биринчидан,
у барча фуқаролар ва
мансабдор шахслар томонидан ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва
уни тўхтатиш мақсадида амалга оширилиши;
иккинчидан,
бу назорат
фуқароларнинг
эркинлиги
чекланишини
кўзда
тутмаслиги;
учинчидан,
процессуал тартибда ўрнатилмаслигида намоѐн бўлади.
Маъмурий назоратнинг учинчи йўналишини махсус назорат деб
номлаш мақсадга мувофиқдир. Ушбу назорат тури,
биринчидан,
Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш муассасаларидан
озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат
тўғрисида»ги қонунида кўрсатилган қатъий маълум доирадаги
шахсларга нисбатан ўрнатилиши;
иккинчидан,
қатъий маълум
доирадаги шахслар эркинлигини маълум муддатга чеклаш хусусиятига
эгалиги;
учинчидан,
назоратни ўрнатиш қатъий белгиланган
процессуал тартибда амалга оширилиши билан хусусиятлидир.
Ички ишлар органларининг умумий маъмурий назорати
–
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва уларни ўз вақтида
аниқлаш мақсадида фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига риоя
этишларини узлуксиз кузатиб бориш ҳисобланади.
Маъмурий назоратни амалга оширишда ички ишлар органлари
муҳим вазифани бажаради ҳамда уни таъминловчи асосий
субъектлардан бири саналади.
Назоратдаги субъектларнинг ҳаракатлари (хулқи) белгиланган
тартибга мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, ички ишлар
органлари ходимлари ўзларидаги кенг миқѐсдаги ташкилий ва
ҳуқуқий таъсир шаклларидан фойдаланиб, ушбу фактлар бўйича чора
кўришлари шарт. Бундан кўзланган мақсад бошқарилаѐтган тизимни
белгиланган ҳолатга келтириш, ҳуқуқбузарнинг жавобгарликка
79
тортилишини таъминлаш, ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинган
ижтимоий муносабатларнинг издан чиқиш сабаблари ва бунга имкон
берган шарт-шароитларни бартараф этиш. Шундай қилиб, мутлақо
аниқ белгилар ҳамда мустақил вақт, мазмун ва бошқа кўрсаткичларга
эга бўлган ушбу фаолиятни назорат функцияларидан иборат қилиб
қўйиш мумкин эмас? Чунки назорат қилиш мазкур фаолиятнинг бир
қисми, холос.
Ушбу ҳолатда ички ишлар органлари томонидан назоратнинг
амалга оширилиши ҳақида сўз юритиш тўғрироқ бўлади. Бундай
назорат фаолияти маъмурий ҳуқуқ нормалари билан тартибга
солинганлиги ҳамда маъмурий-ҳуқуқий шакллар, маъмурий-ҳуқуқий
воситалар орқали амалга оширилгани сабабли
маъмурий назорат
деб
аталади.
Ички ишлар органларининг маъмурий назоратига бир қатор
омиллар хосдир. Аввало унга
давлат ҳокимияти хусусияти
хос. Ички
ишлар органлари ходимлари жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш функцияларини амалга оширишда ҳар хил
маъмурий мажбурлов чораларини қўллайдилар. Улар, шунингдек, ўз
ваколатлари доирасида бажарилиши шарт бўлган талаб ва
фармойишлар бериш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
Маъмурий назоратнинг ўзига хос жиҳати – унинг ѐрқин
ифодаланган
профилактик йўналишидир
. Айнан маъмурий назорат
жараѐнида ички ишлар органлари ходимларида жиноятлар ва бошқа
ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон яратувчи шарт-
шароитларни аниқлаш, ғайриижтимоий хулққа мойил шахсларнинг
ғайриқонуний қилмишлар содир этишига йўл қўймаслик мақсадида
уларга таъсир кўрсатиш, ҳуқуқбузарликка ўз вақтида чек қўйиш ва
ҳуқуқбузарнинг
жавобгарликка
тортилиши
муқаррарлигини
таъминлаш имконияти пайдо бўлади.
Ички ишлар органлари маъмурий назоратининг
йўналганлиги,
у
назорат қиладиган соҳалардаги ижтимоий муносабатларни тартибга
солишда, ғайриқонуний тажовузлар оқибатида бузилган ҳуқуқ ва
қонуний манфаатларни тиклашда намоѐн бўлади.
80
Маъмурий назорат
Do'stlaringiz bilan baham: |