317
Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва
бўлинмалари маҳаллаларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир
бўлган ёнғинларни тез ва кичик ҳажмларда, катта майдонларга тарқа-
либ кетишига йўл қўймаган ҳолда бартараф этиш мақсадида ҳар бир
маҳаллаларда профилактика инспекторлари, ички ишлар органлари-
нинг бошқа соҳавий хизматлари, ўзини ўзи бошқариш органлари
билан ҳамкорликда ташкил этилаётган учрашувларда аҳолига янги ва
замонавий ёнғин ўчириш техникаларини намойиш этиш, кўргазмали
машқ ўтказиш, ёнғин ўчириш экипажлари ходимлари билан маҳалла
фаоллари ҳамкорлигида шу ҳудудда жойлашган сув ҳавзаларини
текшириб чиқиш, маҳалла ҳудудида ўрнатилган сунъий тўсиқлар ва
ўзбошимча қурилган иншоотларни олиб ташлаш,
сувсиз жойларда
сув ҳавзаларини барпо этиш билан шуғулланадилар.
Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва
бўлинмалари ички ишлар органларининг бошқа соҳа хизматлари
билан жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилаётган иш-
ларни самарадорлигини ошириш, содир этилган жиноятларни очиш,
қонун бузилиши ҳолларини, қидирувда бўлган шахсларни, катта
миқдорда товар моддий бойликларни сақлаш, ноқонуний қурол
сақлаш, наркотик моддаларни сақлаш, сотиш, ўсимликлар ўстириш
ҳолатларини аниқлаш ва керакли ҳужжатларни
расмийлаштириш
ҳамда керакли чораларни кўриш учун тегишли соҳа хизматларига
тақдим этиш фаолиятини ҳам амалга оширадилар.
Шу билан бирга, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини
бажармаётган ёки уларни қўпол равишда бузаётган раҳбар, жавобгар
шахс, ишчи, хизматчи ва фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Респуб-
ликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли
бандларига таянган ҳолда маъмурий чора кўрадилар, ёнғин чиқиш
хавфи бўлган бино, иншоот ва омборхоналарнинг иш фаолиятини
вақтинчалик тўхтатадилар,
носоз электр мослама, агрегат ва электр
тармоқларидан фойдаланишни тақиқлайдилар, вилоят, шаҳар, туман
ҳокимликлари, газ ва электр назорати хизматлари ҳамда юқори
ташкилотларга ахборотнома ва тақдимномалар киритадилар, содир
бўлган ёнғинлар бўйича жиноий иш қўзғатиш ёки уни рад этиш
масалаларини кўриб чиқадилар.
Юқоридагилардан ташқари, Ички ишлар органлари Давлат ёнғин
хавфсизлиги хизмати ва бўлинмалари қуйидаги ишларни ҳам амалга
оширадилар:
318
–
ёнғинлар ва уларнинг тафсилотларини ўрганиб чиқиш, содир
бўлаётган ёнғинлар вазиятини мувофиқлаштириш, ёнғинларда инсон-
ларнинг тан жароҳати олиб, ҳалок бўлиш ҳолларини олдини олишга
қаратилган ишларни кучайтириш;
–
ёнғинларнинг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда
газ асбоблари-
дан, электр ускуналаридан, болаларнинг олов билан ўйнашидан,
оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланишдан, иситиш печларидан
нотўғри фойдаланиш ёки уларнинг носозлигидан содир бўлаётган
ёнғинларни олдини олиш борасида фуқаролар ўртасида ёнғин хавф-
сизлиги мавзуларида кенг қамровли тушунтириш ишларини ташкил
этиш;
–
аҳоли турар жойларини текшириш даврида суҳбат ва йўриқ-
номалар ўтказиш, телевидение орқали кўрсатувлар, радиотармоқ-
ларида эшиттиришлар ва газета саҳифаларида мақолалар чоп этиш.
Шунингдек, Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги
хизмати ва бўлинмалари корхона, ташкилот, муассаса, аҳоли яшаш
жойлари ва кўп қаватли уйларнинг ёнғинга қарши ҳолатини яхшилаш
борасида батафсил, қайта ва тезкор текширувлар ўтказиш ҳамда
текширув даврида аниқланган камчиликларни бартараф этилишига
эришишлари лозим.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқарув органлари ва
бўлинмаларининг ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқа турлари,
ваколатли органлар, авария-таъмирлаш хизматлари ва ўзга хизматлар
билан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этишни таъминлашга доир
ҳамкорлиги келишувлар билан тартибга солинади.
Ёнғинлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш учун аҳоли
пунктларининг телефон тармоқларида ягона рақам – 101 ўрнатилган.
Ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисидаги хабарни олгач, Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги
хизмати бўлинмалари ёнғин жойига дарҳол жўнаб кетиши шарт.
Зарур ҳолларда, ёнғинларни ўчириш чоғида ёнғин кучайишининг
(тарқалишининг) ҳамда ёнғин билан боғлиқ бўлган, одамларга, юри-
дик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, атроф табиий муҳитга
таҳдид солувчи хавфли омилларнинг олдини олиш учун:
– ёнғинлар тарқалган (тарқалиш эҳтимоли бўлган) ва хавф кел-
тириб чиқарадиган жойларга кириб боришга доир;
– ёнғинларнинг кучайишига (тарқалишига) тўсқинлик қиладиган
ва уларни бартараф этишни таъминлайдиган
шароитларни яратишга
доир;
319
– ташкилотлар ва фуқароларда мавжуд бўлган алоқа, транспорт
воситаларидан, асбоб-ускуналардан, ёнғинни ўчириш воситалари ва
оловни ўчириш моддаларидан кейинчалик ўрни белгиланган тартибда
қопланиши шарти билан фойдаланишга доир;
– тегишли хизматларни жалб этган ҳолда жамоат тартибини
таъминлаш, ёнғинлар ўчирилаётган жойларни қўриқлаш (шу жумла-
дан, ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) сабабларини,
шароитларини текшириш чоғида), йўл ҳаракатини тартибга солиш,
эвакуация қилиш ва (ёки) ёнғин келиб чиққан жойда бошқа
тадбир-
ларни амалга оширишга доир ҳаракатлар бажарилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат
ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ёнғинларни ўчириш, ёнғин-
лар ва аварияларнинг келиб чиқиши ҳамда кучайишининг (тарқали-
шининг) олдини олиш билан боғлиқ зарур ишларни амалга оширишда
ёнғинни ўчириш учун табиий ва сунъий сув манбаларидан сув билан
бепул таъминланади.
Асосли таваккалчилик доирасида ҳаракат қилган Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги
хизматининг шахсий таркиби ва ёнғинни ўчиришда қатнашган бошқа
иштирокчилар етказилган зарарнинг ўрнини қоплашдан озод қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: