1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


III боб. ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
III боб. ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА 
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИДА 
МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ 
 
1-§. Маъмурий назоратнинг моҳияти ва турлари 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари фаолиятини 
тартибга солувчи қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга 
мувофиқ фуқаролар, мансабдор шахслар, корхона, муассаса, ташкилот 
ва жамоат бирлашмаларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги турли қоидаларга риоя 
этишларини назорат қилади. Бироқ, ички ишлар органларининг мазкур 
соҳалардаги ваколати назорат фаолияти билан чекланиб қолмайди. 
Ҳар бир жамиятда унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабат-
ларни тартибга солувчи хулқ-атвор қоидалари мавжуд. Бу қоидаларга 
амал қилиш – ижтимоий барқарорлик ва ҳуқуқий тартибот 
кафолатидир. Давлат ўзининг ижро этувчи – фармойиш берувчи 
органлари орқали ҳуқуқий кўрсатмаларнинг қандай бажарилаѐтгани 
устидан назорат ўрнатади. Буларнинг ҳаммаси жамиятда ижтимоий 
назоратнинг зарурлигини тақозо этади ҳамда бундай назоратнинг 
кўринишларидан бири маъмурий назоратдир. 
Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар 
устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати
– назорат 
остидаги шахсларга суд томонидан белгиланадиган маъмурий 
чекловларни қўллашдан иборат тарбиявий-профилактик таъсир 
кўрсатиш чоралари мажмуи. 
Унинг
 асосий вазифаси
жазони ижро этиш муассасаларидан озод 
қилинган айрим тоифадаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар 
содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларга якка тартибда 
профилактик таъсир кўрсатишдан иборатдир. 
Маъмурий назорат ўрнатилиши ва амалга оширилиши назорат 
остидаги кишининг бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига путур 


77 
етказмаслиги яъни унинг инсоний қадр-қимматини камситмаслиги, 
иш, ўқиш ва истиқомат жойида обрў-эътиқодни тўкмаслиги лозим. 
Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш муассаса-
ларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий 
назорат тўғрисида»ги (2019 йил 2 апрель) қонунининг 6-моддасига 
асосан маъмурий назорат вояга етган қуйидаги шахсларга нисбатан 
ўрнатилади: 
суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган; 
оғир ѐки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан 
маҳрум қилишга ҳукм этилган; 
ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ѐки ундан 
ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган; 
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан оғир 
ѐки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этганлик 
учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги 
жазони ўтаган шахслар. 
Маъмурий назорат судланганлиги олиб ташланган ѐки судлан-
ганлик ҳолати тугалланган шахсларга нисбатан ўрнатилиши мумкин 
эмас. 
Маъмурий назорат қуйидаги асосий хусусиятларга эга: 
маъмурий назорат қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларини 
амалиѐтга жорий этиш бўйича ички ишлар органлари маъмурий 
фаолиятининг шаклларидан бири; 
маъмурий назорат ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, уни 
тўхтатиш ва аниқлаш мақсадида амалга оширилади;
маъмурий назорат қонун талабларини жамоат таъсири ѐки давлат 
мажбурлов чоралари воситаси ѐрдамида ҳуқуқбузарликлардан 
муҳофаза этади. 
Ҳозирги пайтда маъмурий назорат қуйидаги йўналишларда 
амалга оширилади: 
1) умуммажбурий қоидаларга қатъий риоя этилиши юзасидан 
назорат; 


78 
2) маълум бир субъектлар ѐки масалалар бўйича назоратни 
таъминлаш; 
3) муайян категориядаги шахслар устидан назорат. 
Биринчи ва иккинчи йўналишлардаги маъмурий назорат 
турларини умумий назорат деб ҳисоблаш мумкин. Умумий 
назоратнинг асосий хусусиятлари: 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish