419
Бузғунчилик кучи ва оқибатларининг оғирлиги бўйича энг хавф-
ли табиий офатларга зилзила ва сув тошқинлари киради. Зилзила
натижасида, одатда, аҳоли пунктлари, шаҳар коммуникациялари, йўл-
лар, кўприклар, асосий нефть ва газ қувурлари, электр узатиш тармоқ-
лари кабилар тўлиқ ёки қисман бузилади. Ер қимирлаши оқибатида
қурбонлар берилиши ва иншоотларнинг бузилишидан ташқари, тирик
қолган одамларда кучли руҳий ларза ёки шок келиб чиқади, жамият
фаолиятининг турли соҳаларида бошқарув бузилади, шахсий мулк ва
давлат мулки кўп миқдорда йўқотилади, аҳолини озиқ-овқат, сув ва
энг зарур нарсалар билан таъминлаш тизими издан чиқади, транспорт
иши тўхтаб қолади, жиноятчилик (талон-торожлик, морадёрлик каби-
лар) даражаси, эпидемиялар келиб чиқиш имконияти ортади.
Яна бир даҳшатли табиий офат сув тошқинлари бўлиб, улар дарёлар
ва ҳар хил сув ҳавзалари мавжуд бўлган жойларда юз бериши мумкин.
Тошқинлар бино ва иншоотларнинг вайрон бўлиши ёхуд
бузилиши,
қишлоқ хўжалик экинларининг йўқ қилиниши, темир йўл тармоқлари
ва автомобиль трассалари, кўприклар, электр узатиш тармоқлари ва
бошқа халқ хўжалиги объектларининг бузилишига олиб келади. Жала,
тупроқ кўчкиси (ўпирилиш) ёки селлар туфайли келиб чиқадиган
кутилмаган ёки олдиндан билиб бўлмайдиган тошқинлар энг хавфли
бўлиб, дарёнинг юқори қисмида сув сатҳининг кескин кўтарилишига
олиб келади. Тошқинларни авария ёки қўпорувчилик
натижасида
гидротехника иншоотлари (тўғон, дамба кабилар)даги фалокат келтириб
чиқариши мумкин. Бундай ҳолларда тайёргарлик тадбирларини
ўтказиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, йўқотишлар, айниқса, катта
бўлиши мумкин. Бунда, худди зилзилада бўлгани каби, оператив вазият
мураккаблашади, кўплаб мулкий жиноятлар содир этилади. Эвакуация
туфайли аҳолини ёрдамга жалб қилиш имконияти анча камаяди.
Лекин зилзиладан фарқли равишда, тошқин, тоғлардан сел оқим-
лари келишини олдиндан чамалаш мумкин. Демак, аҳолини, моддий
ва бошқа бойликларни кўчириш учун олдиндан зарур чоралар кўриш,
етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорини
камайтириш учун
профилактик тадбирлар мажмуини амалга ошириш мумкин.
Оқибатларининг ва етказадиган зарарининг оғирлиги бўйича
табиий офатларга энг яқини техноген, яъни катта саноат ва транспорт
ҳалокатларидир. Улар, кўпинча одамларнинг айби билан, аниқроғи,
жиноий масъулиятсизлик ёки тегишли мансабдор шахсларнинг ўзига
ортиқча ишонишлари ёхуд террорчиларнинг экстремистик ҳаракат-
лари натижасида келиб чиқади.
420
Биологик ҳодисалар келтириб чиқарадиган табиий фавқулодда
вазиятлар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдиради.
Улар орасида энг кўп тарқалган ва хавфлилари эпидемия ҳамда
эпизоотиялардир. Эпидемиялар деганда, одамларнинг ўлимга олиб
келадиган ва муайян ҳудудни зарарлайдиган турли хавфли юқумли
касалликлар билан ёппасига зарарланиши тушунилади. Бундай касал-
ликларга ўлат, қора чечак, вабо, куйдирги, тепкили терлама кабилар
киради.
Қишлоқ хўжалигига эпизоотиялар катта зарар келтиради. Уларга
молларнинг оммавий юқумли касалликлари бўлган оқсим, куйдирги,
қутуриш, ўлат, чечак кабилар киради. Бу
касалликлар билан касал-
ланган ҳайвонлар билан алоқага киришганда ва зарарланган чорва
маҳсулотларини овқатга ишлатганда одамлар учун жиддий хавф
туғдиради. Шу боис эпизоотиялар чоғида
ветеринар шифокорлар
ички ишлар органлари ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда
оммавий касалланиш тарқалишининг олдини олиш борасида профи-
лактик тадбирлар мажмуини амалга оширадилар: ўлган ҳайвонлар-
нинг жасадлари йўқ қилинади, зарарланган ҳудудда карантин белги-
ланади ва ҳар хил чеклов тартиблари жорий этилади.
Техноген фавқулодда вазиятлар
– транспорт, саноат объектлари-
да атроф-муҳитни зарарламасдан ҳам, кимёвий ва биологик жиҳатдан
хавфли, шунингдек радиоактив моддаларни атроф-муҳитга чиқариш
хавфи билан ёки чиқариш билан кечадиган фалокат ва ҳалокатлардир.
Булар портлаш хавфи бўлган саноат объектларидаги, аҳолининг
ҳаётини таъминлаш тизимларидаги ҳалокатлар, сув хўжалиги
билан
боғлиқ фалокатлар ҳам бўлиши мумкин.
Табиий офатлар, техноген фалокатлар ва ҳалокатлар, эпидемия
ҳамда бошқа биологик ҳодисалар кўплаб одамларнинг ҳаёти ва
соғлиғига ҳақиқий хавф солади, моддий бойликларни йўқ қилади,
жамоат тартибини сақлаш ва махсус ҳуқуқий
тартиб хавфсизлиги
учун фавқулодда шароит туғдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: