1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Транспорт объектларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг 
олдини олиш ва уларга чек қўйишнинг тактик усуллари 
қуйидагилардан иборат: 
постларнинг маршрутлари бўйлаб доимий патруллик қилиш, 
пост соқчисининг кузатиш учун қулай жойларда бўлиши, 
йўловчиларга 
транспорт 
объектларида 
ўзларини 
қандай 
тутишлари ҳамда ушбу объектларнинг ҳаракатдаги воситаларидан 
фойдаланиш йўлларини тушунтириш, 
йўловчилар ўртасида низоли вазиятларнинг олдини олиш, 
ҳуқуқбузарликни тўхтатишни талаб қилиш ҳамда маъмурий 
мажбурлов чорасини қўллаш. 
Дарҳақиқат, аниқ вазиятдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, 
баъзан тактик ҳаракатлар тартиби бошқача бўлиши мумкин? Аммо 
барча ҳолат транспортда хавфсизликни таъминлаш хизматлари 
ходимлари ҳуқуқбузарларни ушлаш, жабрланувчиларга ѐрдам 
беришга, ҳуқуқбузарлик шоҳидларини аниқлашга, воқеа жойининг 
қўриқланишини ташкил қилишга қаратишлари керак. 
Ҳаво транспорти ривожланиши билан жамоат тартиби ҳамда 
хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва сақлаш махсус учун ички 
ишлар органлари бўлинмалари ташкил этила бошланди. Чунки бу 
ерда ушбу вазифаларнинг тактик ечимининг ўзига хослигини 
белгиловчи омиллар юзага келади. Бундай омилларга хизмат 
кўрсатиш ҳудудининг нисбатан чекланганлиги, кичик майдонларда 
(масалан, аэровокзалларда) одамларнинг ниҳоятда кўплиги ва жадал 


349 
кўчиши, катта моддий бойликларнинг жамланиши, жиноятчиларнинг 
бошқа жойларга бориш учун самолѐтлардан фойдаланиши кабилар 
киради. 
Ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлашни ташкил этиш
ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Ҳаво транспортида хавфсизликни 
таъминлашда транспортда хавфсизликни таъминлаш хизматлари 
ходимлари томонидан қўл юки, багажларни кўздан кечириш ҳамда 
фуқароларни шахсий кўрикдан ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.
Кўздан кечиришнинг асосий вазифаси ҳаво кемалари бортига 
гумондор шахсларнинг самолѐтни эгаллаб олиш (олиб қочиш) 
мақсадида кемалар экипажи ва йўловчиларига ҳужум қилиш қуроли 
сифатида фойдаланилиши ѐки фавқулодда ҳодисага олиб келиши 
мумкин бўлган нарса ва моддалар билан киришининг олдини олиш 
ҳамда бунга ўз вақтида чек қўйишдир. Шу боис, «Ўзбекистон ҳаво 
йўллари» 
авиакомпанияси 
самолѐтлари 
бажарадиган 
ҳаво 
йўналишлари – халқаро, республика ва маҳаллий миқѐсдаги барча 
рейсларда юқоридаги махсус хизмат фаолияти ўтказилади. 
Қўл юки ва багажни кўздан кечириш аэропортлар (шаҳар 
вокзаллари)нинг махсус ташишлар хизматининг махсус ажратилган 
масъул ходимлари (навбатчилари), ички ишлар органларининг оддий 
ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахслари томонидан ҳамда чегара 
ва божхона назорати ўтказиладиган аэропортлар ҳудудларида чегара 
қўшинларининг назорат-ўтказиш пунктлари текширувчилари ва 
божхона инспекторлари (божхона постлари) томонидан амалга 
оширилади. 
Ички ишлар органларининг кўздан кечириш бўлинмалари 
бўлмаган маҳаллий ҳаво йўналишларидаги аэропортлар ва 
аэродромларда қўл юки ва багажни кўздан кечириш билан ҳаво 
транспортининг ходимлари шуғулланадилар. Ҳаво кемасининг 
йўловчилари ва экипажига ҳужум қилиш қуроли сифатида 
фойдаланилиши мумкин бўлган бошқа воситалар мавжудлиги ҳақида 
маълумотлар олинганида, нарсаларни кўздан кечиришга мажбурий 
тартибда ҳудудий ички ишлар органларининг ходимлари бундай 


350 
вазиятни маҳаллий ҳаво йўналишларининг чегара аэропортларида 
кўздан кечиришни амалга ошириш учун ҳаво кемалари 
экипажларининг аъзолари ҳам жалб этиладилар. 
Кўздан кечириш аэропортларнинг махсус жиҳозланган текшириш 
заллари (кўздан кечириш пунктлари)да амалга оширилади. 
Айрим ҳолатларда ҳаво йўналишларида юзага келган вазият 
ташвиш туғдирган. Уларнинг кўпчилигида жиноий режалар амалга 
оширилган эди. Шу боис, ўтмиш хатоларидан чиқарилган хулоса ва 
сабоқларни инобатга олган ҳолда доимий ҳаракатдаги хавфсизлик 
дастури ишлаб чиқилган бўлиб, у қуйидаги чора-тадбирлардан 
иборат чора-тадбирлар мажмуи билан таъминланади: 
аэродромларни умумий фойдаланишдаги ҳудуд ва хоналардан 
тўлиқ ажратиш мақсадида уларнинг ҳудуди ва хизмат биноларини 
тўсиш; 
қатъий ўтказиш тартиби ҳамда объект ичидаги тартибни 
белгилаш ва сақлаб туриш; 
ҳаво кемаларини қўриқлаш, бунда, асосан техник воситалардан 
фойдаланиш; 
кўздан кечириш жойлари рўйхатига мувофиқ, ҳаво кемасининг 
учишидан олдин махсус кўздан кечириш; 
ҳаво кемаларида йўловчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан 
кечириш ҳамда шахсий кўрикдан ўтказиш, багаж ва юкларни махсус 
текшириш; 
шахсий таркибда юқори даражадаги ҳушѐрликни тарбиялаш 
борасида мунтазам тарзда ишлаш. 
Самолѐтларда зўравонлик ҳаракатларига тезкорлик билан 
қаршилик кўрсатилишини таъминлаш мақсадида авиатранспорт 
корхоналарида бир қатор техникавий ва ташкилий чора-тадбирлар 
амалга оширилади. Булар : 
учувчилар кабинасини йўловчилар салонларидан ишончли 
тамбаланувчи эшиклар ва ўқ ўтмайдиган тўсиқлар билан ажратиш; 
ҳаво кемалари бортида махсус сигнализация ва сўзлашув 
қурилмалари ўрнатиш; 


351 
экипаж аъзоларини учиш пайтида шахсий қурол ва 
жиноятчиларни зарарсизлантиришга имкон берувчи махсус воситалар 
билан қуроллантириш; 
учувчиларга учиш пайтида жиноий ҳаракатларнинг олдини олиш 
(уларга чек қўйиш) ҳамда ҳаво кемасини хорижга олиб қочишнинг 
олдини олиш борасидаги ҳаракатларни пухталик билан ўргатиш 
кўникмаларни ҳосил қилиш. 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни 
таъминлаш бош бошқармасининг соҳавий хизматлари бошқарув 
тизимини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш 
ҳамда транспорт инфратузилмасида ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни 
таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, терроризм, одам 
савдоси ва узоқ муддатга чиқиб кетган шахслар фаолиятини 
мувофиқлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарлик-
ларнинг барвақт олдини олиш ҳамда шахсий таркибни касбий, хизмат 
ва жанговар тайѐргарлиги йўналишларидаги ишлар самарадорлигини 
ошириш мақсадида Вазирликнинг Транспортда хавфсизликни 
таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг 
хизмат вазифалари ниҳоятда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, улар 
қонун ва қонун ости ҳужжатларида белгиланган ваколатлари 
доирасида ва тартибда ўзига бўйсунувчи таркибий тузилмаларнинг 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
фаолиятини ташкил этиш учун масъул ҳисобланади.

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish