X боб. ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВАҚТИДА
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ
САҚЛАШ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИ
1-§. «Оммавий тадбирлар» тушунчаси, турлари ва уларни
ўтказиш учун рухсат бериш тартиби
Мустақилликка эришилгандан сўнг республикамизда демократик
ҳуқуқий давлат қуриш мақсадида талайгина ишлар амалга оширилди
ва бу ҳаракатлар ҳали ҳам давом этмоқда. Бунга ривожланган
давлатларнинг
тажрибаларига
асосланиб
қабул
қилинган
Конституциямиз ва унинг асосида қабул қилинган кўплаб қонунлар
мисол бўла олади. Шунингдек, давлат бошқарув органлари ва
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини такомиллаштириш бўйича ҳам
кўп ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка
эришгач, халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектига
айланди. Эндиликда бошқа давлатлар билан иқтисодий, ижтимоий,
маданий соҳаларда кўплаб алоқалар ўрнатилди. Демократик ҳуқуқий
давлатни барпо этиш ва тараққиѐт йўлидан ишонч билан бораѐтган
жамиятимиз бугун умуман жаҳонда, шу жумладан, минтақамизда
вазиятнинг мураккаблашуви билан боғлиқ ҳолатларни бошидан
кечирмоқда. Бу мураккабликлар хусусида сўз юритар эканмиз,
биринчи навбатда, хориждаги турли террорчи ва экстремистик
марказларнинг
бизнинг
мустақил
тараққиѐт
йўлимизга,
мақсадларимизни рўѐбга чиқаришга ва янги жамиятни барпо этишга
357
ғовлар қўйишга интилаѐтганликларини алоҳида айтиб ўтишимиз
керак. Бундай марказларнинг эмиссарлари ҳали ўз нуқтаи назари ва
тафаккурини тўла шакллантириб улгурмаган айрим ѐшлар онгига
халқимизнинг табиати ва муқаддас анъаналарига зид ғояларни
сингдириб, уларни ўз манфаатлари ва тубан мақсадларига эришиш
қуролига айлантиришга интилмоқда. Лекин бизнинг асосий
мақсадимиз ѐшларимизнинг иродаларини чиниқтира бориб, ҳаѐтда
уларга ѐрдам кўрсатиб, унчалик оддий бўлмаган бугунги воқелигимиз
солиши мумкин бўлган барча синовларга бардош беришга
ўргатишдан иборат. Бунинг учун эса фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва
маданиятини юксалтиришимиз зарур.
Кейинги пайтларда республикамизда юз берган ҳодисалар, турли
хил экстремистик оқимларнинг пайдо бўлиши юртимиз тинчлигига
рахна солувчи кучларнинг мавжудлиги – мустақиллигимиз ва
осойишталигимизни ҳимоя қилишга доимо шай туришимиз
лозимлигини яна бир бор эслатиб қўйди.
Бугунги кунда турли байрамлар ташкил этилганда, ушбу байрам-
ларда иштирок этувчилар сонини ҳеч ким белгиламайди. Бундай
оммавий байрамлар шаҳарларда, туман марказларида, қишлоқ,
посѐлка типидаги жойларда, стадионларда, кўчаларда, сайилгоҳларда
ўтказилади. Бундай оммавий тадбирларни кўнгилдагидек қилиб
ўтказиш ва ўша жойларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар
хавфсизлигини таъминлаш бўйича ички ишлар идорасининг
ходимлари зиммасига улкан масъулиятлар юклатилади. Оммавий
тадбирлар қаерларда ўтказилишидан қатъи назар, жамоат тартибини
сақлаш, ҳар бир фуқаронинг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар
органларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Оммавий тадбирларни ўтказишнинг қонунийлигига кўра митинг,
йиғилиш, намойиш ўтказиш демократиянинг бир кўринишидир.
Демократик давлат ва ҳуқуқий фуқаролик жамиятини шакллан-
тиришда фуқаролар ўз ижтимоий-сиѐсий фаолликларини эркин
амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Конституциямизнинг 33-
моддасида фуқароларнинг ижтимоий фаолликлари митинг, йиғилиш
358
ва намойишлар шаклларида амалга оширилиши ҳуқуқи эътироф
этилиб, қонуний жиҳатдан мустаҳкамланган.
Ҳозирги вақтда турли хил оммавий тадбирлар аҳолининг
ижтимоий фаоллиги ва бўш вақтини ўтказишининг кенг ѐйилган
шаклларидан бири ҳисобланади ҳамда шахснинг сиѐсий ҳаѐт, спорт,
маданият, санъат ютуқларидан бевосита баҳраманд бўлиш эҳтиѐжини
қондиради. Демократия шароитида фуқароларнинг конституциявий
ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари кўп жиҳатдан давлат
органлари, сиѐсий партиялар ва ҳаракатлар, шунингдек, турли хил
жамоат уюшмалари, спорт, маданият, диний ва бошқа ташкилотлар
ўтказадиган турли хил оммавий тадбирларда фаол иштирок этишлари
билан боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасига
кўра, фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини мамлакат қонунларига
мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга
ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик
нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ѐки
тақиқлаш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий
тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2014 йил 29 июль)
қарори республика ҳудудида оммавий тадбирларга тайѐргарлик
кўриш ва ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлаш, террорчилик-қўпорувчилик ва фуқароларни
гаровга олиш билан боғлиқ бўлган жиноий ҳаракатларнинг олдини
олиш ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларни оғир
оқибатларсиз бартараф этиш тартибини белгилайди.
Шу ўринда, энг аввало, оммавий тадбирларнинг турлари ва
уларни ўтказиш тартибига тўхталишдан олдин унинг луғавий
маъносига эътибор қаратсак. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да
«оммавий» сўзининг моҳиятига нисбатан «оммага, кўпчиликка оид,
кўпчилик томонидан ѐки омма орасида бажариладиган оммавий иш,
оммавий ҳаракатлар» деб изоҳ берилган.
359
Do'stlaringiz bilan baham: |