1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини ҳимоя 
қилишни таъминлаш, муомалада бўлиши тақиқланган ѐки қонун 
билан чекланган предметлар ва моддаларни сотиб олиш, ҳисобга 
олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини 
назорат қилишни ташкил этиш соҳасида: 
кўчалар ва бошқа жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини комплекс ва тизимли 
равишда таҳлил қилишни ташкил этиш; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда, 
шартномавий-ҳуқуқий асосда хизматлар кўрсатишни ташкил этиш; 
ички ишлар органлари ваколатига киритилган масалалар 
юзасидан ўрнатилган тартибда лицензия ва рухсатнома туридаги 
ҳужжатларни бериш, шунингдек, лицензия ҳамда рухсатнома бериш 
талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш; 
оммавий тадбирларга тайѐргарлик кўриш ва уларни ўтказишда, 
шунингдек, аҳоли гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини 
сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилишга доир чора-
тадбирларнинг амалга оширилишини назорат этиш, вазирлик ва 


65 
идораларнинг бу борадаги фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик 
қилиш ҳамда мувофиқлаштириш; 
хизмат қуроллари ҳамда уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун 
мўлжалланган портловчи материаллар, шунингдек, пиротехника 
буюмлари, гиѐҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар 
прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасидаги ҳуқуқбузарлик-
ларнинг барвақт олдини олиш ва аниқлаш ҳамда бартараф этиш; 
давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти 
институтлари ҳамда аҳоли билан жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни 
ташкил этиш. 
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли миграцияси ва 
паспорт тизими соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан 
назоратни ташкил этиш соҳасида: 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, миграцияни назорат 
қилиш ва паспорт тизими талабларига риоя этилишининг 
самарадорлигини комплекс ҳамда тизимли равишда таҳлил қилиш; 
йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидалари бузилиши 
профилактикаси, шунингдек, уларга қарши курашишни таъминлаш, 
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва чора кўрилишини таъминлаш; 
паспорт тизими қоидалари ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш 
тартибига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш; 
Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш учун зарур 
ҳужжатлар, доимий ва вақтинчалик яшаш учун рухсатномаларни 
бериш ва расмийлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда амалга 
ошириш; 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва 
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси 
фуқаролиги масаласи бўйича мурожаатлари кўриб чиқилишини 
ташкил этиш. 
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент 
шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва 
вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Ички 


66 
ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади. Улар ички 
ишлар органлари тизимининг ўрта бўғин тузилмаси бўлиб, тегишли 
маъмурий ҳудудларда ички ишлар органларига юклатилган 
вазифаларни, жумладан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш соҳасида амалга оширади. 
Улар айни пайтда маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан 
мустақил ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлигига бўйсунади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент 
шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва 
вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятида Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси ва қонунларига ҳамда Олий 
Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 
фармонлари, 
қарорлари, 
кўрсатмалари 
ва 
фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойиш-
ларига, мамлакат ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойиш-
ларига, шунингдек, тегишли бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент 
шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, 
вилоятлар ички ишлар бошқармалари давлат органлари, фуқаро-
ларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини мамлакатдаги 
криминоген вазият ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлашнинг ҳолати бора кўрилаѐтган чора-тадбирлар, 
шунингдек, ички ишлар органлари зиммасига юклатилган бошқа 
вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида тизимли равишда 
хабардор қилиб боради. 
Уларнинг тегишли маъмурий-ҳудудий бирликлар (республика, 
вилоят ва вилоятга тенглаштирилган шаҳар)да жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазифалари ва 
функциялари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 
томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий 


67 
низом»га асосан ҳудудий хусусиятларни инобатга олган ҳолда ҳамда 
ишлаб чиқилган ўрнатилган тартибда тасдиқланган низомларда 
белгиланади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент 
шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, 
вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлиги таъминлаш соҳасидаги вазифалар уларнинг 
таркибидаги соҳавий хизматлар, шунингдек, шаҳар, туман ички 
ишлар органларининг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш 
орқали таъминланади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қонун ҳужжатларида 
белгиланган ваколатлар доирасида республика ҳудудида ички ишлар, 
хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
соҳасидаги умумдавлат сиѐсатининг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ 
стратегик йўналишининг ва жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
борасидаги 
кўрсатмаларининг 
Қорақалпоғистондаги ижтимоий-иқтисодий, миллий, демографик, 
жуғрофий ва бошқа хусусиятларни инобатга олган ҳолда ҳаѐтга 
жорий этилишини таъминлайди. Қорақалпоғистон Республикаси 
ИИВ жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлашга 
оид республиканинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият 
органлари қабул қилган қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Респуб-
ликаси ИИВнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари 
ижросини таъминлаш бўйича таркибидаги таркибий ва ҳудудий 
органлари учун мажбурий бўлган бошқарув қарорлари чиқаради. 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
Ички 
ишлар 
вазирлиги 
бўйсунувидаги ички ишлар органларининг барча фаолият 
йўналишлари, хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш аҳволини танқидий таҳлил қилиб, ушбу таҳлил асосида 
комплекс тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни республика миқѐсида 
ҳаѐтга жорий этади. Вазирлик қуйи таркибий тузилмаларининг 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
фаолиятини йўналтириб боради, назорат қилади, ижобий иш 


68 
тажрибаларини умумлаштиради ва амалиѐтга жорий этади, 
шунингдек, ҳудуддаги ички ишлар органлари тизимига нисбатан 
ушбу соҳада ташкилий-бошқарув хусусиятига эга бўлган бошқа 
функцияларни амалга оширади. 
Зарур ҳолларда ваколати доирасида ўз ҳудудида жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш учун энг йирик ва 
муҳим тадбирларни бевосита ишлаб чиқади ва амалга оширади (ѐки 
иштирок этади). Нукус шаҳри ва республиканинг бошқа шаҳарларида 
оммавий тадбирлар ўтказилаѐтганида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади. 
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош 
бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари хизмат 
фаолиятини олиб бораѐтган маъмурий-ҳудудий бирликларда қонун 
ҳужжатларига асосан ички ишлар органлари зиммасига юклатилган 
барча вазифаларни, хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини 
таъминлашни 
ўзларига 
берилган 
ваколатлар 
доирасида амалга оширади ҳамда умумий раҳбарлик қилади. 
Уларнинг зиммасига белгиланган маъмурий ҳудудда жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг шакл 
ва 
усулларини 
такомиллаштириш, 
таркибий 
ва 
ҳудудий 
бўлинмаларнинг ушбу соҳадаги иш амалиѐтига фан ва техника 
ютуқларини қўллаш, уларнинг ижобий иш тажрибаларини 
умумлаштириш ва жорий этиш, кадрларни танлаш, жой-жойига 
қўйиш ва ўқитиш, хизмат ва жанговар тайѐргарлигини ташкил қилиш, 
фаолиятида қонунийликка риоя этилишини таъминлаш каби 
вазифалар юклатилган. 
Ҳудудий ички ишлар органлари зиммасига юклатилган 
вазифалар ижроси доирасида маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига 
кирувчи шаҳар, туман ҳудудларида, шунингдек, турли хил оммавий 
тадбирлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий 
тадбирлар («Ғалла» ўрими, «Пахта» йиғим-терими)ни ўтказиш 
жараѐнида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича комплекс чора-тадбирларининг амалга оширилишини ташкил 


69 
этади, ушбу тадбирларни ўтказишга жалб этилган куч ва воситалар 
фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Қонун ҳужжатларига кўра, 
аҳоли ўртасида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш масалалари хусусида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш 
ишлари олиб борилишини ташкил қилади ва ҳк. 
Шунингдек, ҳудудий ички ишлар органлари маъмурий 
ҳудудларда табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар вақтида 
одамлар ва уларнинг мол-мулкини қутқаришда ички ишлар органлари 
куч ва воситаларининг иштирок этишини, шунингдек, жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, назоратсиз қолган 
мулкларни қўриқлаш, ҳуқуқбузарликдан ва бахтсиз ҳодисалардан 
жабрланган, шошилинч ѐрдамга муҳтож одамларга кечиктириб 
бўлмас ѐрдам кўрсатиш чораларини амалга оширилишини ташкил 
қиладилар ҳамда мувофиқлаштирадилар. 
Маъмурий ҳудудларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини 
таъминлаш фаолияти давлат ҳокимиятининг бошқа органлари
корхона, муассаса ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари, жамоат тузилмалари ва фуқаролар билан 
ҳамкорликда амалга оширилади. 
Транспорт ва туризм объектларида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлиги таъминлаш Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг 
таркибий ва ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. 
Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички 
ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, 
жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг 
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 
10 апрель) ПФ-5005-сон фармонига асосан, Транспортдаги ички 
ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирли-
гининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқарма-
сига, тармоқ ички ишлар бошқармалари (бўлимлари, бўлинмалари) 
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларига 


70 
айлантирилган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини 
таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида»ги (2019 йил 6 март) ПҚ-4229-сон қарори 
билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар 
бош бошқармасининг Тошкент метрополитенида Ички ишлар 
бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси 
транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими негизида Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош 
бошқармаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар 
органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий 
чора-тадбирлар тўғрисида»ги (2017 йил 12 апрель) ПҚ-2883-сон 
қарорига асосан, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимлари 
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоят 
ички ишлар бошқармаларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади 
ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири 
ва вилоят ички ишлар бошқармалари бошлиқларига бўйсунади. 
Шаҳар ва туман ички ишлар органлари, яъни ички ишлар 
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари (ИИО 
ФМБ), ички ишлар бошқармалари ва ички ишлар бўлимлари (ИИБ) 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйи бўғин 
таркибий тузилмаси ҳисобланиб, ички ишлар органлари зиммасига 
юклатилган, хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш соҳасидаги вазифаларни бевосита амалга оширувчи 
бўлинмалардир. 
Шаҳар, туман ва тармоқ ички ишлар органлари жойлардаги 
давлат ҳокимияти органларидан мустақил ҳамда бевосита Ўзбекистон 
Республикаси ИИВга ва ҳудудий ички ишлар органларига бўйсунади. 
Улар ўз фаолиятида, хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг 


71 
қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, 
қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари 
ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар 
вазирининг, шунингдек, тегишли ҳудудий ички ишлар органлари 
буйруқлари ва фармойишларига амал қилади. 
Шаҳар, туман ва тармоқ ички ишлар органлари ўз фаолиятини, 
хусусан, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 
бевосита ички ишлар органларининг куч ва воситалари орқали давлат 
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа 
ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари 
билан ҳамкорликда амалга оширади. 
Уларнинг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лаш соҳасидаги фаолияти очиқ ва ошкора ҳисобланади, қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Улар давлат 
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва 
аҳолини ҳудуддаги криминоген вазият, ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза 
қилиш ва жамоат хавфсизлиги таъминланишининг ҳолати, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши 
курашиш бўйича кўрилаѐтган чора-тадбирлар, шунингдек, жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида зиммасига 
юклатилган бошқа вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида 
тизимли равишда хабардор қилиб боради. 
Шаҳар, туман ва тармоқ ички ишлар органларининг хизмат 
фаолиятини олиб борувчи белгиланган маъмурий-ҳудудий бирлик-
лардаги жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
соҳасидаги вазифалари ва функциялари Ўзбекистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган «Шаҳар ва туман 
(Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими) ички ишлар 
бошқарма (бўлим)лари тўғрисидаги намунавий низом»га асосан ўз 
фаолияти ва ҳудудий хусусиятларини инобатга олган ҳолда ташкил 
этилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Ички 
ишлар 
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 


72 
соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги (2017 йил 1 май) ПҚ-2940-сон қарорида белгиланганидек, 
патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг жавобгарлик ҳудудларига 
кирмайдиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини 
мувофиқлаштириш бошқармалари, ички ишлар бошқармалари 
(бўлимлари) 
ҳамда 
профилактика 
инспекторлари 
зиммасига 
юклатилади. Мазкур талабларга асосан патруль-пост хизмати саф 
бўлинмаларининг жавобгарлик ҳудудларига кирмайдиган жойларда 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш шаҳар, қўрғон 
(чегара ҳудудларида) бўлинмаларида, шунингдек, таянч пунктларида 
фаолият олиб бораѐтган профилактика инспекторлари ҳамда жалб 
этилган куч ва воситалар томонидан амалга оширилади. 
Ушбу ҳолатларда шаҳар, туман ва тармоқ ички ишлар орган-
ларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
соҳасидаги вазифалари бевосита улар таркибидаги соҳавий хизмат-
лар, шаҳар-қўрғон бўлинмалари, шунингдек, таянч пунктлари ҳамда 
уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш орқали 
таъминланади. 
Шаҳар-қўрғон ички ишлар бўлим (бўлинма)лари Ўзбекистон 
Республикаси ички ишлар вазирлигининг қуйи бўғин тузилмаси 
бўлиб, ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни
жумладан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича бириктирилган маълум ҳудудларда тезкорлик билан амалга 
оширишни ташкил этади. 
Улар фаолиятини, хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича бевосита ҳамда давлат органлари, 
жумладан, чегара қўшинлари, божхона органлари ва постлари, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар 
ва фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан 
ҳамкорликда амалга оширади. 
Шаҳар-қўрғон ички ишлар бўлим (бўлинма)лари ўзлари хизмат 
фаолиятини олиб борувчи белгиланган маъмурий ҳудудларда жамоат 


73 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги 
вазифалари ва функциялари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлиги 
томонидан 
тасдиқланган 
«Шаҳар-қўрғон 
(чегара 
ҳудудларида) ички ишлар бўлим (бўлинма)лари тўғрисидаги 
намунавий низом»га асосан ўз фаолияти ва ҳудудий хусусиятларини 
инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда ўрнатилган тартибда 
тасдиқланган низомларда белгиланган. 
Шаҳар-қўрғон ички ишлар бўлим (бўлинма)лари жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни, муомалада 
бўлиши тақиқланган ѐки чекланган предметлар ва моддаларни 
сақлаш, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат 
қилиш соҳасида қуйидаги функцияларни бажаради: 
ҳудудда саноат учун мўлжалланган портловчи моддалар, 
шунингдек, пиротехника буюмлари, гиѐҳвандлик воситалари ва 
психотроп моддалар билан муомалада бўлиш соҳасидаги ҳуқуқбу-
зарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ҳамда бартараф этиш; 
давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти 
институтлари ҳамда аҳоли билан жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни 
ташкил этиш; 
тасдиқланган режалар асосида шахсий таркибни пост ва 
йўналишларга тақсимлаш, уларнинг хизматини ташкил этиш ва 
назорат қилиш. 
Ички ишлар органларининг таянч пунктлари туман, шаҳар ички 
ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, 
ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг жамоатчилик билан 
ҳамкорликни таъминлаш мақсадида қишлоқ, овул ва маҳаллаларда 
ташкил этиладиган жамоат тартиби сақланишини, фуқаролар 
хавфсизлигини, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка 
қарши курашишни бевосита таъминлайдиган асосий қуйи бўғинидир. 
Ички ишлар органлари таянч пунктларининг вазифалари ва 
уларни амалга ошириш учун масъул бўлган профилактика (катта) 
инспекторларининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда 


74 
жавобгарлиги «Ички ишлар органлари таянч пункти тўғрисидаги 
низом» билан белгиланган. 
Ички ишлар органларининг фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб, мамлакатда 
ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлаш фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва 
қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг 
мулкини, конституциявий тузумни таҳдид ва тажовузлардан ҳимоя 
қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини, 
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактикасини 
таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, паспорт-виза қоидаларига 
риоя этилиши бўйича, шунингдек, назорат-лицензия фаолиятини 
амалга ошириш билан боғлиқ бўлган серқирра ва мураккаб ижтимоий 
муносабатларни қамраб олади. 
Ички ишлар органларининг барча бўғинларида фаолият олиб 
бораѐтган таркибий тузилмаларни Ўзбекистон Республикаси «Ички 
ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддасида белгиланган 
асосий 
вазифаларни 
бажариш 
бўйича 
амалга 
оширадиган 
фаолиятининг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish