1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва 
бўлинмалари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент 
шаҳар метрополитени билан ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин. 
Бунда 
ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва «Тошкент 
шаҳар метрополитени» ер ости, ер усти метрополитенларида ва 
ҳаракатдаги поездларда ёнғин назорати ишларини Тошкент метро-
политени ИИБ Давлат ёнғин назорати, Тошкент метрополитени 
Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлими ва метрополитеннинг масъул 
ходимлари олиб борадилар. 
Ёнғин чиққан вақтда, метрополитен ходимлари зудлик билан 
поезд диспетчерига, ЁХБ навбатчисига, Тошкент метрополитени ИИБ 
Давлат ёнғин назоратига телефон орқали хабар қиладилар. Поезд 
диспетчери, ўз навбатида, бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин 
хавфсизлиги хизматининг «Марказий диспетчерлик хизмати»га 
(МДҲ) телефон орқали хабар қилади. Метрополитеннинг ер ости 
иншоотларида ёнғин ҳақида хабар Ёнғин хавфсизлиги хизматининг 
Марказий диспетчерлик хизматига тушса, куч ва воситалар автоматик 
равишда жўнатилади. 
Ер ости ва ер усти корхоналарида ёнғин ҳақида хабар тушса, 
поезд диспетчери хизмат телефон алоқа тармоқлари орқали «Хавф 
хабар»ини эълон қилади, керак бўлса, электр, вентиляция тармоқ-
ларини ўчирилишини таъминлайди. Ёнғин ҳақида жавобгар шахс-
ларга рўйхат бўйича хабар қилади ва ёнғин ўчириш раҳбари кўрсат-
маларини бажаради. 
Ер ости, ер усти иншоатларида ва ҳаракатдаги поездларда ёнғин 
содир бўлса, ёнғин хавфсизлиги қисмлари етиб келгунга қадар метро-
политен ходимлари лавозимлари йўриқномаси асосида ёнғин ўчи-
ришга раҳбарлик қиладилар. 
Метрополитен иншоотларининг юқори қувватли электр қурилма-
ларини ўчириш учун рухсатнома корхона бошлиғи ёки жавобгар 
навбатчи орқали олинади. Ер ости хоналарида мавжуд бўлган электр 
қурилмалари ўчирилгандан кейин тоннелларда поезд ҳаракатлари 
тўхтатилганда, рельс контактларидан электр қувватлари узилганда ва 
станция навбатчиси поезд диспетчерининг буйруғига асосан ёзма 
рухсатнома берилади.
Метрополитеннинг ер ости ва ер усти иншоотларида ёнғин, 
авария содир бўлса, метрополитен раҳбарияти томонидан авария-


336 
қутқариш ишлари штаби тузилади. Метрополитен корхоналарида 
авария-қутқариш ишлари бўйича жавобгар шахс метрополитен 
бошлиғининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари-штаб бошлиғи 
ҳисобланади, у йўқлигида унинг вазифаларини поездлар ҳаракати 
хавфсизлиги бош ревизори бажаради. 
Авария-қутқариш ишлари штаби таркиби қуйидагилардан иборат: 
– штаб бошлиғи ўринбосари – унинг ўзи ёнғин ўчириш раҳбари; 
– штаб бошлиғи ўринбосари – унинг ўзи ҳаракат хавфсизлиги 
ревизори; 

метрополитеннинг ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги 
бўлими бошлиғи; 
– электромеханика хизмати бошлиғи (унинг йўқлигида шу хизмат-
нинг бош муҳандиси); 
– электр таъминлаш хизмати бошлиғи (унинг йўқлигида шу 
хизматнинг бош муҳандиси); 
– тоннель иншоотлари ва йўл хизмати бошлиғи (унинг йўқлигида 
шу хизматнинг бош муҳандиси); 
– ҳаракат хизмати бошлиғи (унинг йўқлигида шу хизматнинг бош 
муҳандиси). 
Авария-қутқариш ишлари штабининг кўрсатмаларини жалб 
қилинган метрополитеннинг жавобгар ходимлари, барча метро-
политен хизмати ходимлари, Ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин 
хавфсизлиги қисмлари ходимлари сўзсиз бажариши шарт. Авария-
қутқариш ишлари штаби йиғилгунга қадар Тошкент шаҳар ИИББ 
Ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин ўчириш қисмлари ва метро-
политен ходимлари ёнғинни ўчириш ва қутқарув ишларини станция 
(корхона) маъмурияти кўрсатмаларига биноан бажарадилар. 
Корхона бошлиғи ёнғин содир бўлган жойдаги ёнғин ўчириш 
раҳбарига иншоот чизмасини, керакли маълумотларни, одамларни 
қутқариш йўлакларини кўрсатиши лозим. 
Юқори қувватли қурилмаларни, поезд ҳаракатларини ёнғиндан 
кейин йўлга қўйиш ишлари авария-қутқариш ишлари штаби бошлиғи 
томонидан ҳал қилинади. Метрополитенда содир бўлган ёнғинлар 
темир йўл транспортида ёнғинларни қайд қилиш, ўрганиш йўриқ-
номаси асосида Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги хизмати 
ходимлари иштирокида кўрилади. Ҳар бир метро бекатига, лозим 
топилса ер усти иншоотларига ва бошқа корхоналарига Ёнғин хавф-
сизлиги хизмати ва корхона маъмурияти томонидан ўзаро ҳамкор-
ликда тезкор режа тузилади.


337 
Режанинг биринчи бўлимини станция тузади. Унда ёнғин хавф-
сизлиги қисмлари етиб келгунга қадар навбатчи ходимларнинг вазифа-
лари кўрсатилади. Режанинг бир нусхаси корхона (станция, 
электродепо) навбатчиси хонасида махсус папкада сақланади. 
Метрополитеннинг ер ости, ер усти корхоналарида Ёнғин хавф-
сизлиги хизматининг тегишли қисмлари, метрополитен хизматлари 
билан биргаликда ёнғин ўчириш, одамларни қутқариш бўйича тасдиқ-
ланган режа бўйича машғулотлар ўтказилади.
Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва 
бўлинмаларининг ёнғин ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
мақсадида вилоят, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқарма ва 
бўлимлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.

Ушбу фаолиятни ташкил этиш мақсадида Ички ишлар органлари 
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва вилоят, шаҳар, туман 
ободонлаштириш бошқарма ва бўлимлари ички ишлар органлари
 
Ёнғин хавфсизлиги хизмати «Марказий диспетчерлик хизмати» катта 
диспетчери сув танқис туманларда ёнғинни ўчиришда ёнғин ўчириш 
раҳбари талабига биноан қуйидаги вазифаларни бажаради: 
– ободонлаштириш бош бошқармасининг авария диспетчерлик 
хизматига телефон орқали қўнғироқ қилиб, талаб қилинган жойга сув 
ташувчи машиналарини керакли миқдорда сўрайди; 
– ёнғин манзилини ва тахминий йўналишини тушунтиради; 
– вилоят, шаҳар ёки туман ҳокимияти навбатчисига ахборот беради. 
Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва 
бўлинмаларининг ёнғин ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акционерлик 
компанияси билан ҳамкорлигини ташкил этиш. 
Ушбу фаолият Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги 
хизматининг махсус жадвали асосида амалга оширилади. Гарнизон 
бошлиғи ёки ёнғин ўчириш штаби келгунга қадар ёнғинга раҳбарлик 
қилиш ёнғин хавфсизлиги сардор (командир)лари бошлиқлари, 
ҳарбийлашган ёнғин хавфсизлиги поезди командасига юклатилади. 
Ҳаракатдаги поездларда ёнғин ўчиришни ташкил этиш ҳам 
махсус йўриқнома асосида ҳаракатдаги поездларда ёнғинларни ўчи-
риш, хавфсизлик қоидалари ва хавфли юкларни темир йўлда ташиш 
тартиблари, электр линияларида хавфсизлик қоидалари асосида олиб 
борилади. Алоҳида Ёнғин ўчириш поезди компаниянинг темир йўл 
борадиган ҳамма корхона ва муассасаларига юборилади. Ҳудудлар-
даги ёнғин тактика ва авария ҳолатларини тугатиш машғулотларига 


338 
компаниянинг ёнғин ўчириш поезди (агар темир йўл бўлса) чиқари-
лиши мумкин. Ёнғин ўчириш поезди машғулотларда иштирок этиши 
учун компания раҳбарияти билан келишилади.
Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва 
бўлинмаларининг ёнғин ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
мақсадида вилоят, шаҳар ва туман «Сувсоз» корхоналари билан 
ҳамкорлигини ташкил этиш.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish