1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг бошқарув



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
2-§. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг бошқарув 
тизими, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
Мустақиллик йилларида давлат бошқарув тизимида, шу жумла-
дан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, хусусан, Ички 
ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида 
ҳам ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 
12 апрелдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизликни таъминлаш Концепцияси тўғрисида»ги 170/40-сонли 
қарорига биноан, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси 
тизимида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизматлари мутлақо янгича асосда тузилди ва фаолияти 
йўлга қўйилди. Тошкент шаҳрида ислоҳотларга қадар фаолият юрита-
ётган ўн битта тумандаги давлат автомобиль назорати бўлинмалари, 
шунингдек, батальон, полк негизида Тошкент шаҳар ички ишлар бош 
бошқармаси йўл-патруль хизмати бригадаси, унга қарашли бешта 
дивизион ва битта махсус дивизион ташкил этилди. Бу Тошкент 
шаҳрида йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари устидан тезкор 
раҳбарликни ташкил этиш, содир этиладиган жиноятларга жавоб 
қайтаришда уларнинг оперативлиги ва ҳаракатчанлигини ошириш 
имконини берди. Қолаверса, пойтахтнинг ҳар бир маҳалласида милиция 
таянч пунктлари ташкил этилиб, унда профилактика инспекторлари 
ва ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари ходимлари 
хизмат олиб бориши белгилангани йўл-патруль хизмати нарядлари-
нинг улар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлади
1

Бу борадаги ишларни тизимли ва изчил давом эттириш мақсадида 
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 
27 мартдаги «Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2822-сонли фармонини йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ҳам ислоҳ этишга замин яратди. 
1
Ички ишлар идораларидаги ислоҳотлар – тинчлик ва осойишталик гарови: 
Монография. / - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2014., – Б.122-123. 


237 
Мазкур фармонда белгиланган асосий йўналишлардан бири давр 
талабларини ҳисобга олган ҳолда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизмати тизимидаги йўл-патруль хизмати ходим ва экипажларини 
замонавий техника жиҳозлари билан таъминлашдан иборат эди. 
Фармоннинг мазкур талаблари ижросини таъминлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 май-
даги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғриси-
да»ги 221-31-сонли қарори қабул қилинди. 
Қарор асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат автомобиль 
назорати тизимлари негизида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизмати ташкил этилди ҳамда мавжуд штатлар сони доирасида 
давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг тизими яратилди, 
уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди, намунавий ташкилий-
штат таркиби тасдиқланди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республика-
си ИИВ, вилоятлар ИИБ Давлат автомобиль назорати роталари, 
взводлари, бўлинмалари, гуруҳлари базасида вилоятлар марказлари, 
йирик шаҳарларда йўл-патруль хизмати батальонлари, алоҳида 
отрядлари ҳамда туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида йўл ҳаракати 
хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) тузилди
1

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғри-
сида»ги қонуни асосида республикамизда йўл ҳаракати хавфсизли-
гини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви тизими шаклланган. 
Унга асосан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги 
давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат 
органлари томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлаш соҳасида: 

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат дастур-
ларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат 
олиб боради; 

йўл ҳаракати қоидаларини ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини 
таъминлаш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш масалаларига доир бошқа 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди; 

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, 
1
Ички ишлар идораларидаги ислоҳотлар – тинчлик ва осойишталик гарови: 
Монография. / - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2014., – Б 122-123.;


238 
шунингдек, экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш соҳасидаги 
фаолиятини мувофиқлаштиради; 

транспорт воситалари ва йўлларнинг техник ҳолатига, йўлларда 
ва темир йўлларни кесиб ўтиш жойларида йўл ҳаракати хавфсизли-
гига доир ягона талабларни белгилайди; 

транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини (бундан буён матн-
да ҳайдовчилар деб юритилади) тайёрлашга, шунингдек, аҳолига йўл-
ларда юриш-туриш хавфсизлиги қоидаларини ўргатишга доир умумий 
талабларни белгилайди; 

ҳайдовчиларни, транспорт воситаларини, йўл ҳаракати қоида-
ларининг бузилишини, йўл-транспорт ҳодисаларини ва бошқа кўрсат-
кичларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини тасдиқлайди
1

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати хавф-
сизлигини таъминлаш соҳасида: 

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини 
амалга ошириш; 

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳудудий дастурларини 
тасдиқлаш ҳамда уларни амалга ошириш устидан назорат олиб бориш; 

йўл ҳаракати хавфсизлиги тиббий жиҳатдан таъминланишини, 
шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда жабрланган-
ларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш; 

йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида жароҳатланишларнинг 
олдини олиш, аҳолига йўлларда юриш-туриш хавфсизлиги қоида-
ларини ўргатиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб этиш ҳамда 
экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш чора-тадбирларини кўриш; 

шаҳарлардаги, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги кўча-
ларнинг, йўлакларнинг, шунингдек, шаҳар электр транспорти йўллари-
нинг қурилиши ва соз ҳолатда сақланишини таъминлайди
2

Республика миқёсидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъмин-
лаш муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 
2018 йил 19 майда «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини 
таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри-
1
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги 
қонуни /Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 
197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда 
2
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги 
қонуни /Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 
197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда


239 
сида»ги 377-сон қарорини қабул қилди. Мазкур қарорга мувофиқ, 
2018 йил 30 августда «Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва 
йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини оши-
риш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 701-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан, ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати 
хавфсизлиги тарғибот куни» этиб белгиланди ҳамда ушбу кунда ички 
ишлар органларига қуйидаги тадбирларни амалга ошириш вазифаси 
юклатилди: 

йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида йўл ҳаракати қоида-
ларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш, уларнинг қонунга 
итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган самарали 
тарғибот тадбирларини ўтказиш; 

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилот-
лари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда фуқаро-
лар билан йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш, шу жум-
ладан, йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир этиладиган ҳудуд-
ларда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш 
орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш; 

кенг жамоатчилик иштирокида жойларда йўл-транспорт ҳодиса-
лари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва 
бунга имконият яратаётган шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф 
этиш борасида кўрилаётган чораларни танқидий муҳокама қилиш; 

республика ва маҳаллий телерадиоканалларда махсус теле-
кўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш орқали йўл ҳаракати 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатлари, пиёдалар ва 
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг айби билан юз берган йўл-
транспорт ҳодисалари ҳамда бу борада уларнинг жавобгарлик масала-
ларини мунтазам ёритиб бориш орқали кенг жамоатчиликка профи-
лактик таъсир кўрсатиш; 

йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профи-
лактикаси масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу 
жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғида мақолалар, шарҳлар ва 
бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш. 
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» доирасида амалга 
оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторингини олиб 
бориш, шунингдек ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолияти-
ни мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят-
чиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси 
томонидан амалга оширилади. 


240 
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус 
ваколатли давлат органларига Ўзбекистон автомобиль ва дарё транс-
порти агентлиги, Ўзбекистон автомобил йўллари қуриш ва улардан 
фойдаланиш давлат-акциядорлик концерни ва Ўзбекистон Республи-
каси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 
киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги 
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомил-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3127-сонли Қарори 
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 
тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаб берди ва йўл 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг қуйидаги асосий йўналиш-
ларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазир-
лиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб 
белгиланди: 

йўл ҳаракати хавфсизлиги республика, ўрта ва қуйи бўлинма-
лари фаолиятини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартибини 
ўрнатиш, бунда уларнинг асосий вазифалари ва функциялари, раҳбар-
лар ва ходимларнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун 
шахсий жавобгарлиги аниқ белгиланиши ва тақсимланишини назарда 
тутиш; 

йўлларда, айниқса, Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодиса-
ларининг содир этилиши ва тирбандликнинг ҳосил бўлишига имкон 
берувчи сабаб ва шарт-шароитларни тизимли равишда комплекс таҳлил 
қилиш ва бартараф этиш асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши 
профилактикаси, йўл-транспорт ҳодисалари ва йўллар бандлигининг 
олдини олиш тизимини такомиллаштириш; 

ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш-
нинг, назоратнинг юқори самарадорлигини таъминловчи йўл ҳаракати-
ни автоматлаштирилган тарзда тартибга солиш, видеокузатув ва йўл 
ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш тизимларини, бошқа 
техник воситаларни, аввало вилоят, марказларида янада кенгайтириш; 

йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсаткич-
лари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари 
билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзсиз риоя этили-
шини таъминлаш; 

фуқаролар орасида йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати 
қоидаларига риоя қилиш маданиятини оширишга қаратилган самара-
ли тушунтириш ишлари тизимини, шу жумладан, аҳоли орасида 


241 
тарғибот-ташвиқот ишларининг шакл ва усулларини кенгайтириш 
ҳамда такомиллаштириш орқали ривожлантириш; 

йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқларига сўзсиз риоя 
этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини, 
хизматни ўташ вақтида муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоида-
ларига қатъий амал қилинишини таъминлаш; 

йўл-патрул хизмати ходимларининг хизмат вазифаларини лозим 
даражада бажариши устидан назоратни коррупция ва ваколатини суи-
истеъмол қилиш ҳолатларини истисно этадиган тарзда кучайтириш, 
шунингдек, кадрларни танлаш, уларни касбий тайёрлаш ва қайта 
тайёрлашнинг таъсирчан механизмини жорий этиш; 

давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартиб-
таомилларини назарда тутувчи ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар 
тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг шаффофлигини таъминловчи 
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш. 
Мазкур ислоҳотлар натижасида қуйидагилар Ўзбекистон Респуб-
ликаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимини 
ташкил этувчи ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлигининг 
бўлинмалари ҳисобланади: 
1. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бош бошқармаси; 
2. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички 
ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг 
йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари; 
3. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати 
хавфсизлиги бошқармасининг йўл-патруль хизмати бригадаси; 
4. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда вилоятлар ички 
ишлар бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари йўл-
патруль хизмати батальонлари (отрядлари); 
5. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда вилоятлар ички 
ишлар бошқармалари туман (шаҳар) бошқармалари (бўлимлари)нинг 
йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)
1

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизмати тизими бўлинмалари учта, яъни юқори, ҳудудий ва туман 
(шаҳар) бўғинларидан ташкил топган. Шуни алоҳида қайд этиш 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3127-сонли Қарори / Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 645-модда 


242 
жоизки, унинг ҳудудий органлари таркибида йўл ҳаракати хавфсиз-
лиги хизмати саф қисмлари, яъни Тошкент шаҳар ички ишлар бош 
бошқармаси таркибида йўл-патруль хизмати бригадаси, Қорақалпо-
ғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари-
нинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари таркибида эса йўл-
патруль хизмати батальонлари (отрядлари) фаолияти йўлга қўйилган. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish