Қ А Р О Р
Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва маъмурий жавобгарлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида
2021 йил “____” “________” Олот тумани
Олот туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси С.И.Шарипов ушбу кун ҳуқуқбузар Рўзиев Ғофур Абдурасуловичга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М :
2021 йил 19 апрел куни Олот туман “Оқ Олтин” МФЙда яшовчи фуқаро Ғ.Жўраев таниши И.Рўзиевнинг автомашинасида яшаш уйига кетаётганида ушбу автомашида бўлган Ғ.Рўзиев билан ўзаро тартишиб қолганлигини, жанжалда Ғ.Жўраев таниши Ғ.Рўзиев уриб соғликларнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ХПБ ХТМ профилактика инспектори лейтенант Б.Ботиров томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра, 14.05.2021 йилда жиноят иши қўзғатишдан рад қилиш ва маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Холат юзасидан тўпланган хужжатлар 2021 йил 18 июн куни Жиноят ишлари бўйича судга юборилган, ушбу хужжатларда айрим камчиликлар аниқланганлиги сабабли хужжатлар 2021 йил 26 июн куни қўшимча суриштирув ишлари олиб бориш мақсадида туман ИИБга юборилган.
Ушбу қарор тўпланган ҳужжатлар билан бирга ўрганилганда, текшириш тўлақонли ўтказилмасдан, ҳодисага бевосита алоқадор бўлган ҳужжатларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмасдан, ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хати олинмасдан, шошма-шошарлик билан хулоса қилиниб, асоссиз қарор қабул килинганлиги сабабли мазкур қарорни бекор қилиб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш лозим бўлади.
Иш ҳужжатларига қараганда, фуқаро Ғ.Жўраевнинг олган тан жарохати юзасидан фуқаро Ғ.Рўзиев ва бошқа холатга алоқадор бўлган фуқароларнинг харакатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида кўрсатилган бирор бир жиноят аломатлари бор ёки йўқлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Шу боис, мазкур қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф қилиб, ЖПКнинг 22-моддаси талабларига асосан иш учун зарур ва аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар юзасидан ҳам қўшимча терговга қадар текшириш ҳаракатларини ҳар томонлама тўлиқ ва холисона ўтказиб, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиш лозим бўлади.
Баён қилинганлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 337, 382-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1. Олот туман ИИБ ХПБ ХТМ профилактика инспектори Б.Ботировнинг, 18.06.2021 йилдаги жиноят иши қўзғатишдан рад қилиш ҳақидаги қарори бекор қилинсин.
2.Текшириш материаллари қўшимча тергов олди текширувни ўтказилишини ташкиллаштириш учун туман ИИБга юборилсин.
Олот туман прокурори
адлия кичик маслаҳатчиси С.И.Шарипов
Do'stlaringiz bilan baham: |