
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ СОҲАВИЙ ХИЗМАТЛАРИДА 
ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ 
ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ, 
ТАШКИЛИЙ-ТАКТИК АСОСЛАРИ 
 
V боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ 
ПАТРУЛЬ-ПОСТ ХИЗМАТИ ВА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ 
САҚЛАШ БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ 
 
1-§. Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги ислоҳотлар 
ҳамда ҳуқуқий асослари 
Ҳар қандай демократик давлатда барча соҳадаги ижтимоий 
муносабатлар, шу жумладан жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти ҳам ҳуқуқий нормалар орқали 
тартибга солинади. Ҳуқуқ назариясида бундай 
ҳуқуқий тартибга 
солиш 
ҳуқуқий воситалар ѐрдамида ижтимоий муносабатларни 
тартибга солиш, қўриқлаш, уларни жамиятнинг ижтимоий эҳтиѐжига 
мувофиқ равишда ривожлантириш мақсадида мунтазам, норматив 
таъсир этиш жараѐни ҳисобланади. 
Ҳозирги таҳликали ва таҳдидларга бой шароитда мамлакатда ва 
унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш, хусусан, шахс, жамият ва давлат 
манфаатларини ҳар қандай жиноий, маъмурий ва бошқа 
ғайриижтимоий тажовузлардан маъмурий-ҳуқуқий ҳимоялашни 
амалга оширувчи ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати 
ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари муҳим ўрин тутади. 


117 
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари 
ички ишлар органларининг асосий соҳавий хизматларидан бири 
ҳисобланади. Бу бўлинмалар ички ишлар органларининг оператив, 
тергов ва махсус функцияларининг чекланган доирасини амалга 
оширувчи бошқа соҳавий хизматларидан фарқли ўлароқ, ички ишлар 
органларининг деярли барча йўналишларидаги фаолияти бўйича 
зарурий вазифаларни бажаришда иштирок этади. 
Мустақилликнинг дастлабки йилларида, жамиятдаги мавжуд қатор 
омиллар, хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва таъминлаш ҳамда 
жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар олиб бораѐтган ишлар муайян даражада талабга жавоб 
бермаслиги; айрим вилоятларда ашаддий безорилик, гиѐҳвандлик, 
ўғирлик, порахўрлик, тамагирлик, номусга тажовуз қилиш каби 
жиноятларнинг сони ошиб борганлиги; маҳалла қўмиталарининг 
жамоат тартибини сақлаш ва таъминлаш, одамларнинг ҳушѐрлиги ва 
ѐн-атрофда рўй бераѐтган воқеаларга онгли муносабатини ошириш 
юзасидан олиб борилаѐтган ишларни фаоллаштириш лозимлиги; 
жамоат тартиби ва фуқароларнинг ўз шахсий хавфсизлигини сақлаш, 
уларнинг ҳушѐр ва огоҳлиги теварак-атрофда рўй бераѐтган воқеаларга 
фаол муносабатига боғлиқ эканини одамларнинг онгига етказиш муҳим 
эканлиги жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо этди. Қолаверса, ушбу даврда 
патруль-пост хизматини замонавий қурол-аслаҳа, махсус алоқа 
воситалари билан жиҳозлаш ишлари ҳамда шахсий таркибнинг 
жанговар хизмат тайѐргарлигини ташкил этишда камчиликлар 
мавжудлиги, кўпгина ходимларнинг касбий даражаси замонавий 
талабларга жавоб бермаслиги ҳам кузатилган эди. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни 
ҳуқуқий тартибга солишнинг мазмуни, аввало, шу фаолият 
субъектларининг, хусусан, ички ишлар органлари патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларидан иборат бўлиб амалдаги қонун ҳужжатларида 
белгиланган. 


118 
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари 
фаолиятининг ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари 
ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларининг қарорлари ташкил этади. 
Конституция нормалари демократик жамият барпо этишдаги 
ижтимоий муносабатларни адолат ва инсонпарварлик принципларига 
асосланган ҳолда тартибга солишнинг ўзининг негиз манбаси 
ҳисобланади. Мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси, хусусан, унинг фуқаро, жамият ва 
давлат манфаатларининг ҳар қандай кўринишдаги жиноий, маъмурий 
ва бошқа ғайриижтимоий тажовузлардан ҳимоя қилиш талабларини 
ўзида мужассамлаштирган нормаларида ўз аксини топган. 
Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича Конституция талабларини бажариш учун вужудга 
келадиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда 
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари муҳим ўрин тутади. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2-моддасида: 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish