1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Биринчидан,
жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни 
қарор топтириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя 
этилишини таъминлаш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан 
янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий 
демократик давлат қуриш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли 
ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти 
ҳисобланади. 
Иккинчидан,
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият 



ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини 
олиш ва профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим 
яратилган бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди. 
Учинчидан,
ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари 
тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга 
оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат 
тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузар-
ликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун 
ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш 
борасида салмоқли ишлар бажарилди. 
Тўртинчидан, 
амалга оширилган чора-тадбирлар ички ишлар 
органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг 
тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, юртимизда жиноятчи-
ликнинг ўсишига йўл қўймаслик имконини берди. 
Бешинчидан,
бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва 
таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний 
миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар 
тарқалишининг тобора кучайиб бораётгани ички ишлар органлари 
олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш 
бўйича янги вазифалар қўймоқда. 
Олтинчидан,
кейинги йилларда ички ишлар органлари фаолиятида 
тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммолар ушбу вазифалар-
нинг, шу жумладан, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш-
нинг самарали бажарилишида тўсиқ бўлмоқда. 
2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 
белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, юқоридаги ҳар томон-
лама чуқур танқидий таҳлилга асосланган қоида ва хулосаларга 
таяниб ҳамда ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини 
тубдан ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги 
ПФ-5005-сон Фармонида ички ишлар органлари тизимини ислоҳ 
қилишнинг энг муҳим йўналишлари белгиланди. Мазкур йўналишлар 
ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъмин-
лаш тизимини ҳам тўлиқ қамраб олган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги 
«Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш 



чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2940-сон, 2018 йил 14 февралдаги 
«Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар про-
филактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳати-
дан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-3528-сон, 2018 йил 
19 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқ-
бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш 
самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-
да»ги ПҚ-3786-сон, 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги ПҚ-4075-сон ҳамда уларнинг ижроси доирасида қабул 
қилинган ва босқичма-босқич амалиётга жорий этилаётган комплекс 
чора-тадбирлар мамлакатда, унинг ҳар бир маъмурий-ҳудудий бир-
ликларида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлашнинг янги 
тизимини шакллантиришни назарда тутган. 
Ички ишлар органларининг мамлакатда, унинг барча ҳудудий 
бирликларида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш бўйича 
янгидан шаклланиб келаётган тизимини самарали бошқариш ҳар бир 
раҳбардан юқори даражадаги касбий салоҳият ва фидоийлик талаб 
қилади. Уйлаймизки, мазкур дарслик ушбу соҳада фаолият олиб 
борувчи ички ишлар органлари раҳбар кадрларига зарур касбий 
билим ва кўникмаларни шакллаштиришга хизмат қилади.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish