409
ликни таъминлаш учун ягона раҳбарлик остида хизматни ўташ
мақсадида бирлаштирилган икки ва ундан ортиқ ички ишлар орган-
лари ходимларидан иборат бўлган наряд. Уларнинг вазифалари қуйи-
дагича: белгиланган ҳудудда патруллик қилиш йўли билан жамоат
тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олиш.
Кузатув пости
– фото-видео аппаратлар
билан таъминланган
тезкор хизматлар ходимларидан (ЭКБ, ЖҚБ, Т ва ЭҚКБ, ТБ) ташкил
этилган наряд.
Бу турдаги нарядлар оммавий тадбирлар ўтказилишида (айниқса,
спорт тадбирларида) бевосита объектга кириш-чиқиш жойлари, сектор-
лар, минбарлар, асосий тадбирлар ўтказилаётган бошқа жойларда
ҳамда заруриятга қараб чипта сотиш нуқталари атрофида (кассалар)
оператив вазият оғирлашган ҳолларда фуқароларнинг хатти-ҳаракат-
ларини ҳужжатлаштириш мақсадида қўйилади.
Назорат-текширув пункти
– оммавий тадбирларни ўтказишда
аниқ бир ҳудудда (жойда) режим тартибини таъминлаш ёки
транспорт
ва пиёдалар қатновини чеклаш учун қўйиладиган наряд.
Назорат-текширув
пунктлари, асосан, ўраб олинган ҳудуддаги
ҳалқаларда, тадбир ўтказилаётган бино ёки ўйингоҳларнинг кириш
эшикларида ташкил этилади. Уларнинг вазифаси тадбир ўтказилаёт-
ган ҳудудга кириш ҳуқуқини берувчи таклифномаси, чиптаси ёки
махсус рухсатномаси бўлган фуқароларни текшириб ўтказишдан
иборат.
Ҳалқа
- оммавий тадбир ўтказиладиган ҳудудда транспорт
воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатларини чеклаш ёки тақиқлаш
мақсадида ўраб олинган ҳудуд.
Ҳалқага жалб этилган нарядлар ўраб олинган ҳудудга транспорт
воситалари ва йўловчиларнинг фақат назорат-текширув пунктлари
орқали ўтишларини таъминлайди.
Ҳалқанинг узунлиги, унга ажратиладиган
шахсий таркиб сони
ўраб олинадиган ҳудуднинг ҳажми, алоҳида хусусиятлари ва тезкор
вазиятга қараб белгиланади.
Занжир
– оммавий тадбирлар ўтказилишида ҳалқага жалб этила-
диган нарядларнинг бошқарилишини таъминлаш учун ҳалқанинг
кичик ҳудудларга бўлиниши.
Занжирларга ажратилган шахсий таркиб сони ажратилган ҳудуд-
нинг узунлиги, фуқаролар оқимининг
тахминий сони, ҳудуднинг
темир панжаралар, деворлар билан ўралганлиги, ҳудуддаги уйлар
410
сони ва улар оралиғидаги очиқ жойлар ва йўлларнинг
кенглигига
қараб белгиланади.
Масалан, 100 метр масофа баландлиги 1 метр бўлган темир
панжара билан ўралган бўлса ёки очиқ жойи бўлиб, тадбир давомида
фойдаланиладиган махсус темир панжаралар ва арқонлар ёрдамида
тўсилса, унда вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳар уч метр масофага ёки
ҳар бир темир панжара рўпарасига биттадан, жами 33
нафар ходим,
уларга бир нафар масъул, бир нафар ёрдамчи ходим, жами 35 нафар
ходим бириктирилиши ёки оператив вазиятдан келиб чиққан ҳолда
ходимлар зичлиги янада оширилиши мумкин.
Зона
– оммавий тадбирга жалб этилган нарядларнинг бошқарили-
шини таъминлаш мақсадида объектнинг ҳудудларга бўлиниши.
Зоналарнинг кенглиги ва уларга ажратиладиган шахсий таркиб-
нинг сони тадбир ўтказилаётган ҳудуд ёки бинонинг ҳажми,
уларда
жойлашган саҳналар,
спорт майдончалари, ташкил этилган ярмарка-
лар, кўргазмалар сони, тезкор вазият ҳамда фуқароларнинг тахминий
сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Участка
– зоналарда хизматга жалб этилган нарядларнинг бошқа-
рилишини таъминлаш мақсадида тадбир ўтказилаётган жойдаги
оператив вазиятдан келиб чиққан ҳолда уларнинг кичик ҳудудларга
бўлиниши.
Участкаларнинг кенглиги ва уларга ажратиладиган шахсий таркиб-
нинг сони тадбир ўтказилаётган ҳудуд ёки бинонинг ҳажми, уларда
жойлашган саҳналар, спорт майдончалари, ташкил этилган ярмарка-
лар, кўргазмалар сони, тезкор вазият ҳамда фуқароларнинг тахминий
сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: