1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Мазмунига кўра оммавий тадбирларнинг асосий турлари 
қуйидагилардан иборат: 
митинг – 
фуқароларнинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтдаги воқеа-
ҳодисаларга, шахслар ѐки ташкилотларнинг ҳаракатлари (ҳаракат-


361 
сизлиги)га нисбатан ўз муносабатларини ифода этиш ва оммавий 
равишда муҳокама қилиш мақсадидаги оммавий йиғин; 
кўча ҳаракатлари
– кўчанинг қатнов ѐки пиѐдалар йўлакларида, 
чорраҳаларида қандайдир масалаларга диққатни жалб қилиш 
мақсадида одамлар томонидан ташкил этиладиган оммавий ҳаракат; 
намойиш
– ҳаракат жараѐнида плакатлар, эълонлар ва бошқа 
кўргазмали воситалардан фойдаланган ҳолда жамият сиѐсий кайфия-
тининг одамлар гуруҳи томонидан оммавий намойиш этилиши; 
йиғилиш
 –
фуқаролар гуруҳи томонидан ўзларининг кайфиятлари, 
муносабатлари ва қарашларини маълум жой, ҳудуд, биноларда 
бошловчи, бошқарувчи томонидан уларга қарши томонга маълум 
қилиниши ҳисобга олинади.
 
Юқорида қайд этилган тадбирлар ўтказилаѐтганда жамоат 
тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, 
аҳолининг тинчлиги, осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини турли тажовузлардан ҳимоя 
қилиш асосан ички ишлар органларининг зиммасидаги вазифалар 
ҳисобланади. Ички ишлар органларининг ушбу вазифаларни 
самарали бажаришида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 
тизимидаги ўрни алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар фуқароларнинг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза 
қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини 
таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш борасида катта ҳажмдаги ва 
кўп қиррали фаолиятни амалга оширувчи тизим ҳисобланади. 
Оммавий тадбирларнинг мазмуни ва йўналишига қараб қуйидаги 
турларга бўлинади: 
ижтимоий-сиѐсий; 
маданий-маънавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари; 
спорт-томоша; 
диний маросимлар; 
касб байрамлари бўлиши мумкин. 
Ижтимоий-сиѐсий 
тадбирларга
намойишлар, 
митинглар, 
юришлар, сиѐсий партиялар ва жамоат ташкилотларининг 


362 
қурултойлари 
(съездлари) турли даражалардаги депутатлар, 
Республика Президентининг сайланиши кабилар киради. Оммавий 
тадбирларнинг ушбу турларига, одатда, ташкил этилишининг юксак 
даражага эгалиги, иштирокчилар таркибининг сифат жиҳатдан 
яқинлиги, зарур молиявий-техникавий ва рекламавий қўллаб-
қувватлаш кабилар хосдир. Турли партиялар, ҳаракатларни қўллаб-
қувватловчи ҳамда бундай тадбирларда иштирок этувчи фуқароларга 
қўйилган 
мақсадларга 
эришишдан 
умумий 
манфаатдорлик, 
шунингдек, хатти-ҳаракат мотивлари ва стереотипларининг нисбатан 
ўхшашлиги хосдир. Бундай тадбирларда турли давлат органлари ва 
жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этадилар, уларнинг 
биргаликдаги фаолияти барқарор жамоавий манфаатлар ва 
шахслараро ўзаро алоқалар билан боғлиқдир. Улар, одатда, амалдаги 
қонунлар ва белгиланган жамоат жойларида ўзини тутиш 
қоидаларига тўғри муносабатда бўладилар, ҳолбуки баъзан 
истиснолар ҳам учраб туради. 
Республикамиз пойтахти, Қорақалпоғистон Республикаси ва 
вилоят марказларида мазкур оммавий тадбирлар ўтказиладиган 
жойлар мавжуд бўлиб, у ерларда турли сиѐсий партиялар, оқимлар ва 
жамоат ташкилотларининг вакиллари йиғилишлари мумкин. 
Оммавий тадбирларнинг яна бир кенг тарқалган тури
 
маданий-
маънавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари 
бўлиб, уларга 
қуйидагилар киради: мусиқий, адабий ва бошқа фестиваллар, 
концерт, театр, спорт, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, цирк, 
миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-танловлар ва бошқалар. 
Жамоат тартибини сақлаш нуқтаи назаридан, ушбу тадбирларда 
одамлар ҳар хил кўринишларда тутишлари ўзига хос бўлади. Улар 
ўзларининг маданий, ҳиссий ва маънавий эҳтиѐжларини қондиришга 
интилувчи фуқароларнинг ихтиѐрий бирлашишлари шароитида юзага 
келади. Бироқ, иштирокчилар таркиби ҳар хил, маълумоти, ѐши 
турличалиги, қизиқишлари ва интилишларининг хилма-хиллигига 
қарамай, бундай тадбирларга борувчи шахсларнинг хатти-
ҳаракатлари умум эътироф этилган нормаларга мос келади. 


363 
Бу эса, ўсмирларнинг, яъни рок мусиқа ихлосмандларининг 
мамлакатимиз ва хорижий эстрада юлдузлари иштирокида катта 
концерт заллари ҳамда спорт ва томоша иншоатларида ўтказиладиган 
концертларда ўзларини тутишларида ѐрқин намоѐн бўлади. Рок 
ихлосмандларининг ушбу жамоат жойларида содир этадиган 
ҳуқуқбузарликлари кўпинча гуруҳий хусусиятга эга бўлади ва жамоат 
тартиби ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish