лар амалга оширилади:
рухсат этилмаган оммавий тадбирнинг ўтказилиш вақти, жойи,
характери, қатнашчилар сони, тадбир ташкилотчиларини аниқлаш
бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилади, аниқланган маълумот-
лар юзасидан юқори турувчи ички ишлар органига, тегишли ҳукумат
идораларига, прокуратура ва давлат хавфсизлик хизматига ахборот
берилади;
рухсат этилмаган тадбир ўтказилиши кутилаётган жойда аҳоли
ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади, тадбир ташкилотчи-
ларининг ҳақиқий ниятларини фош қилувчи ҳужжатларни тайёрлаш
бўйича шахсий таркибнинг хизмати ташкил этилади;
ички ишлар органларининг Алоҳида вазифаларни бажарувчи
сафарбарлик отряди олдиндан огоҳлантирилади ва шахсий таркибни
йиғиш чоралари кўрилади;
рухсат этилмаган оммавий тадбир ўтказиладиган объект ва
унинг атроф-ҳудудларида тезкор хизмат ходимларидан кузатув пост-
лари ташкиллаштирилади, имконият даражасида тадбир ўтказилиши
кутилаётган жой ички ишлар органлари нарядлари ёрдамида ўраб
олинади;
олинган маълумотлар бўйича тадбирнинг ўтказилиш вақти,
жойи, мақсади, тадбир қатнашчиларининг сонига аниқлик киритилиб,
зудлик билан ИИВ-ИИББ-ИИБга ахборот берилади, тегишли ҳукумат
идоралари, прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизматига хабар
қилинади.
Рухсат этилмаган оммавий тадбирни бошланиш олдидан,
тўхтатиш имкони бўлмаган ҳолларда ички ишлар органлари
томонидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
фуқаролар тўпланган жойга кучайтирилган тезкор гуруҳ,
патруль-пост хизмати нарядлари юборилади;
407
тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларини, уларнинг режа-
лари ва мақсадларини, йиғилганларнинг таркибини аниқлаш мақсади-
да ИИВ-ИИББ-ИИБ раҳбарияти шахсан ўзи воқеа жойига чиқиб,
жамоат тартибини сақлаш бўйича ички ишлар органлари нарядлари-
нинг хизматини ташкиллаштиради;
оммавий тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларининг хатти-
ҳаракатлари фото-видео тасвирга олиш йўли билан ҳужжатлашти-
рилади;
ҳудудий ҳокимият, прокуратура ва бошқа тегишли идоралар
вакиллари билан ҳамкорликда тадбир ташкилотчиларидан тадбирни
тўхтатиш талаб қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб-
гарликка тортилишлари мумкинлиги эълон қилинади;
тадбир ташкилотчилари қўйилган талабларни бажаришдан
бош тортган ҳолда ҳудудий ҳокимият вакили қарорига асосан омма-
вий тадбирни тўхтатиш ва тадбир иштирокчиларини тарқатиш чора-
лари кўрилади;
агар рухсат этилмаган оммавий тадбир ўтказилиши жамоат
тартиби ва фуқаролар хавфсизлигига тажовуз солмаса, тезкор вазият-
ни ҳисобга олган ҳолда, ҳукумат вакилининг қарорига асосан тадбир
тугагунига қадар давом эттирилиши мумкин;
кўриладиган чоралар, хизматга жалб қилинадиган куч ва
техник воситалар тақсимоти, уларни жойлаштириш, озиқ-овқат билан
таъминлаш, шахсий таркибга дам бериш ва тиббий таъминлаш масала-
лари, оммавий тадбирлар ўтказилишида жамоат тартибини сақлаш, гуруҳ
бўлиб жамоат тартибининг бузилиши, оммавий тартибсизликларнинг
олдини олиш ва бартараф этиш, ички ишлар органлари биноларига
бўлган ҳужумни қайтариш бўйича ИИВ-ИИББ-ИИБлари, шаҳар ва
туманлар ички ишлар органлари томонидан ишлаб чиқилган махсус
режаларга аниқлик киритилади.
Куч ва техник воситаларнинг тақсимотини сифатли ишлаб чиқиш
учун тезкор штаб раҳбари ва аъзолари бевосита тадбир ўтказиладиган
жойга чиқиб, у ердаги тезкор вазиятни, ҳудуд ёки объектнинг ҳажми-
ни, сиғимини, алоҳида хусусиятларини ўрганади. Тақсимот тезкор
штаб аъзолари – ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари
бошлиқлари томонидан тадбир ўтказиладиган жой ўрганиб чиқилиб,
тўпланган маълумотлар ва тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда
берилган таклифлар асосида ишлаб чиқилади ва ички ишлар орган-
ларининг куч ва техник воситаларини жойлаштириш режаси сифати-
да ҳужжатлаштирилади.
408
Do'stlaringiz bilan baham: |