1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларининг



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
4-§. Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларининг 
нарядлари ва уларнинг ишини ташкил этиш тартиби 
Ички ишлар органлари транспортда хавфсизликни таъминлаш 
хизматлари зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш 
мақсадида қуйидаги нарядлар
 
ташкил этилади: 
навбатчилик қисми нарядлари; 
патруль гуруҳи; 


352 
жамоат тартибини сақлаш постлари; 
йўловчи поездларни кузатиб борувчи наряд; 
тўсиқ ва оператив-қидирув гуруҳи; 
юк поездларини кузатиб борувчи гуруҳ; 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи; 
контроль-назорат пунктлари; 
юк поездларини кўздан кечириш пунктлари ҳамда ўтказиш 
гуруҳлари ва бошқ. 
Кузатув нарядлари
шаҳар атрофига қатнайдиган ва маҳаллий 
поездларда, шунингдек, узоққа қатновчи поездларда тайинланади. 
Уларнинг сони ва таркибини ҳар қандай ҳолатларда ички ишлар 
органининг раҳбари мавжуд куч ва воситалар, қатнаѐтган 
поездларнинг сонидан келиб чиқиб белгилайди. 
Маҳаллий ва шаҳар атрофига қатнайдиган поездларни кузатиб 
борувчи нарядлар ишини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, бевосита 
улар кўпинча навбатчилик қисмлари билан телефон орқали алоқада 
бўлишлари кузатилади. Зарур бўлган ҳолатда ички ишлар органининг 
навбатчиси нарядлар билан кабель алоқаси бўйича боғланиши мумкин. 
Наряд ишга киришгач, йўловчиларнинг жойлашишини кузатади, 
маҳаллий ѐки шаҳар атрофига қатнайдиган поезд жўнаганидан сўнг, 
унинг бригадаси орқали радиостанция бўйича йўловчиларга поездда 
ички ишлар органлари наряди борлиги ҳақида хабар беради. Поезд 
ҳаракатланаѐтган вақтда наряд вақти-вақти билан гуруҳ сифатида 
хизматини ўтайди. Жамоат тартибини бузган шахсни аниқлаган наряд 
ушбу ҳуқуқбузарликка чек қўяди, зарур ҳолларда эса ҳуқуқбузарни 
ички ишлар органига олиб боради. Шу ўринда таъкидлаш муҳимки, 
ушлаш кўпинча одамлар билан тўлиб-тошган вагонларда юз беради ва 
шу боис муайян тактик усуллар қўллашни талаб қилади. Ҳуқуқбузарни 
ушлаш пайтида йўловчилар ва ҳуқуқбузарга ушлаш сабабини 
тушунтириш, шунингдек, ҳуқуқбузарга қаерга олиб борилишини 
тушунтириш лозим. 
Майда безорилик содир этган шахсни ушлашда ҳуқуқбузарлик 
гувоҳларини аниқлаш керак. Лекин ҳуқуқбузарни ушлагандан кейин 


353 
наряд уни навбатчилик қисмига олиб бориши шарт. Бу эса бундан 
кейин поездни кузатиб бориш имкониятини (заруратини) йўқ қилади. 
Амалиѐтнинг кўрсатишича, тактик жиҳатдан қараганда, ҳуқуқбузарни 
ички ишлар органи қисми бўлган яқин атрофдаги станциялардан 
бирида поезддан тушириб юборишни ташкил қилиш тўғрироқ 
бўлади. 
Ушбу ҳолатда наряд поездни кузатиб бориш хизматини давом 
эттириши мумкин бўлади. Поездлар охирги станцияга етиб келгач, 
кузатиб келаѐтган наряд транспорт ходимлари билан биргаликда 
йўловчиларнинг тушишини кузатади, поезд вагонларини кўздан 
кечиради ва улардан бегона шахслар тушириб юборилиши учун 
чоралар кўради ҳамда амалга оширади. 
Узоқ масофага қатновчи поездни кузатиб борадиган наряд унинг 
йўлида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш 
учун тайинланади. Кузатиб бориш нарядининг сон таркибини 
транспортдаги ички ишлар бошқармасининг бошлиғи ѐки йўналиш 
ички ишлар органининг бошлиғи белгилайди. Махсус поезд, сайѐҳлар 
поезди, ҳарбий хизматга чақирилган ѐки Ўзбекистон Республикаси 
Қуролли Кучлари сафидан, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан 
бўшатилганлар ҳамда уюшган тартибда кетаѐтган бошқа шахслар 
бўлган поездларни кузатиб бориш учун оператив бошлиқлар 
таркибидан тайинланган раҳбар бошчилигидаги кучайтирилган 
кузатиш наряди ажратилади. Бундай поезд ички ишлари орган 
бошлиғининг кўрсатмасига кўра, ички ишлар органлари бўлинмаси 
хизмат кўрсатадиган темир йўл доирасида охирги пунктгача кузатиб 
борилади. 
Оператив чора кўриш пунктлари ва поездларни кузатиб борувчи 
нарядлар ишининг самарадорлиги поездларга ўтказиш гуруҳларининг 
фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Бундай гуруҳлар темир йўл 
транспорти объектларига ҳуқуқбузарлар киришининг олдини олиш; 
перронлар, платформаларда, йўловчиларнинг поездларга чиқиши ва 
тушиши пайтларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш; 


354 
транспорт объектларида маст ҳолатда бўлган шахслар, безорилар, 
дайдилар, тиламчиларни аниқлаш ҳамда тушириб юбориш 
мақсадларида ташкил қилинади. Поездларга ўтказиш гуруҳлари катта 
станцияларда транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари, 
темир йўл транспорти ходимлари ҳамда жамоатчилик орасидан 
танлаб олиш орқали пайдо бўлади. Поездларга ўтказиш 
гуруҳларининг таркиби йўловчилар оқими, поездларга ўтказиш 
платформаларининг тоифаси ва ўлчами, йўловчилар станцияларининг 
тузилиши, шунингдек, ушбу ҳудуддан ўтувчи поездлар қатновининг 
жадаллигидан келиб чиқиб белгиланади. Гуруҳларга раҳбар қилиб, 
одатда, транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари 
ходимлари тайинланадилар. 
Ҳар бир поездга ўтказиш гуруҳи учун гуруҳ аъзолари 
йўловчиларнинг поездларга чиқишлари ва тушишларини кузатиш 
мумкин бўлган жой белгиланади. 
Махсус операциялар ва рейдлар жамоат тартибини сақлаш 
шаклларидан 
бири 
бўлиб, 
давлат 
органлари 
ва 
жамоат 
ташкилотларининг қўйилган вазифаларни бажаришга қаратилган, 
ўзаро мувофиқлашган ва боғлиқ бўлган ҳаракатлари мажмуидир. 
Уларнинг 
ўтказилиши 
ҳуқуқбузарликларга 
қарши 
кураш 
самарадорлигини оширишга, умуман оператив вазиятни яхшилашга 
имкон беради. 
Рейдлар махсус ишлаб чиқилган режа бўйича темир йўл 
транспортининг маъмурияти, жамоатчилик ва ҳудудий шаҳар, туман, 
ички ишлар органлари иштирокида ўтказилади. Уни ўтказиш 
давомида жамоат тартибини сақлашнинг турли усул ва йўллари, куч 
ва воситалари қўлланилади. 
Темир йўл транспортида жамоат тартибини сақлаш ва жамият 
хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим ташкилий-тактик шакли –
тўсиқ
қўйишдир. Тўсиқ йўналиш ички ишлар органининг темир йўл 
йўналишларини тўсиш вазифаларини бажарувчи наряд бўлиб, у 
ижтимоий-сиѐсий ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилаѐтган 
шаҳарларга ғайриижтимоий унсурлар киришининг олдини олиш 


355 
мақсадида фаолият кўрсатади. Тўсиқлар юклар ўғирланишининг 
олдини олиш ва ҳуқуқбузарларни ўз вақтида аниқлаш имконини 
беради. 
Тўсиқ ишини бевосита таъминлаш билан, одатда, оператив 
ходимлар 
(йўналиш 
пунктларининг 
бошлиқлари) 
орасидан 
тайинланадиган унинг бошлиғи шуғулланади. Тўсиқ таркибига вояга 
етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича 
оператив хизматлар ходимлари кириши мумкин. Амалиѐтнинг 
кўрсатишича, кўп жойларда тўсиқларда ишловчилар сони 10 кишидан 
ортмайди. 


356 
 
 
III бўлим 
 
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ АЛОҲИДА ШАРОИТЛАРДА 
ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ 
ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish