1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
алоҳида-алоҳи-
да масъул раҳбарлар тайинланади ва улар алоқа воситалари ҳамда 
чақирув номлари билан таъминланади.
Савол ва топшириқлар 
1. Оммавий тадбирларнинг турларини айтиб беринг. 
2. Ички ишлар органлари оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида 
қандай асосий вазифаларни бажарадилар? 
3. Оммавий тадбирлар ўтказишга жалб этиладиган нарядларнинг 
асосий турларини айтиб беринг. 
4. Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш 
тартиббузарларига нисбатан қайси маъмурий-ҳуқуқий таъсир чоралари 
қўлланиши мумкин? 
5. Рухсат этилган ва рухсат этилмаган оммавий тадбирларни ўтказиш 
вақтида жамоат тартибини сақлашнинг қандай ўзига хос хусусиятлари 
мавжуд? 


412 
6. Рухсат этилмаган оммавий тадбирлар вақтида жамоат тартибини 
сақлаш учун ички ишлар органларининг қайси нарядларини жалб қилиш 
мумкин? 


413 
 
XII боб. 
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ИЧКИ ИШЛАР 
ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА 
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ 
1-§. Фавқулодда вазиятлар тушунчаси ва таснифи 
Жамият ҳаёти ва фаолиятининг нормал жараёнини ишдан 
чиқарувчи ҳамда жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашни жуда 
қийинлаштирувчи фавқулодда вазиятларнинг алоҳида тоифасини 
табиий офатлар, катта саноат ва транспорт объектларида фалокат ва 
ҳалокатлар юзага келиши билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек 
санитария-эпидемиология соҳасидаги фавқулодда ҳодисалар ташкил 
этади. Улар, кўпинча, одамларнинг қурбон бўлиши, катта моддий 
зарар етказиши ҳамда жиддий ижтимоий-экологик оқибатлар билан 
кечади. Фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ички ишлар орган-
лари фаолиятини алоҳида шароитда ташкил этишга сабаб бўлади. 
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фавқулодда вазиятлар-
нинг олдини олиш, улар содир бўлганида ҳаракат қилиш бўйича яхлит 
давлат тизими ташкил этилди, соҳанинг зарур меъёрий-ҳуқуқий база-
си шакллантирилди. Фавқулодда вазиятлар профилактикаси, улар-
нинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича масъул 
тизим имкониятларини мустаҳкамлаш борасида кўра салмоқли ишлар 
амалга оширилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги 
«Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш 
тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғриси-
да»ги ПФ-5066-сонли фармонида фавқулодда вазиятларнинг олдини 
олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар 
тизими фаолияти самарадорлигининг танқидий таҳлили, республика 
аҳолиси ва ҳудудларини муҳофаза қилиш соҳасида бир қатор муам-
моли масалалар мавжудлиги қайд этилган: 
– табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазият-
лардан аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлашни прогнозлаш, 
хавфни баҳолаш, кузатиш ва назоратини амалга ошириш масалалари 
билан шуғулланувчи бир қатор ихтисослаштирилган муассасалар 
фаолият юритаётган бўлишига қарамасдан, фавқулодда вазиятларни 
мониторинг қилиш ва прогнозлашнинг таъсирчан тизими яратилма-
ган, бунинг оқибатида зилзилалар, хавфли гидрометеорологик 


414 
ҳодисалар, экзоген (ер шарининг ташқи табиий кучлари таъсири 
остида содир бўладиган жараёнлар), геологик жараёнлар, техноген 
хусусиятли авария ва ҳалокатларнинг таҳдидини ҳар томонлама 
таҳлил қилиш, уларнинг юз бериш хавфини аниқлаш тўлиқ амалга 
оширилмаяпти; 
– аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш-
да юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш борасида аҳоли билан 
кенг қамровли мулоқот олиб бориш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари билан самарали ҳамкорлик қилиш таъминлан-
маяпти; 
– фавқулодда вазиятларда профессионал қутқарув отрядлари 
маъмурий марказларда жойлашгани олис туманларда фавқулодда 
вазиятларнинг олдини олиш ва улар содир бўлганда қутқарув отряд-
ларининг жалб этилишида муайян қийинчиликлар туғдириб, уларни 
фақат фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларига-
гина жалб этиш билан чекланилади
– ҳудудларда фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш, прогноз-
лаш, олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалаларига 
жалб этилиши лозим бўлган бошқарув органлари, куч ва воситаларни 
мувофиқлаштирувчи таъсирчан механизмлар мавжуд эмас; 
– аҳоли ва ҳудудларни табиий офатлар ва техноген авариялар 
хавфидан муҳофаза қилиш бўйича муаммоларни ҳал қилишда респуб-
ликанинг илмий-тадқиқот салоҳиятидан амалда тўлиқ фойдаланил-
маяпти; 
– фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш, 
уларнинг хавфи тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва огоҳланти-
риш, шунингдек қутқарув ишларини олиб боришга жалб этилиши 
лозим бўлган куч ва воситаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш 
ишларига замонавий ахборот-коммуникацион технологияларини 
жорий этиш ишлари суст олиб борилмоқда;
– аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш 
соҳасида мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш тизими замонавий талабларга жавоб бермайди, 
келгусида ушбу соҳада ишловчи профессионал кадрлар тайёрлаш-
нинг узлуксиз тизими мавжуд эмаслиги ва ҳ.к. 
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-
нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
вазифаларига мувофиқ, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва 
уларни бартараф этиш чора-тадбирлари самарадорлигини янада 


415 
ошириш мақсадида қуйидагилар фавқулодда вазиятларнинг олдини 
олиш ва уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришнинг энг 
муҳим йўналишлари сифатида белгилаб берилди: 

аҳоли, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва ёшлар билан 
мулоқотларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари 
билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф 
этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигига таҳдидлар, табиий ва техно-
ген хусусиятли хавфлар манбалари мавжудлигини ҳисобга олган 
ҳолда, туман ва шаҳарлардаги куч ва воситаларни самарали тақсим-
лаш, аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда ўз вақтида ва сифатли 
ёрдам кўрсатувчи турли хизматларнинг тезкор ҳаракатини мувофиқ-
лаштирувчи механизмларни яратиш;

фавқулодда вазиятлар содир бўлиши хавфининг чуқур таҳлили-
ни ва аниқлашни назарда тутувчи фавқулодда вазиятларни мониторинг 
қилиш ва прогнозлаш тизимини такомиллаштириш, республика ҳудуд-
ларини сейсмик хавфлар, техноген авария ва ҳалокатлар манбалари 
бўйича районлаштириш; 

фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиги, мол-мулкига хавфларни бар-
вақт профилактика қилиш ва уларнинг олдини олиш, ҳаётий фаолият-
ни таъминловчи объектлар ва тизимларнинг барқарор ишлашини, 
таҳдидлар ва уларнинг келиб чиқиш омилларини олдиндан аниқлаш, 
бартараф этиш борасида аниқ чоралар кўриш, аҳолининг ушбу соҳада 
маълумотларга эга бўлиш даражасини оширишни таъминлаш; 

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилиш ваколатига эга раҳбарлар ва мансабдор шахслар томонидан 
оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланган 
ҳолда фуқароларни фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракат 
қилишга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш; 

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф 
этиш чора-тадбирларини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг барча 
босқичларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини 
кенг татбиқ этиш; 

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф 
этишга қаратилган мақсадли ва илмий-тадқиқот дастурларини ишлаб 
чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек улар юз берганда иқтисодиёт 
объектлари фаолияти барқарорлигини ошириш ва ҳ.к. 
Ҳар қандай фаолиятнинг асосида тушунчалар тизими ётади. Шу 
боис фавқулодда вазиятларда ички ишлар органларининг жамоат 


416 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш-
нинг мазмунини тўлиқроқ тасаввур қилиш учун «фавқулодда вазият», 
«фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш», «фавқулодда вазиятларни 
бартараф этиш», «атроф-муҳит мониторинги», «мониторинг объекти», 
«мониторинг маълумоти», «фавқулодда вазиятларни прогнозлаш», 
«прогноз маълумоти», «географик ахборот тизими», «фавқулодда 
вазият манбаи», «потенциал хавфли объект», «фавқулодда вазият 
юзага келиш хавфи», «хавфга баҳо бериш»
1
каби тушунчаларнинг 
мазмунини билиб олиш лозим. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish