1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат 
ёнғин хавфсизлиги хизматининг тизими қуйидагича: 
– Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош 
бошқармаси; 
– Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти, вилоятлар ИИБ Ёнғин 
хавфсизлиги бўлимлари, шаҳар ва туман ИИОФМБ таркибида давлат 
ёнғин хавфсизлиги инспекцияси ва бўлинмалари; 
– Ёнғин хавфсизлиги отряд (қисм)лари. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва 
вилоятлар ИИБ ёнғиндан сақлаш бошқарма (бўлим)лари замирида 
ИИВ ҳудудий органларининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари ташкил 
этилиб, уларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, 
Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқларининг тавсиясига 
асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан 
тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилди. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ шаҳар ва 
туманлар ички ишлар органлари давлат ёнғин назорати бўлим 
(бўлинма)лари ИИВ шаҳар ва туман органлари ёнғин хавфсизлиги 
бўлим (бўлинма)ларига айлантирилди. 
Ёнғин хавфсизлиги бўлим (бўлинма)ларига раҳбарлик қилувчи 
бошлиқлар лавозими бўйича шаҳар, туман ИИБ бошлиғининг 
ўринбосари лавозимига тенглаштирилади ва улар шаҳар, туман ИИБ 
бошлиқларининг тавсияларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси 
Ички ишлар вазири ва вилоятлар ИИБ бошлиқлари томонидан 
тайинланади. 
Кўриниб турганидек, ёнғин хавфсизлиги хизмати аппаратлари 
ҳамда бўлинмаларининг
 
тизими
 
учта бўғиндан ташкил топган. 
Тизимнинг 
биринчи бўғини 
– Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин 


304 
хавфсизлиги бош бошқармаси. Ўзбекистонда ички ишлар органлари 
тизимида ёнғин хавфсизлиги фаолиятини бошқариш, яъни ташкилий-
ҳуқуқий, методик, моддий-техник ва кадрлар билан таъминлаш ҳамда 
бу борада бошқа субъектлар билар ҳамкорликни мувофиқлаштириш 
бевосита ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси зиммасига юкла-
тилган. У марказий тармоқ аппарати, яъни ушбу хизмат бошқаруви-
нинг субъекти бўлиб, ўз ваколати доирасида аҳоли яшаш пунктлари, 
маданий-маиший, ишлаб чиқариш ва стратегик аҳамиятга эга бўлган 
объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган ҳудудий ёнғин 
хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилади ва мувофиқ-
лаштиради, ўз функцияларини Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, 
Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБнинг тегишли аппаратлари 
орқали амалга оширади. 
Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони 
билан келишилган ҳолда Ички ишлар вазири томонидан тайинлана-
диган бошлиқ раҳбарлик қилади. Бош бошқарма бошлиғининг 
биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ҳам шу тартибда лавозимга 
тайинланади. 
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш мақсади-
да ИИВнинг ёнғин хавфсизлиги бош бошқарма таркибида бошқарма-
си, бўлим ва тузилмалар ташкил этилган. 
Жанговар тайёргарлик ва ёнғинни ўчиришни ташкил этиш ҳамда 
мувофиқлаштириш бошқармаси таркибида ёнғин хавфсизлиги бўлин-
малари жанговар тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, 
ёнғин ўчиришни ташкил этиш ҳамда ёнғин техникаси воситаларидан 
фойдаланиш устидан назорат этиш бўлимлари фаолият олиб боради. 
Ёнғинни олдини олиш ва ёнғин назоратини ташкил этиш бошқарма-
си таркибида ёнғинни олдини олиш ва ёнғин назоратини ташкил 
этиш, меъёрий-техник экспертиза, ёнғин хавфсизлиги тарғиботи, 
жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш гуруҳлари фаолияти йўлга 
қўйилган. 
Алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизли-
гини таъминлашни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқарма-
сида, ёқилғи-энергетика комплекси объектларида ёнғин хавфсизли-
гини ташкил этиш, саноат ишлаб чиқариш, транспорт, алоқа ва муҳим 
транспорт коммуникациялари объектларида ёнғин хавфсизлигини 
ташкил этиш бўлими фаолият олиб боради.
Бундан ташқари, ички ишлар органлари ёнғин хизматлари 
фаолиятини самарали бошқаришни ташкил этиш учун бош бошқарма 


305 
таркибида ахборот таҳлил ва услубий таъминот, кадрларни танлашни, 
касбий тайёргарлигини ташкил этиш ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя-
лаш, ҳарбий сафарбарлик ва фуқаролар муҳофазаси бўлинмалари, 
шунингдек юридик гуруҳ, молия-иқтисод ва моддий-техника таъ-
миноти бўлинмалари фаолият олиб боради. 
Шу билан бирга, барча Ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини 
самарали бошқариш мақсадида ҳар бир бўлим ва гуруҳлар таркибида 
навбатчилик қисми ҳамда канцелярия хизматлари фаолият юритади. 
Шунингдек, бош бошқарма таркибига ёнғин техник лаборатория-
си, алоҳида мураккаб ва узоқ давом этувчи ёнғинларни ўчириш бўйича 
республика ихтисослаштирилган отряди ҳамда Навоий тоғ металлургия 
комбинатининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳам киради. 
Кўриниб турганидек, ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан 
бажариладиган вазифа ва функцияларнинг хусусияти ушбу хизмат-
ларнинг 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish