Мультимедиали алоқа тармоқларининг хавфсизлигини таъминлашга асосий тавсиялар.
Мультимедиали алоқа тармоқларида конвергенция коцепцияси қабул қилингандан сўнг бу тармоқ жадаллашган ривожланиш жараёнига қараб бормоқда, яъни ахборотларни хоҳлаган турлари рақамли оқимга айлантирилиб, пакетли коммутация асосида глобаллашув жараёнига олиб кирди.
Охирги вақтларда дунё миқёсида ахборот алмашиш жараёни кўпгина ривожланган давлатларни гегемонликка интилиши орқали ахборотларни хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор беришга олиб келди.
Мультимедиали алоқа тармоқларида энди ҳамма турдаги ахборотлар пакетларга солиниб, хоҳлаган манзилга етказиб бериляпти. Узатилаётган ахборотларни хавфсизлигини таъминлаш олдиндан мураккаб иш бўлган бўлса, мультимедиали алоқа тармоқлари кириб келганда бу муаммо жуда долзарб муаммога айланди ва бу муаммони ҳал қилиш йўлларини қидириш ва ечиш дунёдаги олимлар ва мутахассисларнинг асосий вазифаларига айланди.
Қуйида ҳозирги кунда мультимедиали алоқа тармоқларининг хавфсизлигини таъминлаш учун керакли тавсиялар рўйхати келтирилди.
Мультимедиали алоқа тармоқларида узатилиши керак бўлган ахборотларни биринчи ўринда ахборот эгаси узатилаётган ахборотни ўзи томонидан хавфсизлигини таъминлаши учун қуйидаги ишларга эътибор бериши керак:
ахборотни рақамли ҳолга келтиришда унга идентификация, аутентификация, кодлаш, криптографик шифрлаш ва бошқа усулларни қўллаб бўлгандан кейин мультимедиали алоқа тармоқларига узатиши шарт;
мультимедиали алоқа тармоқларини яратувчи ва унга техник хизмат кўрсатувчи телекоммуникация операторлари ўзининг хизмат кўрсатаётган регионида бу тармоқга рухсатсиз уланишни назоратга олиши ва уни йўқ қилиш ишларини олиб бориши керак. Махфийликни таъминлашда ва ахборотни мухофаза қилишда криптография усулларидан фойдаланиш тавсия этилади;
телекоммуникация операторлари томонидан мультимедиали алоқа тармоқларини ишончлилигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор бериш зарур;
алоқа каналларини, транспорт тармоқлари ва шаҳарлараро телекоммуникация магистрларини тўлиқ захиралаш тавсия қилинади;
телекоммуникация оператори ўз регионида мультимедиали алоқа тармоқлари хавфсизлигига таҳдидларни мукаммал равишда ўрганиб чиқиши, айниқса кенг миқёсда тарқалган ахборотни узатиш жараёнида хужум қилиш орқали эшитиш ва ахборотни ўзгартириш, хизмат кўрсатишдан махрум қилиш, портларни рухсатсиз текширишларни бартараф қилиши тавсия этилади;
мультимедиали алоқа тармоқларига рухсатсиз киришларни аниқлаш тизими IDS (Instrucsion Detection System) дан кенг фойдаланиш тавсия этилади;
мультимедиали алоқа тармоқларидан фойдаланувчиларга кенг миқёсда виртуал хусусий тармоқдан кенг миқёсда ва унумли фойдаланишга шароит яратиш тавсия этилади;
мультимедиали алоқа тармоқларида телекоммуникация қурилмаларини ишлаб чиқувчи компаниялар ва ташкилотлар томонидан яратилган IPSec (Internet Protocol Security) протоколи ва бошқа протоколлардан кенг миқёсда фойдаланиш тавсия этилади;
мультимедиали алоқа тармоқларини ўз регионида яратувчи ва унга хизмат кўрсатувчи телекоммуникация оператори глобаллашув жараёнида бошқа давлатлардаги телекоммуникация операторлари билан узатилаётган ва қабул қилинаётган ахборотларнинг хавфсизлигини таъминлашлари керак.