98
тугатиш тўғрисидаги тақдимнома, ариза ѐки илтимоснома ўн кунлик
муддатда кўриб чиқилиши лозим.
Маъмурий назоратни муддатидан илгари тугатиш тўғрисида суд
томонидан қарор чиқарилади, қарор назорат остидаги шахсга эълон
қилинади.
Туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи назоратда турувчига
маъмурий назоратнинг тўхтатилганлиги ҳақидаги қарорни маълум
қилади, у билан кейинги хулқ-атвори, ҳуқуқбузарлик
содир
этмаслиги, акс ҳолда яна қайтадан назоратга олиниши тўғрисида
суҳбатлашиб, уни огоҳлантиради.
Туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи маъмурий назоратни
муддатидан илгари тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатлар ҳамда
асосланган тақдимномани судга ҳал этиш учун жўнатади ва суд уни
ўн кун муддат ичида кўриб чиқади.
Судьянинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорини
юқори суд идораси томонидан асоссиз равишда белгиланган деб
эътироф этилган тақдирда бекор қилиниши ѐки ўзгартирилиши
мумкин.
Маъмурий назоратни белгилаш ҳамда
амалга ошириш билан
боғлиқ шикоят ва аризалар ички ишлар органи бошлиғи, прокурор
ѐки юқори суд идораси раиси томонидан белгилаб қўйилган
ваколатлар доирасида кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.
Шикоят берилган вақтда судья маъмурий назоратни тўхтатиш
тўғрисида қарор чиқармагунча унинг амалга оширилишини тўхтатиб
бўлмайди.
Маъмурий назорат асосланмаган ҳолда ўрнатилган ҳамда уни
амалга оширилишини прокурор томонидан назорат қилиш
дейилганда, нафақат назоратнинг ўзи, балки ундаги чеклашларнинг
ўрнатилиши, яъни бунда айнан қонунда
белгиланган чеклаш
қоидаларининг
ўрнатилганлиги,
уларнинг
асосланган
ҳолда
белгиланганлиги ҳам инобатга олиниши керак.
Маъмурий назоратни амалга ошириш жараѐнидаги қонунга риоя
этилиши устидан олиб бориладиган назоратда эса назоратни амалга
99
ошираѐтган
шахслар
томонидан
қонунбузарликларга
йўл
қўйилмаганлиги, инсон ҳуқуқлари поймол қилинмаѐтганлиги, назорат
қандай амалга оширилаѐтганлиги назорат қилинади.
Прокурор маъмурий назорат қоидаларини бузган шахсларнинг
маъмурий ѐки жиноий жавобгарликка тортилиш ҳолатларини
қонуний ва асосланган равишда амалга оширилаѐтганлигини ҳам
бевосита назорат қилади.
Маъмурий назоратни ўрнатиш ва уни амалга оширишда суд ҳам
унинг қонунийлиги устидан назоратни амалга оширади, яъни суднинг
қарорисиз ҳеч қандай назорат ўрнатилмайди ва ҳатто
ундаги
танланган чеклашлар суд томонидан тасдиқланмаса, қўлланилмайди.
Бунда
суд
назорат
ўрнатишнинг
асосланганлиги
ҳамда
қўлланилаѐтган чеклаш чораларининг мақсадга мувофиқлигини
кўриб чиққан ҳолда қарор чиқаради. Бундан ташқари, шахс назорат
қоидаларини бузган ҳолларда маъмурий ѐки жиноий иш
материалларини кўриб чиқиб, жавобгарлик ҳолатларини белгилайди.