1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Учинчидан,
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинма-
лари ҳудудий, шунингдек, туман (шаҳар) ички ишлар органларининг 
белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган алоҳида бошқарув қарор-
ларига мувофиқ жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга жалб 
этиладиган асосий куч ва воситаларга эга бўлган ички ишлар орган-
ларининг асосий таркибий тузилмалар ҳисобланади.
Тўртинчидан,
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг 
ҳуқуқий мақоми унинг давлат бошқарув тизимидаги ўрни, асосий 
вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни амалга ошириш 
бўйича фаолиятининг мазмун-моҳияти билан белгиланади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқий мақоми-
ни аниқлаш учун, авваламбор, унинг тизими, асосий вазифалари, 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳамда уларни амалга ошириш 
бўйича фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар-
ни ўрганиш талаб қилинади. 


221 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятининг ҳуқуқий 
асослари сифатида хизмат қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 
юридик кучига кўра: халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; миллий 
қонунлар; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва 
қарорлари; Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда идоралараро 
ва идоравий қонуности ҳужжатларига ажратиш мумкин. 
Албатта халқаро ҳуқуқнинг кўпгина, хусусан, инсон ҳуқуқ ва 
эркинликларини таъминлашга оид бўлган нормалари барча давлат 
органлари каби Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолияти-
нинг ҳам ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилади. Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур соҳада фаолият олиб борувчи 
махсус давлат органи бўлгани учун БМТнинг 1968 йил 8 ноябрдаги 
«Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Вена конвенциясини (Ўзбекистон Рес-
публикаси учун 1995 йил 17 январдан кучга кирди) унинг фаолиятини 
тартибга солувчи асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжат, деб айтишимиз 
мумкин. 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятининг ҳуқуқий 
асослари бўлиб хизмат қилувчи миллий қонунлар жуда ҳам ранг-
баранг. Биринчи навбатда, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари 
талаблари асосида амалга оширади. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизмати тизимида терговга қадар текширув ва суриштирув фаолияти 
Ўзбекистон Республикасининг ЖПК, маъмурий ҳуқуқбузарликлар 
бўйича ишларни юритиш Ўзбекистон Республикасининг маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги, шунингдек, Маъмурий суд ишларини юри-
тиш тўғрисидаги кодекслар талаблари асосида олиб борилади. 
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда Давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги хизмати махсус давлат органи сифатида унинг фаолияти-
ни бевосита тартибга солувчи, хусусан, Ўзбекистон Республикаси-
нинг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги (2007 йил 2 октябрь), «Йўл 
ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги (2013 йил 10 апрель) қонунларга 
алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. 
Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги «Авто-
мобиль йўллари тўғрисида»ги қонунининг йўл ташкилотларининг 
ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган нормасида ноқулай об-ҳаво 
шароитларида, табиий офатлар, ёнғинлар юз берганда, автомобиль 
йўли транспортларни ўтказиш қобилиятини йўқотганда ва бошқа 
шунга ўхшаш ҳолларда, шунингдек, таъмирлаш-қурилиш ишлари 
олиб борилаётганда йўл ташкилотлари маҳаллий давлат ҳокимияти 


222 
органларига бу ҳақда билдирган, автомобиль йўлларидан фойдала-
нувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш билан 
хабардор қилган ҳамда тегишли белгилар ўрнатган ҳолда Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавф-
сизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар 
вазирлиги бўлинмалари билан биргаликда транспорт воситалари 
ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. 
Бундан ташқари, шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда 
автомобиль йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш иш-
ларини олиб бориш учун олдиндан рухсатнома олмаган ҳолда жорий 
этиш мумкин, бироқ бунда автомобиль йўллари қайси юридик ва 
жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний 
шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари бу ҳақда 
хабардор қилиниши шарт эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган. 
Ўзбекистон Республикаси 2013 йил 10 апрелдаги «Йўл ҳаракати 
хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунининг янги таҳрирда қабул қили-
ниши Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни янги 
босқичга кўтарди.
Қонуннинг мақсади йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги муноса-
батларни тартибга солиш орқали, биринчидан, фуқаролар ҳаёти ва 
соғлиғи муҳофаза этилишини, иккинчидан, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда 
қонуний манфаатлари, учинчидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг 
мулклари, тўртинчидан, атроф муҳит ҳимоя қилинишини таъминлаш-
дан иборатдир.
Ушбу қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши, б

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish