1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Яшаш жойидан сутканинг белгиланган вақтида ташқарида 
бўлишни тақиқлаш
шахснинг ўзи яшайдиган уйдан белгиланган 
вақтда чиқиб кетишини чеклашни назарда тутади. Бундай ҳолатларда 
белгиланган чеклаш чораси назорат остидаги шахсга жамоат 
ишларида қатнашиши, маданий ҳордиқ чиқариши, яъни кино, театрга 
боришига халал бермаслиги лозим. Агар назорат остидаги шахс кечки 
мактабга борса, бундай ҳолатларда чеклаш шундай ўрнатилиши 
керакки, у ўқишдан кейин уйга белгиланган вақтгача етиб келиши 
керак. Бу чеклашни ўғирлик, безорилик ѐки кечки вақтларда 
зўравонлик жиноятини содир этган шахсларга нисбатан қўллаш 
мақсадга мувофиқдир. 
Маъмурий назорат институти шахснинг жазони ўташ вақтида ѐки 
ундан озод этилгандан сўнг тўғри йўлга киришни хоҳламаганлиги 
учун суддан ташқари таъқиб қилишнинг ўзига хос шаклидир. 
Шунингдек, бугунги кунда жазони ижро этиш муассасаларидан 
бўшатилган шахсларга нисбатан ижтимоий ѐрдам кўрсатиш ижобий 
тарзда амалга оширилмоқда. Умуман олганда, маъмурий назоратни 
ўрнатишдан мақсад, назорат остидаги шахснинг ҳуқуқларини чеклаш 
ѐки унга моддий томондан ѐрдам бериш эмас, балки шахснинг 
жамият турмуш тарзига мослашиши ҳамда ҳаѐт тарзига кўникиб, 
жамиятда ўз ўрнини топишга ѐрдам беришдир. 


93 
Назорат остидаги шахснинг туман (шаҳар)нинг муайян 
жойларида бўлишини тақиқлаш
 
ҳақида амалдаги қонунларда ҳеч 
қандай тушунтиришлар йўқ. Муайян жойларда деганда, асосан 
бозорлар, ресторанлар, барлар ва бошқа спиртли ичимликлар 
сотиладиган жойлар назарда тутилади. Баъзи ҳолларда клублар, ўйин 
майдонлари ва одамлар гавжум жамоат жойлари ҳам бўлиши мумкин. 
Бу чеклашлар спиртли ичимликлар ичишга мойил бўлган шахсларга 
нисбатан қўлланилади. 
Ички ишлар органларининг рухсатисиз туман (шаҳар)дан 
ташқарига чиқиб кетишини тақиқлаш
 
ҳам назорат остидаги 
шахснинг олдинги содир этган жиноятига қараб, шароитидан келиб 
чиққан ҳолда белгиланади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, бу 
чеклашни қўллаш назорат остидаги шахснинг доимий равишда уйга 
келишини таъминлайди ва ички ишлар органларига шахс устидан 
мунтазам назоратни амалга ошириш имкониятини яратади. 
Белгиланган чекловлардан
рўйхатдан ўтиш учун ички ишлар 
органига ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача келиш
 
чеклови 
жиноятчиликнинг олдини олишда асосий восита бўлиб хизмат 
қилади. Маъмурий назорат остидаги шахсларнинг ички ишлар 
органларига келиб рўйхатдан ўтиб кетиши тўғрисида чекланиши 
маъмурий назорат фаолиятининг асосий элементларидан бири бўлиб, 
унинг тарбиявий аҳамияти жуда катта. Ички ишлар органларига 
рўйхатдан ўтиш учун ўз вақтида келмаслик маъмурий назорат 
қоидаларини бузиш сифатида кўрилиб, қонунда белгиланган жазо 
чораларини келтириб чиқаради. 
Ушбу чекловнинг бир қатор ижобий жиҳатлари мавжуд. Булар: 
назорат остидаги шахснинг яшаш тарзи ва хулқ-атвори устидан 
назорат олиб боришнинг қулай усули;
шахснинг яшаш жойида бор ѐки йўқлиги аниқ бўлади, 
ҳуқуқбузарлик содир этишдан тўхтатиб қолади ҳамда шахснинг 
ўзини ўзи назорат қилишга мажбур этади; 
ички ишлар органлари ходимларига мунтазам равишда тарбиявий 
таъсир кўрсатиш ишларини амалга оширишга имкон беради; 


94 
рўйхатдан ўтишга келганда ўтган вақт давомида хулқ-атвори 
тўғрисида ҳисобот бериш усули бўлиб хизмат қилади ва бошқ. 
Қайд эттириб кетиш тўғрисидаги чеклашга қаттиқ тартибда амал 
қилинишини назорат қилиш мақсадида маъмурий назорат остидаги 
шахсларнинг ҳар бирига алоҳида қайд этиш варақаси юритилади ва бу 
ички ишлар органлари таянч пунктларида амалга оширилади. Варақа-
да назорат остидаги шахснинг фамилия, исми ва шарифи, назоратнинг 
бошланиш ва тугаш муддати қайд этилади, назорат муддати 
узайтирилган ҳолларда эса алоҳида тегишли белгилар қўйилади. Унда 
қачон, қайси вақтда рўйхатдан ўтиш кераклиги кўрсатилади. Варақада 
назоратда турувчига нисбатан назоратни амалга оширувчи шахснинг 
мансаби, исми, шарифи, қайд қилиш вақти, назорат остидаги шахснинг 
имзолари белгиланган тартибда жадвал асосида тузилади. 
Биринчи марта қайд эттиришга келган назорат остидаги шахс ўзи 
билан иш жойидан маълумотнома ва тавсифнома олиб келиши шарт. 
Иш жойидан тавсифнома икки ойдан кейин берилади. Кўрсатилган 
барча ҳужжатлар йиғма иш жилдига бириктирилади. 
Қонун чеклашлардан ташқари, назорат остидаги шахсга 
мажбуриятлар ҳам юклайди ва бу мажбуриятларни бузган ҳолатда 
маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини таъминлайди. 
Маъмурий назорат остида турувчининг шахсини тавсифловчи 
шароитлардан келиб чиққан ҳолда чеклашлар тўлиқ ѐки қисман 
қўлланилса, унда назорат остида турувчи шахс ҳар қандай ҳолатда 
ҳам маъмурий назорат қоидаларига қатъий амал қилиши шарт. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish