326
ҳодиса жойини кўздан кечириш, ашёвий
далилларни излаб топиш,
олиб қўйиш ва бошқа тегишли тергов ҳаракатларини амалга оширади;
– ўта муҳим объектларда ёки инсонлар ҳалок бўлган ёнғинлар
бўйича жойларда терговга қадар текширувни ўтказади ҳамда содир
бўлган ёнғинлар бўйича жиноят ишларини қўзғатади ва олиб боради.
Ёнғинни текшириш жараёнида Давлат ёнғин назоратчиси томони-
дан қуйидагилар аниқланиши лозим:
– ёнғин бошланган вақт, жой, унинг ривожланиши ва ўчирилиши
тўғрисидаги
маълумот;
– ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, айбдор шахслар;
– кўрилган зарар миқдори, ҳалок бўлганлар, тан жароҳати олган-
лар ва ёнғиннинг бошқа оқибатлари;
– корхона, муассасанинг ёнғингача бўлган ёнғинга қарши ҳолати
ва унинг ёнғин сабаби билан боғлиқ алоқаси;
– жиноий ҳаракатнинг бор-йўқлиги;
– ёнғин бўйича жиноий иш қўзғашни бекор қиладиган қонуний
асосларнинг бор-йўқлиги;
– ёнғиннинг келиб чиқиш ва ривожланиш сабаблари.
Давлат ёнғин назорати хизмати томонидан бўлиб ўтган ёнғинни
текшириш натижаси бўйича кўрсатилган муддат ичида: а) жиноий
иши қўзғатиш; б) жиноий иш қўзғатишни рад этиш; в) текширув
ҳужжатларини терговга ошириш тўғрисидаги қарорлардан бири
қабул қилинади
1
.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва тезкор-қидирув хизмати
ходимларининг ҳамкорлиги:
– Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги «Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, ёнғин хавфсиз-
лиги хизматлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича махсус буйруқ-
лари талаблари асосида тезкор-тергов гуруҳи
таркибида катта товар
моддий бойликларини сақлаш жойларида биргаликдаги текширувлар-
да қатнашади;
– ревизия ва бошқа тафтиш ишлари олдидан текширувлар
ўтказишда
иштирок этади;
– ёнғин сабабини ва айбдорларни топиш мақсадида давлат ёнғин
назорат ходими дастлабки тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёни-
1
Қаранг:
М.З. Зиёдуллаев, А.Б. Досмухамедов.
Ёнғин хавфсизлиги хизмат-
лари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва ички ишлар органларининг
бошқа соҳавий хизматлари билан ҳамкорлиги: Ўқув қўлланма / – Т., 2013. –
Б. 44-45.
327
да корхонанинг ёнғин хавфсизлигини тавсифловчи ҳужжатларини
ўрганади ва гувоҳлардан бирламчи ўт-ўчириш воситаларининг, ёнғин
автоматик даракчиларининг, сув таъминотининг кўнгилли ўт-ўчириш
жамоат ташкилотларининг корхонада бор-йўқлигини ва ёнғингача бўл-
ган бошқа ҳолатларни сўроқ қилиш йўли билан аниқлайди ва бошқ
1
.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг мутахассис-
эксперт билан ҳамкорлиги:
– ЖПКнинг 172-моддасига асосланган ҳолда ёнғин содир бўл-
ганда жиноят белгилари мавжуд бўлса, тезкор-тергов гуруҳи таркиби-
да ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, фото ва видео
тасвирга олиш, жиноят изларини олиш ҳамда бошқа криминалистик-
процессуал ҳаракатларни амалга оширади;
– ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари билан биргаликда юзага
келган ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш
чораларини
кўради ва бошқалар
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: