1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
3-§. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг
фаолиятини ташкил этиш 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимининг жамоат тартиби ва хавф-
сизлигини, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
фаолияти замонавий хавф-хатар ва таҳдидларни, бажарилаётган иш-
лар муҳимлиги ва кўламини эътиборга олган ҳолда йўл ҳаракати 
хавфсизлиги республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини 
ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, бунда 
уларнинг асосий вазифалари ва функциялари, раҳбарлар ва ходим-
ларнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун шахсий 
жавобгарлиги аниқ белгиланиши ва тақсимланишини назарда тутган 
ҳолда ташкил этилиши талаб этилади. 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати республика, ўрта ва 
қуйи бўлинмалари фаолияти, авваламбор, тизимда ушбу мақсадда 
ислоҳотларни ўтказишнинг ҳуқуқий асоси бўлган юқорида кўрсатиб 


251 
ўтилган қонун ҳужжатларида аниқ белгиланган уларнинг ҳар бири-
нинг ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимининг юқори бўғини ҳисоблан-
ган ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси зиммасига 
юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги 
ҳуқуқларга эга: 

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига доир 
ахборот, статистик, таҳлилий материалларни, шу жумладан, давлат 
бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш тузилмалари ва бошқа ташкилотларнинг электрон 
базаларидан талаб этиш ва олиш; 

ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинма-
ларининг ҳужжатлари ва материаллари билан танишиш; 

йўл ҳаракати соҳасидаги қоидабузарликларни, шунингдек улар-
нинг содир этилишига имконият яратувчи сабаб ва шарт-шароит-
ларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган тақ-
димномаларни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор 
шахсларга киритиш; 

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига юклатилган тадбир-
ларни амалга оширишда ички ишлар органларининг бошқа бўлинма-
ларидан кўмаклашишни талаб қилиш; 

ўз ваколатлари доирасида ички ишлар органлари йўл ҳаракати 
хавфсизлиги бўлинмалари томонидан ижро этилиши мажбурий 
бўлган ёзма ва оғзаки кўрсатмаларни бериш; 

ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари 
ходимлари томонидан хизмат интизомига, ишчи ва хизматчилари 
томонидан эса меҳнат интизомига риоя этилишини текшириш; 

ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари-
нинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, ходимларининг малака-
сини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни киритиш. 
Шунингдек, ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқар-
маси зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши 
мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимининг юқори бўғини ҳисоблан-
ган ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ўз ваколат-
лари доирасида барча бўғиндаги йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмат-


252 
лари бўлинмалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва 
қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулки-
ни, конституциявий тизимни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, 
шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини, ҳуқуқбузарликларнинг олди-
ни олиш ва профилактикаси таъминлаш бўйича зарур чораларни 
кўриш учун жавобгардир. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси 
ИИВ раҳбариятига ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бўлинмаларининг иш юритиши тўғрисидаги маълумотларни тайёр-
лаш ва тақдим этиш учун масъул ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги 
Бош бошқармаси зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни 
бажариш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни 
ҳам бажариши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати юқори бўғини ҳисоблаган Ўзбекистон 
Республикаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқарма-
сига Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган 
ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан 
лавозимга тайинланадиган ва ундан озод этиладиган бошлиқ раҳбар-
лик қилади. 
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги 
Бош бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Йўл 
ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасини фаолиятини ташкил этиш 
учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири 
томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод этиладиган 
иккита ўринбосарига, шу жумладан, битта биринчи ўринбосарига эга. 
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли «Ички ишлар 
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат 
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат-
ларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулияти-
ни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, шунингдек, 
2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3127-сон-
ли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Респуб-
ликаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқарма бошлиғи 
қуйидаги ваколатларга эга: 

Бош бошқарманинг ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига 
умумий раҳбарликни амалга оширади, унга юклатилган вазифалар 


253 
бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади, ўз ўринбосарлари ва Бош 
бошқарма тузилмавий бўлинмалари бошлиқларининг функционал 
мажбуриятларини белгилайди; 

Бош бошқарманинг иш режаларини тасдиқлайди; 

ўз ваколатлари доирасида кўрсатмаларни чиқаради ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига ички ишлар органлари 
йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг бутун шахсий таркиби 
томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар лойиҳалари-
ни киритади; 

Бош бошқарма кадрларини танлаш ва уларни жойлаштириш 
бўйича ишлар, уларнинг касбий малакасини ошириш, уларни тайёр-
лаш ва қайта тайёрлаш бўйича тадбирлар ташкил этилиши, улар 
томонидан хизмат ва меҳнат интизомига риоя қилиниши устидан 
назоратни амалга оширади; 

Бош бошқарманинг шахсий таркиби билан профилактика ва 
тарбиявий ишларни олиб боради; 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятининг топшириғига 
биноан давлат, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат 
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилот-
ларнинг расмий тадбирларида иштирок этади; 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти учун ўз ўринбосар-
лари, тузилмавий бўлинмалар бошлиқлари ва шахсий таркибини тайин-
лаш, бошқа ишга кўчириш, эгаллаб турган лавозимларидан озод этиш 
ва ички ишлар органларидан бўшатиш ҳақида таклифларни тайёр-
лайди, шунингдек, Бош бошқарма ишчи ва хизматчиларини тайин-
лайди, бошқа ишга ўтказади, эгаллаб турган лавозимларидан озод 
этади ва бўшатади; 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига Бош бошқарма 
ходимларига махсус унвонларни бериш, уларни рағбатлантириш ёки 
интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритади; 

Бош бошқарма фаолиятига доир ҳужжатларни тасдиқлайди, 
пул маблағларини тасарруф этади, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат 
шартномаларини тузади; 

Бош бошқарма ходимларини белгиланган тартибда хизмат 
сафарларига юборади; 

ўз ваколатлари доирасида Бош бошқарма ходимларига таътил-
лар беради; 

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари раҳбарларининг ҳисобот-
ларини эшитади; 


254 

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга 
оширади. 
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги 
бош бошқармаси бошлиғи бўлмаган ҳолларда унинг мажбурият-
ларини биринчи ўринбосари бажаради. 
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги 
Бош бошқармаси ходимлари Бош бошқарма бошлиғининг тақдим-
номасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томони-
дан лавозимга тайинланади ва озод этилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички 
ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг 
йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари Қорақалпо-
ғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар 
бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари-
нинг тақдимномасига кўра, Бош бошқарма бошлиғи билан келишил-
ган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан 
лавозимларга тайинланади ва улардан озод этилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички 
ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг 
йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ходимлари Қорақалпо-
ғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош 
бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари йўл ҳаракати 
хавфсизлиги бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра, 
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар 
ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари 
бошлиқлари томонидан лавозимларга тайинланади ва улардан озод 
этилади, бунда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бўлим (бўлин-
малар)лари бошлиқлари Бош бошқарма бошлиғи билан келишилади. 
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг йўл 
ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари Қора-
қалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқар-
малари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқларининг 
тақдимномасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар 
вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан 
лавозимларга тайинланади ва улардан озод этилади. 
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг йўл 
ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари 
туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари-
нинг тақдимномасига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари 


255 
бошлиқлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси 
ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқ-
лари томонидан лавозимларга тайинланади ва улардан озод этилади. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимининг ҳудудий ва шаҳар (туман) 
бўғинидаги бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ўзларига 
бириктирилган маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳамда йўналишларда:
а) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги маълумот-
ларни комплекс ва тизимли таҳлил қилиш, шунингдек мазкур соҳада 
вужудга келадиган муаммолар ва камчиликларнинг сабаблари ҳамда 
шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш; 
б) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолият-
ни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш; 
в) йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидалари бузи-
лишлари профилактикасини амалга ошириш, аниқлаш, содир этилган 
ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни таъминлаш; 
г) ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари ва 
бўлинмалари, давлат органлари билан ҳамкорликни ҳамда фуқаролик 
жамияти институтлари билан ижтимоий шерикликни ташкил этиш, 
шунингдек, аҳоли билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш 
масалалари бўйича очиқ мулоқотлар олиб бориш; 
д) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжат-
ларини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шунингдек, унинг шакллари ва 
услубларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсия-
лар ишлаб чиқиш; 
е) шахсий таркибнинг касбий тайёргарлигини, хизмат, жисмоний 
ва жанговар тайёргарлиги шайлигини, хизмат интизоми ва қонунчи-
ликка риоя этишини, фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини 
таъминлаш бўйича чора-тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш 
бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни ва функцияларни амалга 
ошириш учун масъул ҳисобланадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимининг барча бўғинидаги тарки-
бий тузилмалари раҳбарлари бошқарувидаги куч ва воситаларнинг 
ўзларига бириктирилган маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳамда йўналиш-
ларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан бир вақтда 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда бевосита 
иштирок этишини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради. 


256 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимининг барча 
бўғинидаги таркибий бўлинмалари мазкур йўналишлардаги фаолияти-
ни ички ишлар органлари бошқа соҳавий хизматлари, давлат 
ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаро-
лар билан ҳамкорликда амалга оширади. 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ички ишлар 
органлари тизимидаги бошқа соҳавий хизматлар ва уларнинг ҳудудий 
бўлинмалари билан ҳамкорлиги улар зиммасига юклатилган вазифа-
лар ва уларни амалга ошириш бўйича фаолиятларининг мазмун-
моҳияти билан белгиланади. 
 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish