314
Республикаси Ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг
ёрдамчиларидир.
Ўзбекистон Республикаси
Мудофаа вазирлигининг, Ўзбекистон
Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг объектларида, ўрмон
хўжалиги ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида,
портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақ-
ланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қили-
наётганда, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фой-
даланган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда,
ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспорти-
дан фойдаланилаётганда давлат ёнғин назоратини амалга ошириш
тартиби Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва
тегишли ваколатли -
органлар ўртасидаги келишувлар билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва
бошқа ваколатхоналарида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя
қилиниши устидан давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республика-
сининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик
ва бошқа чет эл ваколатхоналари эгаллаб турган объектларда ёнғин
хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин
назорати ушбу муассасалар расмий вакилининг Ўзбекистон Республика-
си Ташқи ишлар вазирлиги орқали қилган ёзма
мурожаати асосида
давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат ёнғин назорати органлари ва мансабдор шахсларининг
рўйхати, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республи-
каси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат ёнғин
назорати тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Идоравий ёнғин назоратини амалга оширишни
бошқариш
идора-
вий ёнғиндан сақлаш хизмати, шунингдек қонун ҳужжатларида
ваколат берилган мансабдор шахслар томонидан идораларга қарашли
ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишини
текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш
мақсадида амалга ошириладиган назоратдир.
Идоравий ёнғин назорати ваколатли органлар томонидан қонун
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Идораларга қарашли ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги талаб-
лари ёнғин келиб чиқишига ва одамларнинг хавфсизлигига таҳдид
соладиган тарзда бузилганлиги аниқланган тақдирда, идоравий ёнғин-
дан сақлаш хизмати алоҳида ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш
315
участкасининг, агрегатнинг ишини, бинодан, иншоотдан,
хонадан
фойдаланишни, айрим турдаги ишларни бажаришни тўлиқ ёки
қисман тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати
бошқарув органлари ҳамда бўлинмаларининг молиявий ва моддий-
техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағ-
лари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисоби-
дан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги
хизматининг ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил
этилган бўлинмаларининг таъминоти мазкур ташкилотлар маблағ-
лари ҳисобидан юритилади.
Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматларининг молия-
вий ҳамда моддий-техника таъминоти,
шунингдек шахсий таркиб-
нинг ижтимоий кафолатлари ва компенсацияларини молиявий таъмин-
лаш уларнинг муассислари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан
амалга оширилади.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш ва мувофиқ-
лаштириш йўналиши –
Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавф-
сизлиги хизмати ва бўлинмалари ёнғинни ўчиришни ва жамоат
хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш
йўналишининг асосий вазифалари, содир бўлиши мумкин бўлган
ёнғинларни ўз вақтида, катта майдонларга тарқалиб кетишига йўл
қўймасдан, зудлик билан бартараф этиш борасида қуйидаги ишларни
амалга оширадилар:
–
аҳоли яшаш жойларида, маҳаллаларда профилактика инспектор-
лари, ўзини-ўзи бошқариш
органлари, маҳалла фаоллари билан ҳам-
корликда шу ҳудудда жойлашган ёнғинга қарши сув манбаларининг
ҳолатини ўрганиш;
–
ҳудудларда ўрнатилган сунъий тўсиқлар ва ўзбошимчалик
билан қурилган иншоотларни олиб ташлаш;
–
сувсиз жойларда сув олиш гидрантларини ўрнатиш;
–
сув ҳавзалари, мавжуд ариқ, канал ва дарё қирғоқларида
пирслар барпо этиш.
Бу борадаги ишларни янада яхшилаш ҳамда мавжуд камчилик ва
нуқсонларни бартараф этиш бўйича
Ички ишлар органлари Давлат
ёнғин хавфсизлиги хизмати ва бўлинмалари
профилактика инспектор-
лари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, маҳалла фаоллари билан ҳам-
корликда ҳокимият ва юқори ташкилотларга асосли таклифлар
киритиши лозим.
316
Бундан ташқари, Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсиз-
лиги хизмати ва бўлинмалари
профилактика инспекторлари, ўзини-
ўзи бошқариш органлари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда
учрашувлар ташкил этиб, содир бўлган ёнғинларнинг келиб чиқиш
сабабларини тушунтириш, маҳаллаларда, мактаб, мактабгача таълим
ва бошқа ўқув юртларида ҳамда даволаш муассасаларида янги ва
замонавий ёнғин ўчириш
техникаларини намойиш этиб, ёнғин
ўчириш усуллари ва ёнғин ўчириш асбоб-анжомларидан фойдала-
нишни ўргатиб, кўргазмали ёнғин ўчириш амалий машқ ва машғулот-
лар ўтказиши талаб этилади.
Шу мақсадда ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркиби
профилактика инспекторлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, маҳалла
фаоллари билан ҳамкорликда аҳоли яшаш уйларининг ёнғинга қарши
ҳолатини текшириб чиқиб, хонадонларда ёнғин хавфсизлиги қоида
талабларига риоя этиш юзасидан уй эгалари билан суҳбатлар ўтка-
зиш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни кенг майдонларга
тарқалиб кетмаслигини олдини олиш ва ёнғинларни қисқа фурсат-
ларда кам талафотларсиз бартараф этиш чораларини кўрадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: