1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Темир йўл ва ҳаво транспорти объектларида



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

3-§. Темир йўл ва ҳаво транспорти объектларида 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни 
ташкил этиш 
Темир йўл транспорти ўзининг иш муддати ва йўловчилар ташиш 
ҳажмига кўра мамлакат транспорт тизимида етакчи ўрин тутади. Шу 
боис, жамоат тартибини маъмурий-ҳуқуқий сақлаш ва жамият 
хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ташкил қилишда (кучларни 
жойлаштириш ва оператив бошқариш) ҳам, амалга ошириш 
тактикасида (йўналишлари, воситалари, шакллари) ҳам муайян 
жиҳатлари билан ажралиб туради. 
Жамоат 
тартибини 
сақлаш 
ва 
жамият 
хавфсизлигини 
таъминлашни ташкил қилиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларга қарши 
курашда аввало транспорт ички ишлар органларининг тегишли 
бўғинларига берилган куч ҳамда воситаларни тақсимлашга таъсир 
этувчи омиллар назарда тутилиши керак. 
Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 


344 
хизмат кўрсатиш ҳудудларининг узунлиги; 
темир йўл транспорти ишининг сурункали (суткалик) цикли; 
транспорт 
объектларида 
жуда 
кўплаб 
йўловчиларнинг 
жамланиши ва доимий равишда транспорт воситаларида ташилиши; 
йўловчи ташиш жараѐнларининг фасллар бўйича ўзгаришга 
мойиллиги; 
жиноятчи унсурлар ҳуқуқбузарлик содир этганларидан кейин 
транспортдан ҳаракатланиш учун фойдаланиши мумкинлиги; 
вояга етмаган «романтиклар» транспортдан бошқа шаҳарларга 
саѐҳатлар қилишда фойдаланиши; 
кўплаб моддий бойликларнинг жамланиши, юкларни олиш 
(доступ)нинг нисбатан осонлиги ва ҳоказо. 
Ички ишлар органлари хизмат кўрсатадиган ҳудудларнинг 
узунлиги сифат жиҳатдан жамоат тартибини сақлаш ва жамият 
хавфсизлигини таъминлашнинг ташкил қилинишига таъсир этади. 
Патруль-пост нарядлари кўпинча бир-бирларидан ва йўналишлари 
бўйича ҳудудий ички ишлар бўлимлари (бўлинмалари)дан анча узоқда 
хизмат ўтайдилар. Бу эса уларни бошқариш ва назорат қилишни 
ташкил этиш ҳамда ѐрдам беришни қийинлаштиради. Кўп ҳолларда 
пост ва патрулдаги ходимлар ѐлғиз постларда ва йўналишларда хизмат 
ўтайдилар. Бу ҳол йўловчи поездларини кузатиб боришда кўпроқ 
бўлади. Хизмат кўрсатиш ҳудудларида бир қанча станциялар, 
вокзаллар, платформалар ва транспорт объектлари мавжуд. 
Демак, сурункали иш цикли – вокзаллар, станциялар, йўловчи-
ларни ўтказиш платформалари, шаҳар атрофига қатнайдиган 
поездлар учун сутканинг деярли исталган вақтида пайдо бўладиган 
йўловчиларга узлуксиз хизмат кўрсатиш зарурлигидан келиб чиқади. 
Бу эса органнинг куч ва воситаларини оқилона тарзда тақсимлаш, 
кўпинча унга жамоат тартибини сақлаш ва жамият хавфсизлигини 
таъминлаш соҳасида қўшимча амалий ѐрдам кўрсатиш заруратини 
келтириб чиқаради. 
Кўп сонли йўловчиларнинг жамланиши ва доимий кўчиб юриши, 
назаримизда ҳозирги кунда юз бераѐтган ижтимоий жараѐн, яъни 


345 
аҳоли миграциясининг оқибатидир. Унинг даражаси одамларнинг 
меҳнат қилиш, дам олиш жойларига нисбатан жойлашувига боғлиқ 
бўлиб, аҳолининг турмуш тарзи ҳамда моддий ва маданий 
эҳтиѐжлари билан белгиланади. 
Ижтимоий-маданий ва иқтисодий жиҳатдан миграция бир қатор 
ижобий жиҳатларга эга. Бу муаммони тадқиқ этган олимларнинг 
фикрича, миграция ишлаб чиқариш комплексларининг ривожланиши 
йўлидаги ҳудудий чекловларни енгиш, меҳнат ресурсларидан 
фойдаланиш самарадорлигини ошириш, моддий ва маънавий 
маданиятнинг энг муҳим марказлари бўлмиш катта шаҳарларнинг 
бевосита таъсир кўрсатиш ҳудудини кенгайтириши, аҳолининг 
ижтимоий эҳтиѐжини таъминлаш кабиларга имкон беради. 
Бироқ, маълум бир вақтларда йўловчиларнинг тинимсиз оқими, 
кўплаб тўпланиши жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка 
қарши курашни ташкил қилишда муайян қийинчиликлар туғдиради. 
Бинобарин, 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish