336
йўловчиларнинг ўтиш ва пиѐда юриш кўприклари, ер ости
йўллар (агар улар аҳоли томонидан умумий фойдаланиш жойлари
бўлмасдан йўловчилар учун махсус хизмат кўрсатишга мўлжалланган
бўлса);
вокзаллар ва бекатлар оралиғидаги темир йўллар (перегонлар) –
шағал (фақат муҳандис) тўкилган кўтармалар (темир йўлларнинг
икки томони тўсиқлар билан ўралган участкалар бундан мустасно);
ижарага берилган ѐки саноат корхоналарига тегишли бўлган
темир йўллар (фақат тузилган шартномалар асосида транспортда
хавфсизликни таъминлаш хизматлари
ходимлари томонидан жамоат
тартиби сақланишини таъминлаш ташкил этилади).
Ҳаво транспорти объектларига қуйидагилар киради:
аэропорт биноси, аэродромлар чегарасида жойлашган ҳудудлар
ва объектлар;
ҳаво транспорти барча объектлари, ҳаво транспортининг
объектларининг қурилиши билан шуғулланувчи ташкилотлар;
бекатлар ва уларнинг ҳудуди,
вокзал ва аэропортларда
жойлашган меҳмонхоналар, савдо ташкилотлари, умумий овқатла-
ниш ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари.
Транспортда хавфсизликни таъминлаш хизматларининг ваколат-
лари транспорт узеллари, темир йўл
станциялари, аэропортларда
уларнинг иш ҳажми, шахсий таркиби, штат бирлиги, улар хизмат кўрса-
тадиган транспорт объектларининг хусусиятларидан келиб чиқиб,
жиноятчилик даражаси ҳамда криминоген вазиятнинг хусусан, жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигининг таъминланганлик ҳолатига таъ-
сир этувчи бошқа омилларни инобатга олган ҳолда ташкил қилинади.
Транспортда хавфсизликни таъминлаш хизматлари ўз вазифала-
рини белгиланган хизмат кўрсатиш чегаралари доирасида, ҳудудий
ички ишлар
органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари,
шунингдек, корхона, муассаса, ташкилотлар ва жамоат бирлашма-
лари билан ҳамкорликда бажарадилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни
таъминлаш бош бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан
иборат:
337
метрополитен, темир йўл ва ҳаво-транспорт
инфратузилмаси
объектларида
жамоат
тартибини
сақлаш,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги
фаолиятни мувофиқлаштириш;
йўловчиларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини, темир йўл ва ҳаво
транспортида ташиладиган товар-моддий бойликларнинг бутлиги ва
қўриқланишини самарали таъминлаш;
транспорт объектларида террористик таҳдидларни, гиѐҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддалар ва уларнинг
прекурсорлари, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиоактив,
заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва заҳарловчи моддаларнинг
ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш
ва бартараф этишни ташкил қилиш;
замонавий ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдалан-
ган ҳолда транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат
хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган мувофиқлаштирилган
бошқарувини амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: