1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Патруль гуруҳи
– ягона раҳбарлик остида аҳоли гавжум бўлган 
кўчалар, майдонлар, хиѐбонлар, истироҳат боғлари ва бошқа жамоат 


174 
жойларида хизмат ўташ учун бирлаштирилган икки ва ундан ортиқ 
патруллардан иборат наряд. 
Патруль гуруҳига туман (шаҳар) ҳудудидаги фуқаролар гавжум 
бўладиган участкалар бириктирилиб, унинг негизини автомобилдаги 
патруль ташкил этади. Ушбу автомобиль радиостанция, махсус нур 
ва товуш чиқарувчи мосламалар, овоз кучайтириш қурилмаси ва 
бошқа техник воситалар билан жиҳозланади. 
Пост
– ички ишлар органлари ходимларининг кечаю-кундуз ѐхуд 
сутканинг маълум вақтлари давомида узлуксиз хизмат ўташлари 
зарур бўлган аниқ жойда ѐки ҳудуд участкасида ўз зиммасига 
юклатилган мажбуриятларни бажарадиган наряд.
Постнинг маркази ва чегаралари белгиланади. Кузатувни амалга 
ошириш, шунингдек, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда 
турли фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш, уларни бартараф 
этиш учун қулай бўлган жой постнинг маркази этиб белгиланади. 
Бунда пост марказидан унинг чегарасигача бўлган масофа 300 м дан 
ошиши мумкин эмас. 
Назорат-ўтказиш пункти
– оммавий тадбирларни ўтказиш 
чоғида, табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фалокатлар, шу 
жумладан зилзилалар, сув тошқинлари, ѐнғинлар, авариялар, 
эпидемиялар, эпизотиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларда ўтказиш 
тартибини таъминлаш ѐки транспорт воситалари ҳамда пиѐдалар 
ҳаракатини чеклаш бўйича аниқ жойда ѐки ҳудуд участкасида хизмат 
ўтайдиган наряд. 
Поездларни кузатиш наряди
– поездларнинг ҳаракатланиши 
давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
мақсадида поездларни кузатиб борадиган наряд. 
Тўсиқ
– ҳудуднинг аниқ белгиланган участкасини назорат қилиш 
ѐки айрим транспорт йўналишларини тўсиш бўйича вазифаларни 
бажарувчи ички ишлар органлари ходимларидан иборат бўлинма 
(гуруҳ). 
Захира
– тезкор вазият мураккаблашганда юклатиладиган 
алоҳида вазифаларни бажариш, жамоат жойларида ҳуқуқ-тартиботни 


175 
таъминлашни қўшимча куч ва воситалар ҳисобига кучайтириш, 
шунингдек, зарурат туғилганда патруллик йўналишида (постда) 
хизмат ўтаѐтган нарядларни алмаштириш учун мўлжалланган наряд. 
Захира нарядининг таркиби, жойлашиши ва уни сафарбар этиш 
тартиби ваколатли раҳбарлар томонидан белгиланади. 
Назорат-кузатув 
гуруҳлари
– 
оммавий 
тадбирлар 
якунланганидан сўнг тадбир иштирокчиларининг объект ҳудудидан 
чиқиши ва тарқалиши давомида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган наряд. 
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари хизматни 
белгиланган мавсумий хизмат кийимида ўташади. Махсус 
топшириқларни бажариш вақтида уларга фуқаро кийимида хизматни 
ўташга рухсат берилади. Патруль-пост хизмати кинолог ходимлари 
хизмат итлари билан машғулот ўтказиш вақтларида машғулот 
кийими, хизмат ўташ вақтларида эса махсус кийим (дала кийими ѐки 
камуфляж) кийган ҳолда хизмат олиб борадилар. 
Шахсий таркибнинг хизматни ўташ вақти бириктирилган 
ҳудудий ИИБ бошлиғи ѐки нарядлар хизматига раҳбарлик қиладиган 
мансабдор шахслар томонидан белгиланади. 
Йўриқнома бошланган вақтдан бошлаб патруль-пост хизмати саф 
бўлинмаси ходимлари кўрсатиб ўтилган шахсларга бўйсуна бош-
лашади, бўйсуниш вақти чиқиш хизмат тугагани ҳақида рухсат 
олиниши билан белгиланади. Ой давомидаги хизмат вақтининг 
ўртача кунлик давомийлиги қонунда белгиланган иш кунининг 
давомийлигидан ошмаслиги лозим. Постда ва патруль йўналишидаги 
узлуксиз хизмат, одатда, 8 соатдан ошмаслиги керак. Бунда талаб 
этиладиган ходимлар коэффиценти сутка давомида саккиз соатдан 
ѐпиладиган патруллик йўналишлари (постлар) учун 1.29 бирликни 
ташкил этади. Агар патруллик йўналишлари (постлар) саккиз соатдан 
ортиқ ѐпиладиган бўлса, коэффициент ҳар бир соат учун 0.16 
бирликка ошади. 
Кунлик мажбурий хизматга чиқариш меъѐрларини белгилашда 
патруль-пост хизмати саф бўлинмасининг командирлар таркиби 


176 
(бригада, батальон, отряд командирлари ва уларнинг ўринбосарлари), 
аппарат ходимлари, шунингдек, бўш лавозимлар инобатга 
олинмайди. Бошланғич тайѐргарликдан ўтмаган ҳамда қасамѐд қабул 
қилмаган ходимларни мустақил равишда хизмат ўташга жалб этиш ва 
қуроллантириш тақиқланади. Патруль-пост хизмати ходимлари 
қатъий равишда қарорда белгиланган патруллик йўналишларида 
(постларда) хизмат ўтайдилар ҳамда патруллик йўналишида (постда) 
хизмат ўтайдиган патруль-пост хизмати ходимлари туман (шаҳар) 
ИИБ, Транспортда ЖХТБ бошлиқларига ва уларнинг жамоат 
тартибини сақлаш хизматига раҳбарлик қилувчи ўринбосарига, 
патруль-пост хизмати саф бўлинмаси командири ва унинг 
ўринбосарлари ҳамда навбатчига бўйсунадилар. 
Фақат ушбу мансабдор шахслар патруль-пост хизмати 
нарядларига ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш юзасидан кўрсатмаларни 
бериш, уларни патруллик йўналишидан (постдан) ечиш ѐки хизмат 
ўташ жойини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлишади. 
Патруль-пост хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси 
Президенти томонидан белгиланган формали кийим-бошда хизмат 
ўтайдилар. Махсус вазифаларни бажаришда уларга фуқаролик 
кийимида хизмат ўташга рухсат берилади. Патруль-пост хизмати 
нарядлари навбатчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг бўйсунувида 
бўлган давр уларнинг хизмат ўташ вақтлари деб ҳисобланади (хизмат 
олди йўриқномаси бошланишидан хизмат ўташ якунлангани 
тўғрисида буйруқ берилгунига қадар). Йўриқномалар, хизмат, 
жанговар, жисмоний тайѐргарлик ва бошқа машғулотлар тезкор 
йиғилишлар иш вақти сифатида иш графигига киритилади. 
Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар 
органлари тўғрисида»ги (2016 йил 16 сентябрь) қонунининг 28-
моддасига мувофиқ хизмат сафарида ѐки даволанишда бўлиш, 
хизмат, даволаниш жойига бориш ѐки улардан қайтиш, асирликда, 
гаровга олинган ѐки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолатда бўлиш, 
бедарак кетиш, шахснинг ҳаѐти, соғлиғи, шаъни, қадр-қимматини 
ҳимоя қилишга доир ва бошқа ҳаракатлар патруль-пост хизмати 


177 
ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтлари 
ҳисобланади. 
Шунингдек, патруль-пост хизмати ходимлари иш вақтининг 
давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошиши мумкин эмас, дам олиш 
кунлари график асосида берилади. Тезкор вазиятдан келиб чиққан 
ҳолда патруль-пост хизмати ходимлари хизматни ўташга қонун 
ҳужжатлари ва Вазирликнинг ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ 
кучайтирилган ѐки суткалик режимда жалб қилиниши мумкин. 
Патруль-пост 
хизмати 
нарядларининг 
пост 
ва 
патруллик 
йўналишларида узлуксиз хизмат ўташи ҳаво ҳарорати -15
°
C ва ундан 
паст (исинадиган жой бўлмаганда) ҳамда +40
°
C ва ундан юқори 
бўлганда икки соатдан ошиши мумкин эмас. Бундай ҳолатларда 
нарядларнинг алмаштирилиши амалга оширилади. 
Патруль-пост нарядларини бошқариш ички ишлар органларининг 
бошлиқлари, саф бўлинмалари командирлари ва навбатчиларнинг 
патруль-пост хизмати куч ва техник воситаларидан ушбу нарядлар 
зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ унумли фойдаланиш 
бўйича ўз ваколатлари доирасида бир мақсадга йўналтирилган 
фаолиятларидир. 
Бошқарув мавжуд куч ва техник воситаларни оқилона жойлашти-
риш, улардан самарали фойдаланиш, ўз вақтида вазиятга ижобий 
таъсир этувчи ҳаракат қилиш, бириктирилган маҳаллаларда, 
кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида хизматни фаол ўташ, тезкор 
вазият ўзгарганда, алоҳида ҳолларда ва фавқулодда ҳолатларда тўсат-
дан пайдо бўладиган масалаларни бажаришга доимо тайѐр бўлиб 
туриш асосида юқори самарага эга ҳаракатларни таъминлаши керак. 
Ички ишлар органлари бошлиғи, патруль-пост хизмати саф 
бўлинмалари командири нарядларни шахсан ўзи ѐки ўзига 
бўйсунувчи аппарат – штаб орқали бошқаради. У ҳар доим ўзига 
бўйсунувчи патруль-пост хизмати саф бўлинмалари нарядларнинг 
қаердалигини, нима иш билан шуғулланаѐтганлигини, нимага муҳтож 
эканлигини билиши, улардан ўз хизмат вазифаларини пухта ва аниқ 
бажаришларини талаб қилиши лозим. Хизматни ўташ даврида 


178 
нарядларни тезкор бошқариш вазифаси ички ишлар органлари ва 
патруль-пост хизмати саф бўлинмаси навбатчиларига юклатилади. 
Хизмат кучайтирилган ва экстремал тартибга ўтказилганда 
нарядларни бошқариш вазифаси махсус тузилган штабга юклатилиши 
мумкин. 
Ички ишлар органлари таянч пункти ҳудудида нарядларни 
бошқариш профилактика инспектори ва патруль-пост хизмати гуруҳи 
командири 
томонидан 
амалга 
оширилади, 
нарядларни 
жойлаштиришдаги ўзгаришлар ҳақида шаҳар, туман ички ишлар 
бўлими ва патруль-пост хизмати саф бўлинмасининг навбатчилик 
қисмига ахборот бериб борилади. 
Нарядларни бошқаришнинг асосини ички ишлар органлари 
бошлиғи, патруль-пост хизмати саф бўлинмалари саф бўлинмалари 
нарядларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича тезкор вазиятни 
ҳисобга олган ҳолда қабул қилган қарори ташкил қилади. 
Тезкор вазиятга баҳо беришда ички ишлар органлари бошлиғи, 
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари командири жамоат тартибини 
сақлаш ва жиноятчиликнинг аҳволи (миқдори, даражаси, динамикаси, 
тузилиши), яъни таҳлилига, аҳоли сони ва таркибига, мавжуд бўлган 
куч ва воситалар сонига ҳамда ҳудуднинг ўзига хос томонларига 
(кўчалар, тор кўчалар, истироҳат боғлари, хиѐбонларнинг миқдори ва 
хусусиятларига, мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ва саноат мажмуа-
лари, банк муассасалари, аэропортлар, темир йўл бекатлари, вокзал-
лар ва бошқа саноат объектлари, транспорт, савдо, умумий 
овқатланиш корхоналари, ўқув муассасалари, ички ишлар органлари 
махсус муассасаларининг жойлашган жойлари ва улардаги иш тарти-
бига, йилнинг фасллари ва куннинг турли вақтида аҳолининг ҳаракат-
ланиши, метереологик шароитлар ва бошқалар), шунингдек, тезкор 
вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларга эътибор беради. 
Тезкор вазиятни ўрганиш учун таҳлилий ҳужжатлар, жиноятчи-
ликнинг аҳволини кўрсатувчи оператив ва ишчи хариталар (режалар, 
чизмалар), катта бошлиқларнинг махсус кўрсатмалари, қўшни ички 
ишлар органлари, патруль-пост хизмати саф бўлинмалари, ИИВ–


179 
ИИББ–ИИБлар, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош 
бошқармаси ҳамда Вазирликнинг ўқув ва бошқа муассасалари, ички 
қўшинларидан 
келган 
маълумотлар; 
тергов 
ҳужжатлари; 
профилактика инспекторлари, тезкор хизматлар, йўл-патруль 
хизмати, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда ички 
ишлар органларининг бошқа хизматларидан тушаѐтган хабарлар; 
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари нарядлари, бошқа ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш органларининг ҳужжатлари; давлат ва жамоат 
ташкилотлари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини 
сақлаш бўйича ўринбосари, фуқароларнинг маълумотлари; шахсий 
кузатув натижалари ҳамда матбуот, радио, телевидение хабарлари 
маълумотлар манбаси бўлиб ҳисобланади. 
Зарур ҳолларда, қарор қабул қилишдан, олдин ички ишлар 
органлари бошлиғи ўз бўйсунувига берилган патруль-пост хизмати 
саф бўлинмалари командирлари, жиноят қидирув хизмати ҳамда 
терроризм ва экстремизмга қарши курашиш хизмати ходимлари 
ҳамда 
профилактика 
инспекторлари 
иштирокида 
жойларда 
рекогносцировка ўтказади. 
Мазкур тадбирни ўтказиш пайтида қуйидагилар: куч ва 
воситаларни тақсимлаш режаси, нарядларнинг турлари ва таркиби, 
патруллик йўналишлари, ҳудудни айланиш ва тўхташ жойлари, ҳар 
бир тўхташ жойида хизматни ўташ вақти, постлар ва патруллик 
йўналишларининг жойлашуви, уларнинг марказлари ва чегаралари, 
хизматни ўташ тартиби, нарядларнинг алоҳида вазифалари, захира 
кучларининг жойлашуви ва вазифалари ҳисобга олинади. 
Шундай қилиб, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда (табиий 
ҳалокатлар, эпидемиялар ва эпизотиялар) патруль-пост хизмати иш 
фаолиятини талаб даражасида ташкил қилинишини таъминлаш учун 
рекогносцировка ўтказилиши мажбурий ҳисобланади. 
Шаҳар, туман, тармоқ ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг 
патруль-пост хизматини ташкил этиш бўйича қарорлари тезкор 
вазиятни ҳисобга олган ҳолда қуйидагича қабул қилинади ва 
расмийлаштирилади: 


180 
бир йилга ѐки мавсумий-жамоат тартибини сақлашда ички ишлар 
органларининг куч ва воситаларидан комплекс фойдаланиш режаси 
билан; 
жорий кунга – куч ва воситаларни постлар ва патруллик 
йўналишларига тақсимлаш учун; 
аниқ вазифани бажариш учун – буйруқ, махсус режа ѐки оғзаки 
кўрсатма билан амалга оширилади. 
Шаҳар, туман, тармоқ ички ишлар органлари бошлиқларининг 
кундалик қарорлари тезкор вазиятнинг ҳар томонлама таҳлил 
қилиниши ва баҳоланиши асосида қабул қилинади ҳамда 
қуйидагилар ҳисобга олинади: 
хизмат кўрсатилаѐтган ҳудуднинг географикик, ижтимоий-
иқтисодий хусусиятлари, аҳоли миграцияси ва бошқа демографик 
ўзгаришлар; 
кўчалар ва бошқа жамоат жойларидаги жамоат тартиби ва 
жиноятчиликнинг аҳволи; 
ички ишлар органларининг куч ва воситалари, патруль-пост 
нарядларининг жамоат тартибини сақлаш, жиноятларнинг барвақт 
олдини олиш ва фош этиш бўйича иш натижалари. 
Патруль-пост хизматини ташкил этишда қуйидаги чора-
тадбирлар кўзда тутилади: 
юзага келган вазиятдан келиб чиққан ҳолда шаҳар, туман, тармоқ 
ички ишлар органларининг умумий вазифаси; 
шахсий таркибни хизматга чиқаришнинг ва техник воситаларни 
ажратишнинг мажбурий меъѐрлари; 
патруль-пост нарядларининг тақсимланиши ва вазифалари, ҳамда 
хизматни ўташ тартиби ва хусусиятлари, уларнинг ўзаро 
профилактика инспекторлари, ички ишлар органларининг бошқа 
ходимлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш; 
тезкор вазият ўзгарганда куч ва воситалар билан ҳаракат қилиш 
имконияти; 
нарядлар билан радио алоқа қилиш, маълумотлар ва шартли 
белгиларни бериш муддатлари; 


181 
хизматни ўташ устидан назорат қилиш тартиби ҳамда, ташкилий 
ва моддий-техник таъминот. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш режаси 
патруль-пост нарядлари бириктирилган ҳудуд (шаҳар, туман, 
транспорт ҳудуди) доирасида ишлаб чиқилади ва қуйидагиларни ўз 
ичига олади: 
а) шаҳар, туман, транспорт ҳудудининг чизмаси; 
б) тезкор вазиятнинг ҳолати, шахсий таркибни хизматга чиқариш 
ва техник воситаларнинг мажбурий меъѐрлари, постлар ва патруллик 
йўналишларининг, шу жумладан тезкор вазият мураккаблашган ѐки 
хизмат кучайтирилган тарзда ташкил этилганда ѐпилиши лозим 
бўлган қўшимча постлар ва патруллик йўналишларининг рўйхати; 
в) нарядларнинг турлари, улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва 
алоқа қилиш тартиби; 
г) жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органларининг 
таълим муассасалари, махсус маҳкамалари жойлашган ҳудудларда 
уларнинг шахсий таркибини патруллик қилишга жалб қилиш орқали 
жамоат тартибини сақлаш тартиби (дислокацияси) назарда тутилади. 
Режалар эса шахсий таркиб томонидан ўрганилади ва шу 
мақсадда ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказилади. 
Патруль-пост нарядларини бошқаришда тегишли ички ишлар 
органлари бошлиғи ва патруль-пост хизмати саф бўлинмаси 
командири улар билан доимий ва барқарор алоқани қуйидагича 
таъминлайди: 
вазиятдан келиб чиққан ҳолда алоқа воситаларидан фойдаланиш 
ва иш тартибини ўрнатиш; 
шахсий таркибни ҳушѐрлик билан хизмат ўташлари ҳамда махсус 
чақирув белгилари, ўзаро сўзлашиш жадваллари ва кодларидан 
фойдаланган ҳолда ўтказиладиган тадбирларнинг сир сақланишини 
таъминлаш; 
алоқа воситаларида сўзлашувни олиб бориш тартиб-қоидаларига 
риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш; 


182 
алоқа воситаларининг тўғри сақланиши ва берилиши ҳамда 
уларнинг ўз вақтида техник хизмат ва таъмирдан ўтишини ташкил 
қилиш. 
Нарядларни бошқариш учун радио, симли ва кўчма алоқа восита-
лари ишлатилади. Радиоалоқа воситалари нарядлар билан алоқа 
қилишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Симли воситалар шаҳар ва 
махсус телефонлари бўлган нарядлар билан алоқа қилиш учун қўлла-
нилади. Кўчма алоқа воситалари айрим кўрсатмаларни аниқлаб олиш 
ѐки қайтариш учун бошқа воситалар йўқ бўлганда ишлатилади. Кўчма 
алоқа воситалари сифатида транспорт воситалари қўлланилади. 
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари куч ва воситаларидан 
жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашда унумли 
фойдаланишини таъминлаш мақсадида ички ишлар органларининг 
нарядлари ҳамда ҳаракатдаги гуруҳларга ажратиладиган патруллик 
автомашиналарининг кўчалар ва жамоат жойларда жамоат тартибини 
сақлаш бўйича патруль-пост хизматини ўташ учун кунлик хизматга 
чиқишнинг мажбурий меъѐри ўрнатилади. Кунлик хизматга чиқиш 
мажбурий меъѐри патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг оддий 
ва кичик бошлиқлари таркибидан, кунлик хизматда фойдаланиш 
бўйича имкониятларидан ва бошқа вазифаларни бажариш юзасидан 
(ички наряд ва ҳоказолар) бўлган эҳтиѐжларидан келиб чиққан ҳолда 
белгиланади. 
Транспорт воситаларининг кунлик хизматга чиқиш мажбурий 
меъѐри патруль-пост хизмати саф бўлинмаларида мавжуд бўлган 
патруллик автомашиналари ва мотоцикллар сонини, шунингдек, 
уларга техник хизмат кўрсатиш меъѐрларини ҳисобга олган ҳолда 
ўрнатилади. 
Хизматга чиқишнинг кунлик меъѐри ҳар йили ҳудудий ИИВ–
ИИББ–ИИБ ва Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош 
бошқармаси бошлиқларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
Шунингдек, патруль-пост хизмати саф бўлинмалари бирик-
тирилган ҳудудий ички ишлар органларининг бошлиқлари ва 
патруль-пост 
хизмати 
саф 
бўлинмалари 
командирларининг 


183 
нарядларни бевосита жамоат тартибини сақлаш учун кунлик хизматга 
чиқиш мажбурий меъѐрида белгиланган нарядлар сонидан кам 
миқдорда хизматга чиқаришга ҳақлари йўқ. 
Ягона ҳаракатланиш режаларининг муддати патруль-пост 
хизмати саф бўлинмалари бириктирилган ҳудудий ички ишлар 
органлари бошлиғи томонидан белгиланади. Белгиланган муддат 
ичида унга жойлардаги тезкор вазият таҳлили асосида аниқликлар 
киритилиб борилади. Ҳудуддаги тезкор вазият кескин ўзгарган 
ҳолларда ягона ҳаракатланиш режаси қайта ишлаб чиқилади.
Куч ва воситаларни постлар ҳамда патруллик йўналишларига 
тақсимлаш, уларнинг хизмат вақтлари ва хизматни ўташ 
муддатларини белгилашда ҳуқуқбузарликлар кўп содир этиладиган 
жойлар ва вақтларда нарядларнинг зичлигини ошириш, заруратсиз 
уларнинг бир-бирларини такрорламасликлари инобатга олинади. 
Патруль-пост хизматини ўташга жалб этилган ҳар бир наряд ўз 
олдига қўйилган вазифани бажариш учун белгиланган муддат 
мобайнида ўзига бириктирилган ҳудудда бўлиши лозим. 
Патруллик йўналишлари ва уларнинг тўхташ жойлари, хизмат 
ўташ хусусиятлари, улар орасида шунингдек, ички ишлар 
органларининг бошқа кучлари билан ўзаро ҳамкорлик ҳамда алоқа 
қилиш тартиби тезкор вазият таҳлилига қараб белгиланади, уларга 
бевосита хизмат ўташ жойларида аниқлик киритилади. 
Ҳар бир йўналишда хизматни ўташ хусусиятлари мазкур 
йўналиш паспортида белгиланади. Йўналиш паспортида қуйидагилар 
кўрсатилади: патруллик йўналиши, унинг масофаси, пост чегаралари 
ва маркази, характеристикаси, алоҳида хусусиятлари, жиноят ва 
ҳуқуқбузарликларнинг таҳлиллари; хизматни ўташ вақти; алоҳида 
эътибор талаб этадиган жойлар; йўналиш бўйича ҳаракатланиш 
тартиби ва хизматни ўташнинг асосий тактик усуллари; нарядларнинг 
жиноятлар ва жамоат тартиби бузилишларининг олдини олиш ҳамда 
бартараф этишда, шунингдек, тезкор вазият мураккаблашган 
ҳолатлардаги алоҳида вазифалари; қўшни нарядлар, ички ишлар 
органларининг навбатчилик қисмлари, профилактика инспекторлари, 


184 
жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик ва алоқа қилиш 
тартиби ва усуллари. 
Йўналиш паспорти икки нусхада ишлаб чиқилади: биринчиси 
патруль-пост хизмати саф бўлинмасининг навбатчилик қисмида 
сақланади, иккинчиси эса наряд олиб хизматни бошлашдан олдин 
патруль-пост хизмати саф бўлинмаси командири томонидан 
берилади. 
Нарядларнинг тури ва уларнинг таркиби бириктирилган ҳудуд-
нинг хусусиятлари ҳамда тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда 
белгиланади. Бунда пиѐда патруллар ва патруллик автомашиналари 
(мотоцикллари) сонининг мутаносиблиги (пропорция) эътиборга 
олиниши керак. Шунингдек, патруллардан нарядларнинг доимий 
равишда бўлиши шарт бўлмаган, кўриниши чекланган ҳудудларда 
фойдаланилади. 
Постлар кун давомида ѐки маълум бир вақт мобайнида нарядлар 
томонидан узлуксиз кузатув олиб бориш талаб қилинадиган жойларга 
қўйилади. 
Ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришга бир нафар ички 
ишлар органлари ходими имконияти бўлмаган жойларга жуфт 
нарядлар қўйилади (одамлар оммавий йиғиладиган жойларда, 
маҳаллаларда, поездларни кузатиб боришда ва ҳ.к.). 
Патруль-пост нарядлари постлар ва патруллик йўналишларида 
хизматни профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш 
бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда ўташади. 
Тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда патруль-пост хизмати 
нарядлари учун ҳар бир пост ва патруллик йўналиши бўйича алоҳида 
вазифалари, жумладан: пост ва патруллик йўналишида хизматни 
қачон, қаерда ва қайси вақтларда ўташ; нималарга алоҳида эътиборни 
қаратиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш 
бўйича ѐки улар тўғрисида хабар олганда қандай ҳаракатларни амалга 
ошириш; хизмат йўналиши бўйича ҳаракат қилиш тартиби ва хизмат 
ўташнинг тактик усуллари; қўшни постлар ва патруллик 
йўналишлари, тезкор хизматлар таркиби, профилактика хизмати 


185 
инспекторлари ҳамда профилактика инспекторининг жамоат 
тартибини сақлаш бўйича ўринбосари билан ҳамкорлик қилиш ва 
алоқа ўрнатиш тартиби, навбатчи билан алоқани боғлаб туриш 
усуллари белгиланади. 
Патруль-пост хизмати нарядларига хизматни ўташ учун битта 
босқич мобайнида бир ѐки бир нечта йўналишлар бириктирилиши 
мумкин. Бундай ҳолларда патрулга тегишли варақалар берилади. 
Уларда бир йўналишдан бошқасига ўтиш навбати ва тартиби, 
йўналишларнинг чегараси, маркази ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича 
наряднинг алоҳида вазифалари кўрсатилади. 
Қўшимча патруллик йўналишини қўйиш зарурати туғилганда, 
уларда хизматни ўташнинг алоҳида хусусиятлари йўл-йўриқномада 
айтиб ўтилади ва хизмат дафтарига ѐзиб қўйилади. 


186 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish