1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

биринчидан,
жамиятда транспорт-
дан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларда 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади, 
иккинчи-
дан,
ҳайдовчиларнинг ўз ҳуқуқларини, айниқса, транспорт воситаси-
дан фойдаланишда шахсий хавфсизлигини таъминлашни тўлиқ амал-
га ошириш имконини беради. 
Таҳлил қилинаётган қонунга йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил 
этишга оид «йўл ҳаракатининг ташкил этилишини йўлларнинг ўтка-
зувчанлик қобилиятини ошириш ёки бошқа мақсадлар учун йўл 
ҳаракати хавфсизлиги даражасини пасайтириш ҳисобига ўзгартириш-
га йўл қўйилмайди», шунингдек, «йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳолати-
нинг асосий кўрсаткичларини шакллантириш, ҳисобини юритиш ва 
улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 


226 
Маҳкамаси томонидан белгиланади», йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғри-
сидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгилан-
ган тартибда жавобгар бўлади, деган қоидалар киритилган.
Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни бошқариш 
турли функция, шакл ва усуллар орқали амалга оширилади. Йўл 
ҳаракати хавфсизлигини бошқаришни мазмун-моҳиятига кўра ўзаро 
боғлиқ бўлган қуйидаги: а) ташкилий-тактик; б) ҳуқуқий; в) моддий-
техник; г) кадрлар билан; д) ҳамкорликни таъминлаш йўналишларига 
ажратиш мумкин. 
Юқоридаги барча йўналишларда қонун ижросини таъминлаш 
бевосита йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат 
бошқарувини амалга оширувчи органлар, хусусан, Ўзбекистон Рес-
публикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизмати тизимида доимий равишда амалга оширилиши керак. Мазкур 
хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш, аввало, «Йўл ҳаракати 
хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳиятини раҳбарлар 
чуқур ўрганишларини, қонун нормаларини барча ходимлар томони-
дан амалиётда қўллаш учун уларда зарур билим ва кўникмаларни 
шакллантиришга доир комплекс чора-тадбирларни тизимли амалга 
оширишни тақозо этади. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ўз фаолиятларини тўлиқ Ўзбекистон 
Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички ишлар органлари 
тўғрисида»ги қонун асосида амалга оширади. Давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизмати тизимига кирувчи барча таркибий тузилмалар 
ва уларнинг ходимлари мазкур қонун билан ички ишлар органлари 
зиммасига юклатилган асосий вазифаларни, фаолият йўналишларини 
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида, асосий 
принципларга риоя этган ҳолда ҳамда ушбу қонун нормалари 
талаблари асосида амалга оширишлари зарур. 
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги «Эко-
логик назорат тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Ички ишлар вазирлиги, хусусан, унинг Давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизмати – автомототранспорт воситаларининг ишлати-
лишида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юзасидан экологик 
назоратни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат орган ҳисобла-
нади. Мазкур соҳада экологик назоратни амалга оширишда у махсус 
ваколатли орган сифатида қуйидаги ваколатларга эга: 
-
экологик назорат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оши-
ришда иштирок этади; 


227 
-
давлат экологик назоратини амалга оширади; 
-
давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни, шу 
жумладан, атроф-муҳитнинг давлат мониторинги дастурини ишлаб 
чиқишда иштирок этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини 
таъминлайди; 
-
белгиланган тартибда экологик назорат соҳасидаги норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек, 
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб 
чиқади ва тасдиқлайди; 
-
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот 
воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича 
ҳамкорлик қилади; 
-
идоравий, ишлаб чиқариш экологик хизматларини давлат 
экологик назоратида иштирок этиш учун жалб қилади; 
-
идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назорати-
ни амалга оширишда услубий ёрдам кўрсатади ҳамда кўмаклашади. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати назорат-лицензия соҳасида Ўзбекистон 
Республикасининг 2000 йил 25 майдаги «Фаолиятнинг айрим тур-
ларини лицензиялаш тўғрисида»ги, фуқаро муҳофазаси соҳасида 
2000 йил 26 майдаги «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги, терроризмга 
қарши кураш бўйича 2000 йил 15 декабрдаги «Терроризмга қарши 
кураш тўғрисида»ги, одам савдосига қарши кураш бўйича 2008 йил 
17 апрелдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги, аҳоли-
нинг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича 
2015 йил 26 августдаги «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойиш-
талиги тўғрисида»ги, коррупцияга қарши кураш бўйича 2017 йил 
3 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунлар 
асосида фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган 
ваколат доирасида амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
бўйича фаолиятини, хусусан, умумий, махсус, якка тартибдаги ва 
виктимологик профилактикаси чора-тадбирларини қонун ҳужжат-
ларида белгиланган ваколат доирасида Ўзбекистон Республикасининг 
2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғриси-
да»ги қонун талаблари асосида амалга оширади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавф-


228 
сизлиги хизмати жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуни-
кация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрса-
тишга доир фаолияти, шунингдек, уларнинг идоралараро электрон 
ҳамкорлик қилишини таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий 
чора-тадбирлар ва техник воситалар тизимидан фойдаланиш тартиби 
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 декабрдаги «Электрон 
ҳукумат тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ амалга оширилади. 
Бундан ташқари, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 
мазкур соҳада фаолият олиб борувчи махсус давлат органи сифатида 
фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда 2014 йил 
5 майдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг 
очиқлиги тўғрисида»ги, фуқаролик жамияти институтлари билан 
ҳамкорлик қилишда 2014 йил 25 сентябрдаги «Ижтимоий шериклик 
тўғрисида»ги, ёшлар билан ишлашда 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёш-
ларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги, жисмоний ва юридик шахс-
ларнинг мурожаатлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси-
нинг 2017 йил 11 сентябрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг 
мурожаатлари тўғрисида»ги қонунлари талабларига тўлиқ риоя этиши 
шарт. 
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги «Маъмурий 
тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуни Давлат йўл ҳаракати хавфсиз-
лиги хизмати фаолиятига замонавий ташкилий-ҳуқуқий шаклларни 
жорий қилишга, ички идоравий назорат механизмини кучайтиришга, 
давлат бошқарув соҳасида расмиятчилик ва суиистеъмолчиликка чек 
қўйишга, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарали амал-
га оширилишини таъминлашга, жисмоний ва юридик шахсларнинг 
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий 
механизмларини жорий қилишга хизмат қилади.
Мустақиллик йилларида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 
фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти 
ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор норматив ҳуқуқий 
ҳужжатлар қабул қилинган
1
.
Шунинг учун жамият ва давлат бошқаруви, хусусан, ички ишлар 
органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, Давлат йўл ҳаракати хавф-
сизлиги хизмати фаолиятини такомиллаштиришга оид Ўзбекистон 
1
Қаранг: Ички ишлар идораларидаги ислоҳотлар – тинчлик ва осойиш-
талик гарови: Монография. / - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 
2014., – Б. 272.;


229 
Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан кейинги 
йилларда қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-
моҳиятини ёритишга ҳаракат қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал-
даги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони ички 
ишлар органлари тизимида туб ислоҳотларни амалга ошириш, шу 
жумладан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимини янада 
такомиллаштириш бўйича асосий талабларни ва йўналишларни 
белгилаб берди
1

Мазкур фармон билан тасдиқланган «2017–2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» иккинчи устувор йўналиши 
бўлган Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олиш тизимини такомиллаштириш, хусусан, жамият ривожла-
нишининг бугунги талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда ҳуқуқ-
бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳа-
сидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, тизим 
фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Рес-
публикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сонли 
Қарори қабул қилинди
2

Қарорда кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят-
чиликка қарши курашиш тизимида мавжуд бўлган барча камчилик ва 
муаммолар тўлиқ ички ишлар органлари, хусусан, Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизматига ҳам тааллуқлидир. Мазкур қарорда 
давлат органларининг, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профи-
лактикаси соҳасидаги ишлари «қониқарсиз» деб эътироф этилган. 
Ушбу баҳо ички ишлар органлари, хусусан, Давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизмати тизими фаолиятига ҳам берилган баҳодир. 
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, мазкур қарор билан ҳуқуқбу-
зарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш 
тизимини такомиллаштириш бўйича белгиланган барча устувор 
1
Қаранг: Ички ишлар органлари тизимидаги туб ислоҳотлар - халқ 
манфаатларига хизмат қилишни таъминлаш кафолати. Ўқув қўлланма. / - Т.: 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017., – Б. 272. 
2
Қаранг: Ўша манба. – Б. 272. 


230 
вазифалар ички ишлар органлари, хусусан, Давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизматига ҳам тааллуқлидир
1
.
Республикада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тадбир-
ларни ўтказишнинг янги тартиби сифатида мазкур Қарор билан 
ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
куни» этиб белгиланди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни 
ички ишлар органлари, хусусан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизмати мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда:
а) ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шаклланти-
риш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга 
итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган, шу жумла-
дан, хизматнинг тегишли таркибий тузилмаларида «очиқ эшиклар 
куни»ни ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга 
оширишга; 
б) қонунийлик аҳволини ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини атрофлича муҳокама 
қилиш учун жойларда, биринчи навбатда, криминоген вазият но-
мақбул бўлган ҳудудларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ҳамда 
масъул ходимларнинг, айниқса, раҳбарларнинг аҳоли билан учрашув-
ларини ташкил этишга; 
в) аҳоли турмушининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, 
йўл-транспорт ҳаракатлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этиш-
га кўмаклашувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга; 
д) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши 
курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизмати таркибий тузилмалари раҳбарларининг ҳисобот-
ларини эшитишга; 
е) махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда давлат идора-
лари ва ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик иштирокида жойлар-
да йўл-транспорт ҳодисаларининг аҳволи, ушбу соҳада ҳуқуқбузар-
ликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитлари, уларни фош 
этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ишларнинг 
натижаларини муҳокама қилишга; 
ж) йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича оммавий ахборот восита-
ларида, шу жумладан, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида мақола-
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқ-
бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сонли Қарори 
/ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 247-м. 


231 
лар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этишга 
алоҳида эътибор қаратиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрел-
даги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан 
ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда 
уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
Фармонида ички ишлар органлари тизимида ислоҳотларни амалга 
ошириш бўйича белгиланган комплекс чора-тадбирлар чуқур илмий 
ва танқидий таҳлилларга асосланган. Айниқса, ички ишлар орган-
ларининг жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор 
топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини 
таъминлашдаги, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлик-
лари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини 
сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбу-
зарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада 
шаклланган яхлит ҳуқуқий тизимдаги ўрни, тизимда амалга оширил-
ган ислоҳотлар, соҳадаги жиддий камчилик ва муаммолар ҳақидаги 
хулоса ва фикрлар, шунингдек, тизимни ислоҳ қилишнинг энг муҳим 
йўналишлари бевосита Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига 
ҳам тааллуқлидир
1
.
Мазкур фармон билан тасдиқланган Ички ишлар органлари 
тизимини тубдан ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар Дастурида 
белгиланган: ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, 
вазифа ва функцияларини мақбуллаштириш бўйича институционал 
ўзгаришлар; фаолиятни очиқ ва ошкора, шунингдек, фуқароларнинг 
уларга ишончи ошишини таъминлайдиган тарзда ташкил этиш; кадр-
ларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйишнинг илғор механизм-
ларини жорий этиш, уларнинг малакаси, маънавий-ахлоқий фазилат-
ларини ошириш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш; фаолиятга 
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш; 
тизимнинг моддий-техника базаси, ходимларни ижтимоий ҳимоя 
қилиш ва уй-жой-маиший шароитларини янада яхшилаш бўйича 
белгиланган йўналишлардаги чора-тадбирлар тегишлича Давлат йўл-
ҳаракати хизматида ҳам амалга оширилмоқда. 
1
Қаранг: Ички ишлар органлари тизимидаги туб ислоҳотлар - халқ манфаат-
ларига хизмат қилишни таъминлаш кафолати. Ўқув қўлланма. / - Т.: Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ Академияси, 2017., – Б. 272. 


232 
Шу билан бирга, Дастурга асосан, Ички ишлар органлари йўл 
ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари фаолияти қуйидаги йўналиш-
ларда такомиллаштирилмоқда: 

ахборот технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш 
ҳамда самарасиз хизматларни тугатиш мақсадида йўл ҳаракати хавф-
сизлиги бўлинмалари штатлари сонини қайта кўриб чиқиш ва мақбул-
лаштириш; 

йўл-транспорт инфратузилмаси ҳолати ва йўл-транспорт ҳодиса-
лари, ҳуқуқбузарликлар, йўлларнинг бандлиги тўғрисидаги маълумот-
лар таҳлили мониторингини кучайтириш, инфратузилмани такомил-
лаштириш чора-тадбирларини кўриш; 

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни 
ташкил этиш шакл ва услубларини янада такомиллаштириш, илғор 
хорижий тажрибани ўрганиш ва ушбу соҳага жорий этиш; 

илмий-техника воситалари ва ахборот технологиялари қўлла-
нилишини кенгайтириш ҳисобига кўрсатилаётган давлат хизматлари 
самарадорлиги, сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини 
ошириш. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги 
«Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъмин-
лашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3182-сонли, 
2017 йил 8 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида маъмурий 
ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5185-сонли 
Фармонлари талаблари ҳам ички ишлар органлари, хусусан, Давлат 
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилув-
чи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан белгиланган маъ-
мурий ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 
олиб борадиган фаолиятини тартибга солишда тегишлича ҳуқуқий 
асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрел-
даги «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга 
доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2883-сонли Қарори 
асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, 
вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бошқармалари махсус эксплуатация-монтаж бўлимларини (бўлинма-
ларини) ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг Йўл 
ҳаракати бошқармаси ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бошқар-
масини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ўтказилди. 


233 
Шунингдек, мазкур қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Рес-
публикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомда йўл ҳаракати 
хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат-
ни ташкил этиш унинг асосий вазифаси сифатида белгиланган. Йўл 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини комплекс ҳамда 
тизимли таҳлил қилиш, йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати 
қоидалари бузилиши профилактикаси, шунингдек, уларга қарши 
курашишни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга дахлдор 
бўлганларни ва уларнинг шахсини аниқлаш эса Вазирликнинг мазкур 
соҳадаги функциялари ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги 
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомил-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3127-сонли Қарори 
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 
тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаб берди. 
Мазкур қарорда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг 
асосий йўналишлари белгиланди, уларни амалга ошириш Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинма-
ларининг энг муҳим вазифалари сифатида қайд этилди.
Бундан ташқари, ушбу қарорда нафақат ички ишлар органлари-
нинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, балки йўл ҳаракати хавфсиз-
лиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар 
ҳам белгиланди.
Шу билан бирга мазкур қарор билан 2017 йил 1 сентябрдан 
эътиборан автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақам-
лар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхат рақамларини оширил-
ган тўлов ставкалари бўйича, шу жумладан, ким-ошди савдосини 
ўтказиш йўли билан танлаш тартиби жорий этилди. 
Шунингдек, қарорда 2018 йил 1 январдан эътиборан автотранс-
порт воситасидан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи 
учун ишончномаларни, автотранспорт воситасининг ижара, текин 
фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларини фуқаролар томонидан 
ички ишлар органларининг тегишли йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлин-
маларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талаб нотариуслар томонидан 
уларнинг электрон шаклини жўнатиш тартибини ўрнатган ҳолда 
бекор қилиниши белгилаб қўйилди. 
Мазкур Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлигининг мамлакат йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини тако-
миллаштиришга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқулланди: 


234 
а) Тошкент шаҳрида компьютерлаштирилган тизимни кенгайтириш, 
шунингдек, уни Нукус шаҳри ва вилоят марказларида жорий қилиш 
орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг ягона марказлаш-
тирилган ахборот-компьютер тизимини яратиш; 
б) ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш, 
автомобиль ҳаракати устидан самарали назоратни таъминлаш мақса-
дида йўл-патруль хизмати стационар постларини мақбуллаштириш, 
уларни белгиланган намунавий схема бўйича босқичма-босқич 
реконструкция ва модернизация қилиш, моддий-техник жиҳозлаш; 
в) 2018 йил 1 январдан эътиборан йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт 
воситаларини, юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан 
мустасно, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялари-
ни юридик шахслар – тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич 
улар кўрсатадиган хизматлар учун қатъий нархлар ҳамда ички ишлар 
органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талабларни ўрнатган ҳолда 
ўтказиш; 
г) йўл-патруль хизмати махсус асбоб-ускуналари ва автомобиль 
техникасини узлуксиз янгилаб бориш учун ҳар йили 55 та белги-
ланган тартибда жиҳозланган автотранспорт воситалари, 600 та жезл, 
500 та радиостанция ва бошқа воситаларни харид қилиш. 
Мазкур қарорда республиканинг йирик шаҳарларида йўл ҳаракати 
хавфсизлиги тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент 
шаҳрида, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тажриба тариқасида 
йўл-патруль хизматининг мотоциклдаги гуруҳларини тузиш, уларга 
йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, 
одамлар гавжум жойларда, шунингдек, хорижий ва бошқа делегация-
ларни кузатишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
вазифаларни юклатиш белгиланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 август-
даги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш 
ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон, 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички 
ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини 
ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорлари ҳам Давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизматининг фаолиятини кадрлар билан таъминлашда 
муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, мамлакатда Ҳаракатлар 
стратегиясига мувофиқ йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида амалга 


235 
оширилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида қабул қилин-
ган Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги «Миллий ҳайдов-
чилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхат-
дан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини 
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 116-сон, 2017 йил 25 апрел-
даги «Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситалари-
нинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқ-
лаш ҳақида» 237-сон, «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда 
шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғриси-
да» 238-сон, 2017 йил 19 июндаги «Ички ишлар органлари тизимида 
давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва 
тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
389-сон, 2017 йил 31 августдаги «Автомототранспорт воситаларини 
давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат 
рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғриси-
да»ги 683-сон, 2017 йил 23 октябрдаги «Йўл-патруль хизмати стацио-
нар постларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модерни-
зация қилиш тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 826-сон 
қарорлари ҳам Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини 
тартибга солувчи ҳуқуқий асослар ҳисобланади. 
 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятининг ҳуқуқий 
асослари сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-
нинг 2014 йил 29 июлдаги «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва 
ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри-
сида»ги 205-сон, 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини 
тасдиқлаш ҳақида»ги 370-сон, 2016 йил 2 мартдаги «Давлат 
бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 
ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғри-
сида»ги 62-сон қарорлари алоҳида аҳамиятга эга.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини тартибга 
солувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг идора-
вий ҳуқуқий ҳужжатлари ички ишлар органлари, хусусан, унинг йўл 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятига оид қонун 
ҳужжатларининг ижроси доирасида қабул қилинади ҳамда уларда 
тизим зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни, ҳуқуқ ва 
мажбуриятларни амалга ошириш усуллари, шакллари, механизмлари 
кўрсатилади. Мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
мазмун-моҳиятини қуйида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати-


236 
нинг тизими, тузилиши ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш бўйича асосий вазифалари, шунингдек, мазкур 
фаолиятни марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) ички ишлар орган-
лари миқёсида бошқариш ҳамда унда раҳбарнинг ролини ёритиш 
жараёнида батафсил кўриб чиқамиз. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish