1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Тавсифлаш функцияси
 
орқали ички ишлар органларининг 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини 
бошқариш фани ички ишлар органлари соҳавий хизматлари куч ва 
воситаларининг мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти-
нинг ташкил этилиши, мувофиқлаштирилиши, бошқарилишини, шунинг-
дек уларнинг натижаларини таҳлил этади ҳамда уларга баҳо беради. 
Изоҳлаш функцияси
орқали ички ишлар органларининг жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқа-
риш фани, жамоат тартиби ва хавфсизлигининг қонуниятларини, шу 
жумладан, уларга таъсир қилувчи омилларни, ички ишлар орган-
ларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
соҳавий хизматлари куч ва воситаларининг фаолиятини ташкил этиш, 
мувофиқлаштириш ва бошқариш усуллари, шакллари ва механизм-
ларини изоҳлаб беради. 
Прогнозлаш функцияси
орқали ички ишлар органларининг жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш 
фани жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш қонуниятларини, 
шу жумладан, уларга таъсир қилувчи омилларни, шунингдек улар 
билан боғлиқ муаммоларнинг келгусида жамоат тартибини сақловчи 
ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва 
бошқариш соҳасида келтириб чиқарадиган оқибатларини олдиндан 
кўрсатиб беради. Мазкур хулосалар ички ишлар органларининг жамоат 
тартибини сақловчи ва хавфсизлигини таъминловчи соҳавий хизмат-
лари куч ва воситаларининг фаолиятини самарали ташкил этиш, 
мувофиқлаштириш ва бошқариш учун қандай чора-тадбирларни амалга 
ошириш кераклигини олдин аниқлаш ва ишлаб чиқиш имконини 
беради. 
Тартибга солиш функцияси
 
орқали ички ишлар органларининг 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини 
бошқариш фани ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий 
фаолиятининг барча йўналиш ва турларининг илмий асосларини 
ишлаб чиқади. Албатта, бунда ички ишлар органларининг жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш 
фани бошқарув назарияси, маъмурий ҳуқуқ, ички ишлар органларида 
бошқарув ва ахборот-таҳлил асослари, ички ишлар органларида 



бошқарув назарияси, ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва 
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти, бошқарув психологияси ва 
бошқа ижтимоий-гуманитар, юридик ҳамда мутахассислик фанлари-
нинг куч ва воситалар фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш 
ва бошқариш ҳақидаги назарий билимларига асосланади. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш фани унинг предметига 
кирувчи масалаларни ўрганишда илмий тадқиқот ишларини қуйидаги 
йўналишларда бажаради: ички ишлар органлари соҳавий хизматлари-
нинг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти-
ни бошқариш субъектлари ва объектларининг бугунги ҳолатини, 
ижтимоий ҳаётдаги воқеа, ҳодиса ва жараёнларнинг уларга таъсирини 
таҳлил этиш; ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлаш хизматларининг ва улар билан ҳамкор-
лик қилувчи субъектларнинг фаолиятини ташкил этиш йўналишлари, 
шакл ва усулларини тадқиқ этиш. Шунингдек, ички ишлар органлари 
соҳавий хизматларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш фаолиятини бошқариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг 
амалга оширилишида ҳар бир ҳолатнинг аввалги, ҳозирги ва келгуси 
натижалари эътиборга олинади. Бунда ички ишлар органлари соҳавий 
хизматларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лаш фаолиятини бошқаришнинг бугунги ҳолатини тадқиқ этиш орқали 
ушбу фан асосан тасвирлаш, тушунтириш вазифаларини бажарса, 
кейинги ўринларда уларнинг келажакдаги фаолиятини такомиллаш-
тиришга хизмат қиладиган аввалдан кўра билиш ёки башорат қилиш, 
шунингдек тартибга солиш каби функцияларни бажариши кўзда 
тутилиши лозим. 
Кўриниб турибдики, ички ишлар органларининг жамоат тартиби-
ни сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш фани-
нинг юқорида келтирилган ҳар бир функцияси ва улар доирасида 
бажариладиган вазифалар ўзаро узвийдир. Шунинг учун ҳам улар умум-
лашган тарзда ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий фаолиятини ташкил этиш, 
мувофиқлаштириш ва бошқаришни самарали ташкил этишда зарур 
бўлган илмий-назарий билимларни шакллантириш вазифасини бажара-
ди. Айнан шу илмий-назарий билимлар ушбу соҳадаги барча тад-
қиқот ишларида муҳим ўрин тутишини эътиборга олиш лозим. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish