Фавқулодда вазият ҳақида хабар келганида чора кўриш босқичи
ички ишлар органининг навбатчилик қисмига дастлабки ахборот
келиб тушган пайтдан бошланади. Ахборот фавқулодда вазият юзага
келган жой, вақт ва унинг тури, одамлар ўртасида қурбонлар бўлган-
бўлмаганлиги ва жабрланганлар сони, биноларнинг бузилиши ва
ёнғин чиққанлиги, зарарловчи омилларнинг тарқалиш йўналиши ва
423
майдони, қўшни ҳудудлардаги аҳоли учун хавфлилик даражаси каби-
лар ҳақида маълумот олиш мақсадида аниқлаштирилади. Аниқлаш-
тирилган ва текширилган ахборот дарҳол ички ишлар органининг
раҳбарига, унинг кўрсатмаси бўйича эса давлат ҳокимияти орган-
ларига ҳамда фавқулодда вазиятлар чоғида бошқариладиган махсус
ваколатли органларга етказилади.
Ички ишлар органининг раҳбари ушбу ахборотни олгач, оператив
навбатчига қуйидагилар ҳақида топшириқ беради: оператив штаб
аъзоларига ва бошқа ходимларга хабар бериш схемалари ҳамда
рўйхатлар бўйича уларни хабардор қилиш; фавқулодда вазият юз
берган ҳудудда жойлашган бўлинмалар билан барқарор алоқа ўрнатиш
ва уни сақлаб туриш; фавқулодда вазият юз берган ҳудуддаги ўз
қарамоғидаги бўлинмалардан зарур маълумотларни олиш; манфаатдор
органлар, муассасалар ва ташкилотлар билан доимий алоқада бўлиш.
Ҳодиса натижасида юзага келган вазиятни баҳолаш босқичи-
да
ички ишлар органининг раҳбари қуйидаги ишларни бажаради:
қарамоғидаги бўлинмаларнинг раҳбарларидан фавқулодда вазиятга
оид ахборотни аниқлаштириш учун маълумотлар олади ва уларга
тегишли топшириқлар беради; фавқулодда вазият зонасидаги оператив
шароитнинг аҳволи ҳақида, шароитни барқарорлаштириш юзасидан
кўрилган ва таклиф этилаётган чоралар тўғрисида давлат ҳокимияти
органлари ва юқори турувчи ички ишлар органига озғаки хабар
беради, зарур маълумотлар билан алмашади ҳамда ўз ҳаракатларини
фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда бевосита иштирок
этаётган Қуролли Кучлар қўмондонлиги, маҳаллий ҳокимият орган-
ларининг раҳбарияти билан мувофиқлаштиради; маъмуриятларнинг
бошлиқларига йиғма отрядларнинг шахсий таркибини улар тўплана-
диган ва хизмат вазифаларини бажарадиган жойларга кўчириш учун
корхона ва ташкилотларнинг транспорт воситаларини бириктириш
ҳақида таклифлар киритади; ички ишлар органининг бошқарув
гуруҳига йўл-йўриқ кўрсатиб, уни фавқулодда вазият юзага келган
ҳудудга юборади. Бундан ташқари, ички ишлар органининг раҳбари
оператив штабга фавқулодда вазият юз берган жойда ушбу вазият-
нинг мавжуд ва имкониятдаги оқибатларининг умумий тавсифига оид
ахборотни, шунингдек криминоген тавсифлар, мазкур ҳудудда ишла-
ётган ва жойлашган қарамоғидаги куч ва воситаларнинг аҳволи,
шароитлар, жумладан, гидрометеорологик вазият ҳақидаги маълумот-
ларни, инфратузилмага оид жиҳатларни аниқлаштириш ҳақида
топшириқ беради.
424
Do'stlaringiz bilan baham: |