1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

биринчидан
, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг 
асосий вазифа ва функцияларининг аниқ белгиланиши ва 
тақсимланиши ҳамда ҳар бир ходимнинг ўзига юклатилган 
вазифаларни оқилона бажариш учун шахсий жавобгарлигини назарда 
тутувчи сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибни ўрнатиш; 
иккинчидан
, кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, 
аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, оммавий 
тадбирларни ўтказиш чоғида хизматни ўташда фуқароларнинг ҳуқуқ 
ва эркинликларига сўзсиз риоя этилиши ҳамда уларнинг шаън-
шавкати ва қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши, муомала маданияти 
ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал этишини таъминлаш; 
учинчидан
, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
бўлинмалари ходимлари ўртасида профилактик тадбирларни 
кучайтириш, улар томонидан хизматни ўташ жараѐнида, айниқса, 
тунги вақтларда порахўрлик ва ваколатни суиистеъмол қилиш 
ҳолатларига барҳам бериш; 
тўртинчидан
, ижтимоий-сиѐсий, маданий-оммавий ва бошқа 
тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг 
юқори мобиллиги ва самарадорлигини оширишга имкон берадиган 
янги иш усулларини жорий этиш, ҳуқуқ-тартибот гуруҳлари 
томонидан қўллаб қувватланишлари ва оммавий тартибсизлик-


129 
ларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишнинг таъсирчан 
тизимини шакллантириш; 
бешинчидан
, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш фаолиятининг мувофиқлаштирилиши ва ташкилий-
услубий таъминланишини кучайтириш, мазкур соҳага юклатилган 
вазифаларни бажаришда ички ишлар органлари, фуқаролик жамияти 
институтлари ва аҳоли билан яқиндан ҳамкорлик қилиш 
механизмларини ривожлантириш; 
олтинчидан
, фаолиятда замонавий ахборот-коммуникация тех-
нологияларидан кенг фойдаланиш, қамоққа олинган шахсларни 
сақлаш учун махсус қабулхоналар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари 
ҳамда аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация 
қилиш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш 
ҳисобга олинади. 
Ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-
пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси ички 
ишлар органлари бўлинмалари, тегишли вазирлик ва идораларнинг 
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, 
оммавий тадбирларга тайѐргарлик кўриш ва уларни ўтказиш 
масалалари бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради ҳамда ташкилий-
услубий раҳбарликни амалга оширади. 
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, қарорда патруль-пост хизмати 
саф бўлинмаларининг жавобгарлик ҳудудларига кирмайдиган 
жойларда жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш туман 
(шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шу жумладан 
профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган. 
Бундан ташқари, мазкур қарорга асосан Тошкент шаҳар Ички 
ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш бошқармасининг патруль-пост хизмати бригадаси таркибида 
ўрнатилган умумий штатлар сони доирасида 50 бош хизмат отлари 
бириктирилиб, «Отлиқ отряди» ташкил этилди ва унинг асосий 
вазифалари белгиланди. 


130 
Шунингдек, қарор билан «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
бош бошқармаси тўғрисидаги низом» тасдиқланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида 
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва 
жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини 
жорий этиш тўғрисида»ги (2018 йил 14 февраль) ПҚ-3528-сон қарори 
ҳам жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва 
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятнинг муҳим 
ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Мазкур қарорда Тошкент шаҳар ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи тузилмаларининг жамоат тартибини сақлаш, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши 
курашиш соҳасидаги фаолиятини келгусида Республика миқѐсида 
ташкил этиш устувор йўналиш, деб ҳисобланди. 
Қарорга асосан Тошкент шаҳридаги шаҳар ички ишлар 
бўлимлари ички ишлар бўлимлари сифатида қайта ташкил этилди ва 
улар зиммасига секторлар ҳудудларида жамоат тартиби сақланиши, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши 
курашишни амалга ошириш учун шахсий жавобгарлик юклатилди. 
Шу билан бирга ички ишлар бўлимлари раҳбарларига қўл 
остидагилар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган 
таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, бириктирилган патруль-пост 
хизмати нарядларининг кундалик дислокациясини белгилаш 
ҳуқуқлари берилди. 
Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган ислоҳотлар 
жараѐнида қабул қилинган патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини, жумладан, уни 
бошқаришни такомиллаштиришга хизмат қиладиган ҳуқуқий 
асослардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати 
бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда 
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга 


131 
ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 
(2017 йил 9 октябрь) қарорини ҳам киритиш мумкин. Қарор билан 
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум 
бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-
ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартиби белгиланди. 
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари 
фаолиятини бошқариш бўйича ҳуқуқий асосларнинг кейинги 
гуруҳига ИИВнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари киради. 
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари билан патруль-
пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматининг патруль-пост 
хизматлари, карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари, 
кинология хизмати, оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда 
хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш бўйича махсус батальон 
(отряд)лар, жиноят содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи ва 
қамоққа олинган шахсларни қўриқлаш ҳамда конвой қилиш 
бўлинмалари, бошқа тегишли фаолият йўналишлари тартибга солинган 
ҳамда уларни амалга ошириш тартиб (механизм)лари белгилаб 
берилган. Шу билан бирга, патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг 
фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи 
билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф 
бўлинмаларининг устави» билан тартибга солинади. 
Ички ишлар органлари, хусусан, патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини бошқаришни ҳуқуқий 
таъминлаш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни замон 
талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб бориш бугунги 
куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев «Қонун устуворлиги ва 
инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиѐти ва халқ 
фаровонлигининг гарови» номли маърузасида таъкидлаганидек
«қонунларнинг тўлиқлиги, ҳаѐтийлиги ва тўғридан-тўғри амалга 
ошириш механизмларига эга экани ҳақида сўз юритганда, бу борада 
ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини таъкидлаш зарур. Афсуски, 


132 
ҳозирги кунда қонунларнинг ислоҳотлар самарасига таъсири 
етарлича сезилмаяпти. Уларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита 
тартибга солишдаги роли пастлигича қолмоқда»
1
. Шундай экан, 
келгусида патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
бўлинмалари фаолиятини ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш, 
жумладан, соҳани бевосита ҳуқуқий тартибга солувчи қонунларни 
қабул қилиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш 
талаб этилади. Бу эса улар фаолиятининг янада мустаҳкам ҳуқуқий 
пойдеворга эга бўлишига хизмат қилади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish