162
Патруль-пост
хизмати
нарядини
текширишга
келган
текширувчиларни танимаган ҳолларда улардан хизмат гавоҳномалари
ҳамда «Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф
бўлинмалари
устави»нинг
113-бандида
назарда
тутилмаган
шахслардан эса қўшимча равишда текширув ҳуқуқини
берувчи
ҳужжатни кўрсатиш талаб қилинади.
Хизмат ўталишини текширишда наряддаги ходимнинг унга
бириктирилган ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, махсус ва транспорт
воситаларини эгаллаб олишга уринишга ҳамда бахтсиз ҳодисалар ва
бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хатти-
ҳаракатларга йўл қўйилмайди.
Текширувчи патруль-пост хизматини ташкил қилиш ва ўташ
бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини
кўриши керак. Текширувчи патруль-пост
хизмати нарядини
текширганлиги ҳақида Автопатруль борт журналида, кейинчалик эса
патруль-пост хизмати нарядларини пост ва патруллик йўналишларига
тақсимлаш китобида қайд этади. Хуфиѐна текширув патруль-пост
хизмати нарядининг ҳаракатларини пинҳона кузатиш йўли билан
камида бир соатда амалга оширилади. Ноошкора текширувда
ходимларнинг ҳаракатларини қайд этиш учун техник воситалардан,
шу жумладан фото ва видео қайд
этиш воситаларидан
фойдаланилиши мумкин. Хуфиѐна текширув натижалари бўйича
текширувчи патруль-пост хизмати саф бўлинмаси командирига
(туман (шаҳар) ИИБ, Транспортда хавфсизликни таъминлаш
бўлинмалари бошлиғига) билдирги билан ахборот беради.
Патруль-пост хизмати нарядларининг ҳуфиѐна текширувлари
алоҳида отрядларда ҳар ойда камида тўрт маротаба, алоҳида
гуруҳларда ҳар
ойда камида уч маротаба, бригада ва батальонларда
эса уларнинг таркибидаги отрядлар сонидан келиб чиққан ҳолда (ҳар
бир отрядда бир ойда камида тўрт маротаба) амалга оширилади.
Патруль-пост хизмати нарядларининг хизмат ўташлари устидан
назоратни амалга ошириш самарадорлиги ППХ саф бўлинмаси
командири (туман (шаҳар) ИИБ, Транспортда хавфсизликни
163
таъминлаш бўлинмалари бошлиғи) ҳузурида ўтказиладиган тезкор
йиғилишда ҳар ойида камида бир маротаба муҳокама
этилади ва
тегишли чоралар кўрилади.
Патруль-пост хизматини ташкил қилишда унинг нарядлари
бажарган иш натижаларини ҳисобга олиш ва баҳолаш муҳим ўрин
тутади. Бунда патруль-пост хизмати соқчиларининг кўчалар ва бошқа
жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликка
қарши кураш борасида бажарган ишларининг натижаларига оид
маълумотлар олинади ва қайта ишланади. Бунда миқдор
кўрсаткичларида ҳам, билдиришномалар, билдиргилар,
тушунтириш
хатлари, махсус карточкалар кабилар кўринишида ҳам келиб
тушадиган маълумотлардан фойдаланилади.
Патруль-пост нарядларининг ишини саф бўлинмалари (гуруҳ ѐки
бўлинма) командирлари ҳисобга олиб борадилар. Ҳар бир ходим
суткалик ишининг натижаларини қайд этиш карточкасига ѐзиб
боради ва улар йўриқномалар вақтида эълон қилинади. Саф
бўлинмасининг тегишли даврдаги ишига оид умумий маълумотлар
махсус дафтар ѐки журналда акс эттирилади. Саф бўлинмалари
патруль ва пост хизмати ходимларининг ишини қайд этишни тўғри
ташкил қилиш, умуман олганда, шахсий таркибнинг хизмат ҳудудида
ҳуқуқ-тартибот ҳолати учун масъулиятни тарбиялашга, хизмат ўташ
жойларида жамоат тартибини сақлашнинг ҳолати ҳақида тўғри
хулосалар чиқаришга, ходимларнинг
ишбилармонлик хислатларини
чуқур ўрганиш асосида уларни оқилона жойлаштиришга имкон
беради.
Нарядлар ишининг натижаларини ҳисобга олиш уларнинг
хизмат фаолиятини кенгроқ ва холисона баҳолаш учун зарур шарт-
шароит ҳисобланади. Бинобарин, у
патруль-пост хизмати
фаолиятининг самарадорлигига бевосита таъсир этади. Фаолиятни
баҳолашнинг мезонларига пост йўналиши ҳудудида жамоат
тартибини
сақлашнинг
ҳақиқий
ҳолати,
нарядларнинг
жиноятларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш ҳамда очишдаги
фаоллиги, патруль-пост хизматининг ташкил қилиниш
даражаси
164
киради. Нарядлар зиммасига юклатилган вазифалар ижросини
баҳолаш жараѐнида уларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка
риоя этиши ҳолати ҳам инобатга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: