ИПАКЧИЛИК ВА ТУТЧИЛИК КАФЕДРАСИ 5А410901-Ипакчилик мутахассислиги 1-босқич магистрлари ва Ипакчилик ва тутчилик йўналишини махсус сиртқи талабалари учун “ИПАК ҚУРТИ БИОЛОГИЯСИ ВА ФИЗИОЛОГИЯСИ” фанидан ТАҚДИМОТ Маърузачи: Доцент Беккамов Чоршанби Исмаилович
Мавзу: Тут ипак қуртининг озиқаланиши ва овқат ҳазм қилиш органларининг фаолияти
РЕЖА:
1. Ипак қуртининг овқат ҳазм қилиш аъзоси (ичагини) тузилиши ва вазифаси.
2. Ичакнинг қурт танасида жойлашиши, қисмларга бўлиниши ва гистологик тузилиши
3. Ичак шарбати, ажралиб чиқиши ва озуқани ҳазм қилишдаги вазифаси
4. Озуқанинг парчаланиши ва ҳазм бўлиш жараёни
Ҳавола этиладиган адабиётлар:
Тут ипак қуртида, бошқа личинкаларникига ўхшаш, оқват ҳазм қилиш органлари тубан ҳашоратларникига ўхшаш содда типда тузилган, бўлиб, катта ҳажмдаги зич, қуюқ овқат массасини ҳазм қилишга мослашган бўлади. Капалакларда овқат ҳазм қилиш системаси мураккаброқ тузилган блиб, суюқ озиқа - гул нектарини сўришга мослашган. Тут ва дуб ипак қуртла-рининг капалаклари озиқланмаса хам шу тартибда тузилган бўлади
Диққат қилинг!!!
Тангача қанотлиларда овқат ҳазм қилиш органлари қуртлик (личинкалик) ва капалаклик (вояга етган) даврларида турлича тузилган бўлади.
Ипак қуртининг овқат ҳазм қилиш тракти оғиз ва орқа чиқарув тешиги ўртасида жойлашган тўғри, кенг каналдан иборат бўлиб, буни ичак деб айтилади. Ичак морфологик тузилиши ва ҳосил бўлишига қараб, бошқа ҳашоратларникига ўхшаш, ипак қурт-ларида ҳам, уч бўлимга: олдинги, ўрта ва орқа ичакларга бўлинади.
А-ипак қурти танасида органларнинг жойлашиш тартиби: 1-бел найчаси; 2-қорин нерв занжири; 3-ипак ажратиш бези; 4-томоқ усти нерв тугуни; 5-сийдик пуфакчаси; 6-тўғри ичак; 7-орқа чиқариш тешиги; 8-овқат хазм қилиш системаси; Олдинги ичакнинг девори даставвал узунасига, кейин ҳалқали мускул қаватларидан тузилган бўлиб, ташқи мускул қаватларини ҳосил қилади.
Мускул қавати юпқа қорин бўшлиқ пардаси билан ўралган бўлиб, ичак танасини қурт гавда бўшлиғидан ажратиб туради. Томоқ билан ичакнинг ўрта қисми чегарасида ҳалқали клапан жойлашган. Ўрта ичак қуртнинг иккинчи кўкрак бўғимидан қорин қисмининг 6- бўғимигача бўлган бўшликда жойлашган бўлиб, олдинги томони торайиб борган йўғон катта найга ўхшайди. Девори бир қават безли эпителийдан тузилган. Унинг тагида бириктирувчи тўқима, уларнинг орасида базаль мембрана ёки парда бўлади. Эпителий тўқимаси ичак ўрта қисмида уч хил: тикловчи, цилиндирсимон ва бокалсимон хужайралардан тузилган.
А-ипак қурти танасида органларнинг жойлашиш тартиби: 1-бел найчаси; 2-қорин нерв занжири; 3-ипак ажратиш бези; 4-томоқ усти нерв тугуни; 5-сийдик пуфакчаси; 6-тўғри ичак; 7-орқа чиқариш тешиги; 8-овқат хазм қилиш системаси; Б-тут ипак қурти ичагининг узунасига кесими: I-ичакнинг уч бўлими: 1-олд бўлими; 2-ўрта бўлим; 3-охирги бўлим; 4-жиғилдоннинг халқали клапани; 5-орқа ичак ҳалқали клапани; 6-ингичка ичак; 7-йўғон ичак; 8-тўғри орқва ичак ичак. II-овқат ҳазм қилиш органининг олд бўлими: 1-қуртнинг боши; 2-оғиз воронкаси№3-томоқ, 4-жиғилдон; 5-жиғилдоннинг халқали клапани Қурт танасига тут барги таркибидан кирадиган асосий озиқ моддалар: Оқсиллар, ёғлар ва углеводлар ҳисобланади.
Бироқ барг таркибида моддаларнинг бевосита ўзлаштириб бўлмайдиган шакллари бор. Овқат ҳазм қилиш вақтида баргнинг мураккаб органик моддалари аста-секин ёки тезда бир мунча оддий моддаларга парчаланади, бу моддаларни танадаги хужайралар ўзлаштиради. Бундай парчаланиш ичакка келиб тушган махсус моддаларнинг ичак шираси таркибига кирувчи ферментлар таъсири натижасида рўй беради.
Озиқ моддаларни ўрта ичакда парчаланиши ва уни ҳазм бўлиши ичак ширасидаги рН (8,5-10,0) миқдорига ҳам боғлиқ бўлади.
Бу эса ўз навбатида қурт яшаётган шароитга - ҳароратга, ҳавонинг нисбий намлигига, озиқанинг миқдори ва сифатига, қуртларнинг ёшига боғлиқ равишда ўзгаради.
Эслаб қолинг! Тут ипак қурти ўрта ичагининг гистологик тузилиши. 1-томоқ олди пардаси 2-(к)секрет томчилари келиб тушади(с). 3-эпителиянинг силиндрсимон ҳужайралари.
4-ҳалқали мускуллар.
5-узунасига кетган мускуллар. 6-тикловчи ҳужайралар уяси.
7- эпителиянинг бокалсимон ҳужайралар ўйиғининг кўндалангига кўрсатилгани
8- трахеяни кўндаланг кесими.
Ўрта ичакда озиқ массаси ярим суюқ ҳолда бўлади ва шундай ҳолда тўп-тўп бўлиб аста-секин орқа ичакка ўтади. Ингичка ва йўғон ичакларда (орқа ичакнинг олдинги ва ўрта қисмида) қисилиш рўй беради.
Бунинг натижасида озиқ массасидан суюқ қисм ажралади ва ўрта ичакка қайтиб келади. Сўнгра бу суюқ қисмдаги озиқ моддалари қайта ҳазм бўлади ва сўрилади. Суюқ озиқ массасининг бир қисми ингичка ва йўғон ичак деворлари орқали сўрилади. қўшилади.
Озиқ массасини сиқиб чиқаргандан кейинги қолдиққа мальпигиев найларининг ажратмалари қўшилади. Булар ингичка ичакка тушиб тезакка (экскриментга) айланади. Овқат ҳазм қилиш нормал борганда, тезак бироз яшил доғли, қора тусга эга бўлади. Тезакда кўп миқдорда ҳазм бўлмаган моддалар бўлади. Ҳазм бўлмаган моддалар тезак шаклида ташқарига чиқариб юборади.
ЁДДА тутинг! Назорат саволлар 1. Ҳашоратларда овқат ҳазм қилиш системаси кандай тузилган?
2. Тут ипак қуртида овқат ҳазм қилиш система-сининг тузилиши ва нима вазифани бажаради?
3. Ипак қуртларида ичагининг жойланиши ва қисмларга бўлиниши?
4. Ҳар бир ичак қисмлари нима вазифани бажаради?
5. Ичак шарбати нима ва нима вазифани бажаради?
6. Ипак қуртини озиқланиш ва овқатни ҳазм қилиши?
7. Модда алмашиши жарённида фермен ва гармонлар нима вазифани бажаради?
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!! Тошкент давлат аграр университети Масофавий таълим тизими moodle.tdau.edu.uz