3
КИРИШ
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг
кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳ-
камлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахл-
сизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркин-
ликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини
таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт
кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга
чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди
1
.
Ҳозирги вақтда дунё миқёсида ҳукм сураётган таҳликали вазият,
сиёсий ва иқтисодий инқирозлардан ташвишга тушмаётган
бирорта
давлат ёки жамият йўқ, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
Айниқса, халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик,
диний
қарама-қаршилик, ноқонуний миграция, одам савдоси, экологик муам-
молар, айрим минтақаларда иқтисодий ночорлик, ишсизлик, қашшоқлик
кучайиб бораётгани бутун инсониятни қаттиқ хавотирга солмоқда
2
.
Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи бўлган
халқнинг мурожаатлари ва талабларидан келиб чиққан ҳолда кенг
жамоатчилик муҳокамаси асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон фармони-
нинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган «2017–2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» устувор йўналишлари-
нинг талаб ва вазифаларида
мамлакатда, унинг барча ҳудудий бирлик-
ларида барқарор жамоат тартиби ва
хавфсизлигини таъминлаш
назарда тутилади. Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясининг давлат ва
жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш,
шунингдек, қонун
устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш-
нинг устувор йўналишларида ички ишлар органларининг жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқаришга оид
талаб ва вазифалар аниқ белгилаб берилган.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон
фармони
2
Қаранг:
Мирзиёев Ш.М.
Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон
давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз // Ўзбекистон
Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағиш-
ланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи Т., 2016.
4
Мазкур талаб ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда мамлакатда,
унинг барча ҳудудий бирликларида барқарор жамоат тартиби ва хавф-
сизлигини таъминлаш биринчи навбатда ички ишлар органларининг
ушбу йўналишдаги
фаолиятини, хусусан, уни бошқариш тизимини
такомиллаштириб боришни тақозо этади.
Бу эса, ўз навбатида, ички ишлар органлари раҳбар ходимларидан
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тизими ҳақида зарур
назарий билим ва уларни амалий фаолиятда қўллаш бўйича кўникма
ҳамда тажрибага эга бўлишни талаб этади.
Ички ишлар органларининг жамоат
тартиби ва хавфсизлигини
таъминлаш тизими бир-бири билан боғлиқ бўлган қуйидаги асос-
ларни ўз ичига олади:
–
ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъмин-лашга оид таълимотлардан иборат назарий
асосларини;
–
ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъминлашни белгиловчи ҳамда тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлардан иборат ҳуқуқий асосларини;
– ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъминловчи субъектлардан иборат институционал асосларини;
–
ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъминлашга жалб этилган куч ва воситалар, уларни қўллаш шакл ва
усулларидан иборат ташкилий-тактик асосларини.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жамоат тартиби ва хавф-
сизлигини таъминлашнинг яхлит тизими шаклланганлиги ва бугунги
талаблардан келиб чиққан ҳолда уни янада такомиллаштириш зару-
рияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрел-
даги ПФ-5005-сон Фармонида аниқ белгилаб қўйилган. Хусусан,
мазкур
Фармонда мамлакатда, унинг барча маъмурий ҳудудларида
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда риоя этилиши зарур
бўлган ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан чуқур мазмун ва моҳиятга
эга қоида ва хулосалар қайд этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: