324
қилиш бўйича назорат ўрнатади ва қоидабузарликлар аниқланганда
айбдорларга нисбатан маъмурий чоралар кўради;
– ёнғин ўчириш мослама ва ускуналаридан фойдаланиш тартиби
ва ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда қонунбузарларга нисбатан
кўриладиган чоралар тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш иш-
ларини олиб боради;
– маҳаллалардаги ёнғинга қарши сув ҳавзаларининг ҳолати,
ёнғин ўчириш воситалари, кўча ва ўтиш йўллари, алоқа тармоқлари-
нинг мавжудлиги ва созлигини назорат қилади, носозликлар аниқ-
ланганда маҳалла қўмиталари, Давлат ёнғин назорати ходимлари ва
бошқа тегишли органлар билан ҳамкорликда носозликларни бартараф
этиш чораларини кўради;
– ёнғин содир бўлганда яқиндаги ёнғин хавфсизлиги қисмларига
хабар бериши ва улар етиб келгунча ёнғинни ўчириш ва
одамларни
қутқариб қолиш чораларини кўриш, жабрланганларга ёрдам бериш,
жамоат тартибини сақлаш, эгасиз қолган мол-мулкнинг талон-торож
қилинишига йўл қўймаслик, ўт чиқиш сабабларини ҳамда айбдор
шахсларни аниқлаш ва ушлаш чораларини кўриш;
– хизматга келган ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими ёнғиннинг
олдини олиш мақсадида ҳудудда электр энергияси,
газдан фойдала-
ниш қоидаларини бузувчи шахсларни аниқлаб, уларнинг рўйхатини
профилактика инспекторига беради ва улар билан ҳамкорликда
профилактик ишлар олиб боради;
– ёнғин чиққан пайтда тезда яқиндаги ёнғин хавфсизлиги хизмати
қисмларига хабар бериб, улар етиб келгунча ёнғинни ўчириш ва
одамларни қутқариб қолиш, жабрланганларга ёрдам бериш,
жамоат
тартибини сақлаш, эгасиз қолган мол-мулкнинг талон-торож қилини-
шига йўл қўймаслик чораларини кўради, ўт чиқиш сабабларини
ўрганиб, айбдор шахсларни аниқлаш ва ушлаш мақсадида тезкор
тадбир ўтказади;
– корхона, ташкилот, муассасалар ва фуқаролар томонидан ёнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини текшириб боради ва қоида-
бузарликлар аниқланган тақдирда айбдорларга
нисбатан маъмурий
баённомалар тузиб, қонуний чоралар кўради;
– профилактика (катта) инспекторлари ёнғин хавфсизлиги хизмати
ходимлари билан биргаликда фуқаролар, корхона ва ташкилотлар
томонидан ёнғин хавфсизлигига тўғри риоя қилинишини мунтазам
равишда текшириб бориш билан бирга ўз уйларининг ертўлаларида
турли хил устахоналар очиб электр энергиясидан ёки газдан ноқону-
325
ний фойдаланаётган фуқароларни аниқлайди, шу мақсадда ёнғин
хавфсизлиги хизмати ходимлари билан рейдлар ўтказади;
– профилактика (катта) инспектори маъмурий ҳудуддаги оилавий
жанжалкашлар, спиртли ичимликка ружу қўювчилар ва руҳий касал-
ларнинг рўйхатларини ёнғин хавфсизлиги
хизмати ходимларига
бериб боради ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг ёнғин
хавфсизлиги бўйича олиб борган таҳлиллари асосида аҳоли ўртасида
профилактик тушунтириш ишларини олиб боради;
– барча турдаги таълим муассасаларида, дам олиш оромгоҳлари
ва маҳаллаларда вояга етмаганлар томонидан ёнғин хавфсизлиги
билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш борасида
ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими билан ҳамкорликда тушунтириш
ишлари олиб боради;
– маъмурий жавобгарлик назарда тутилган ёнғин хавфсизлиги
қоидалари бузилган ҳолати бўйича вояга етмаганларга нисбатан
тўпланган ҳужжатларни ҳокимликлар ҳузуридаги
вояга етмаганлар
ишларини бўйича комиссияларга юборади;
– вояга етмаганларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш,
маҳалла ҳудудида қонун устуворлиги ва осойишталикни таъминлаш,
жамиятда юриш-туриш қоидаларига ва ахлоқ-одоб мезонларига амал
қилинишини, маҳаллада тартиб ўрнатиш билан бирга ёнғин хавфсиз-
лиги қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади;
– ички ишлар органлари ҳисобида турувчи, тарбияси оғир вояга
етмаганлар ва олов билан ўйнаб, ёнғин содир бўлишига айбдор бўл-
ган вояга етмаганлар орасида аниқ мақсадли профилактик тадбирлар
ҳамда тушунтириш ишларини олиб боради;
– портлаш, ёнғинга хавфли масканларда, одамлар оммавий йиғи-
ладиган ва катта миқдордаги моддий бойликлар сақланадиган муас-
сасаларда ёнғин юзага келганда ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинма-
лари билан ўзаро ҳамкорликда уни бартараф этиш мақсадида ўткази-
ладиган амалий тактик машқларда иштирок этади
1
.
Do'stlaringiz bilan baham: