1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Статист жиҳатдан ташкил этиш – 
орган ва бўлинмаларни 
ташкил этишни, уларнинг ташкилий бошқарув функциялари ҳамда 
бевосита жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича вазифаларнинг бажарилишини назарда тутади. 
Динамик жиҳатдан ташкил этиш –
патруль-пост хизмати ва 
жамоат тартибини сақлаш таркибий бўғинларининг самарали фаолият 
юритишга, шунингдек, янги бўлинмаларни тузишни (зарурат бўлганда), 
қайта ташкил этиш ѐки бекор қилишни асослашга қаратилган муайян 
кетма-кетликдаги бошқарув операциялар мажмуаси (комплекси)дир. 
Патруль-пост хизматининг манфаатлари учун оператив вазият ҳақидаги 
ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш ҳамда унинг 
натижаларига кўра жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича қарор қабул қилишни амалга оширади. 
Маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича бошқарув қарорини ишлаб чиқиш ҳамда қабул 
қилиш, ўз навбатида бир қатор ташкилий масалаларнинг ҳал 
этилишини тақозо этади. Хусусан, маъмурий ҳудуддаги криминоген 
вазиятни таҳлил этиш функцияси раҳбардан қуйидаги ташкилий 
масалаларни ҳал этишни талаб қилади: 
таҳлил ишларни амалга оширувчи ходимлар гуруҳини ташкил 
этиш; 
таҳлилий таблицалар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 
раҳбарга тақдим этиладиган турли таҳлилий ҳужжатларни 
топшириш муддатларини белгилаш; 
таҳлил билан шуғулланадиган ходимларни ўрганиш, уларни 
зарур воситалар билан таъминлаш ва фаолиятлари устидан назорат 
ўрнатиш ва ҳ.к. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш учун 
кучлар ва воситаларни тайѐрлаш жараѐни ҳам муҳим ташкилий 


151 
тадбирларни ўз ичига олади. Уларга қуйидагиларни кўрсатиш 
мумкин: 
патруль-пост хизматида ишлаш учун кадрлар танлаш; 
ходимларнинг жамоат тартибини сақлаш жараѐнини таъминлаш 
ҳамда ушбу фаолиятни амалга оширишнинг ўзига хос томонларини 
ўрганиш; 
патруль-пост хизмати нарядларини моддий-техника, молиявий, 
тиббий, психологик ва методик таъминотини ҳал этиш; 
патруль-пост хизмати нарядларининг ўзаро ҳамкорликдаги 
ишини ташкил этиш ва улар фаолияти устидан назорат олиб бориш; 
патруль-пост 
хизматининг 
ҳар 
бир 
наряди 
фаолияти 
натижаларини ҳисобга олиб бориш; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
аввал қабул қилинган бошқарув қарорларига ўзгартиришлар киритиш 
ѐки янгисини қабул қилиш; 
патруль-пост хизматини ташкил этишда ҳудудий ИИВ, ИИББ ва 
ИИБ аппаратлари томондан жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлашнинг самарадорлиги учун бевосита таъсир 
этувчи, унга хизмат қилувчи муҳим функцияларни бажариш. 
Ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни 
бажаришда жамоат тартиби ва хавфсизлиги учун типик бўлган гуруҳий 
ва шахслараро муносабатларни жиноий ва бошқа ғайриқонуний 
тажовузлардан маъмурий-ҳуқуқий ҳимоялашни амалга оширувчи 
патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизмати муҳим ўрин тутади.
Патруль-пост хизмати ўз зиммасига юклатилган вазифаларни 
муваффақият билан бажариши учун унинг нарядлари қандай 
шароитларда фаолият кўрсатишидан қатъий назар уларни зарур 
ахборотлар билан таъминлаб бориш талаб этилади. Бинобарин, 
патруль-пост хизматини ташкил қилувчи ходимлар хизмат кўрсатиш 
хусусиятлари, жамоат тартиби ва жиноятчиликнинг аҳволи ҳамда 
улар фаолиятининг натижалари ҳақида объектив маълумотларга эга 
бўлишлари керак. Ушбу ахборотни таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида 
мазкур хизматни бошқариш субъектларининг кейинги ташкилот-


152 
чилик фаолияти белгиланади. Оператив вазиятни ифодаловчи 
омиллар ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш натижалари патруль-
пост хизмати ташкилотчиларига юз бераѐтган ҳодисаларни яхши 
тушуниш, жамоат тартиби ва жиноятчилик ҳолатидаги тамойил 
(тенденция)ларни аниқлаш ҳамда натижадорликка асосланган бошқа 
қарорлар қабул қилиш имконини беради. Патруль-пост хизмати 
бўлинмаларида жиноятчилик ва жамоат тартибининг ҳолатини 
ўрганишда асосан оператив вазият ўзгаришини жорий таҳлил қилиш 
ва узлуксиз кузатиш амалга оширилади. 
Йилнинг чораги, ярим йил, тўққиз ой, бир йилда амалга 
ошириладиган жорий таҳлил оператив вазиятга таъсир этувчи қисқа 
муддатли омилларни аниқлашга имкон беради. Оператив вазият 
ўзгаришларини узлуксиз кузатиш (бир смена, сутка, ҳафта, ой 
ичидаги ўзгаришларини таҳлил қилиш) ва нарядлар фаолиятини 
назорат қилиш ҳамда шахсий таркиб ишидаги камчиликларни илк 
босқичдаѐқ аниқлашга имкон беради. Патруль-пост хизматига 
кундалик раҳбарлик қилиш жараѐнида қабул қилинадиган ҳамда 
нарядлар ишининг ѐмонлашуви ва оператив вазият мураккаблашуви 
бўйича дарҳол чора кўришга имкон берадиган бошқарув қарорлари 
ана шу турдаги таҳлил натижаларига асосланади. 
Оператив вазиятни чуқур ва сифатли таҳлил қилиш асосида 
патруль-пост хизмати куч ва воситаларининг жойлашуви ҳақида 
зарур ҳамда етарлича тўлиқ қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши 
– жамоат тартибини сақлаш борасидаги асосий ҳаракатларга 
қаратиши лозим бўлган ҳудудларни тўғри аниқлаш; хизмат 
нарядларининг турлари, уларнинг хизмат ўташ жойи ва вақтини 
аниқлаш; бошқа ташкилий масалаларнинг ҳал қилинишини 
таъминлайди. 
Узоқ муддатга патруль-пост нарядларини жойлаштириш 
ҳақидаги қарор ифодаланадиган асосий ҳужжат жамоат тартибини 
сақлашда куч ва воситалардан комплекс фойдаланиш режаси (ягона 
дислокация)дир. Унда ички ишлар органининг раҳбари суткалик 
нарядларни жойлаштириш учун қарор қабул қилиши учун зарур 


153 
бўлган энг муҳим дастлабки маълумотлар бўлади. Мазкур (ягона 
дислокация) режаси икки йил муддатга ишлаб чиқилади, зарур 
бўлганида унга тузатишлар киритилади. Уни тайѐрлашда жамоат 
тартибини сақлаш аппаратлари, патруль-пост хизмати саф 
бўлинмаларининг командирлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, 
бошқа тегишли соҳавий бўлинмаларнинг раҳбарлари иштирок 
этадилар. Ягона дислокацияни ички ишлар органларининг бошлиғи 
тасдиқлайди. 
Режа бир нусхада тайѐрланади ва ички ишлар органларининг 
навбатчилик қисмида сақланади, ундан олинган тегишли кўчирмалар 
эса патруль-пост хизмати бошқа тегишли соҳавий хизматларда 
бўлиши керак. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish