249
ва таклифларни тайёрлаш ҳамда уларни юқори турувчи ички ишлар
органларига тақдим этиш;
йўлларда йўл ҳаракатини ташкил этиш, шаҳар-туманлар ҳудуди-
даги тирбандликларни бартараф қилиш, транспорт воситалар оқими-
нинг кўчаларда бир текисда тақсимланишини таъминлаш ва йўл
шароитларини яхшилаш бўйича маҳаллий ҳокимликларга
таклифлар
киритиш;
ҳудудда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари, шу жумла-
дан, моддий зарар етказилган ҳолатларнинг таҳлилини
олиб бориш,
йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича саф қисмлари
ҳамда ички ишлар органларининг бошқа хизматлари билан ҳамкор-
ликда ташкилий ва амалий тадбирларни ўтказиш;
таҳлил асосида йўлларда йўл-транспорт ҳодисалари кўплаб содир
этилаётган жойларни аниқлаб, тегишли йўл-коммунал хўжаликлари
билан ҳамкорликда уларни бартараф этиш чораларини кўриш ва хизмат
ҳудудида саф қисмлари фаолиятини ташкил этишда эътиборга олиш;
йўл ҳаракати хавфсизлигига қарши ва транспорт воситаларидан
фойдаланиш жараёнидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ
йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан суриштирув ишларини ўтказиш,
йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидабузарликларининг
олдини олиш ишларини амалга ошириш, шунингдек уларга қарши
курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига алоқадор шахс-
ларни аниқлаш, хизмат ҳудудида саф қисмлари шахсий таркибининг
хизмат фаолиятини таҳлил
асосида ташкил этиш, бу борада саф
қисмларига таклиф киритиш;
ички ишлар органларининг бошқа хизматлари билан ҳамкорлик-
да олиб қочилган, ўғирланган ва ҳайдовчилари йўл-транспорт ҳодисаси
содир бўлган жойдан яширинган транспорт воситаларини қидириш,
транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятларни қисқа
муддатда
очиш ишларини амалга ошириш;
турли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушлашга
берилган транспорт воситаларини аниқлаш мақсадида ҳаракатда бўл-
ган транспорт воситаларини ушлаш бўйича қидирув ишларини амалга
ошириш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни қонунчиликда
белгиланган тартибда кўриб чиқиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар-
нинг содир этилиши сабаб ва шароитларини бартараф этиш ҳақида
мансабдор шахсларга тақдимномалар киритиш;
250
автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш
ҳамда йўллар, темир йўл кесишмаларининг махсус ва мавсумий
кўрикларини ўтказиш;
корхоналар,
идоралар, уюшма ва ташкилотларда транспорт
воситаларининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳайдовчилар интизомини
мустаҳкамлашга қаратилган профилактик
чора-тадбирларни амалга
ошириш, улардаги ҳаракат хавфсизлиги хизматларининг иш самараси-
ни ошириш чора-тадбирларининг олиб борилишини назорат қилиш;
ички ишлар органларининг бошқа тизимлари, давлат органлари,
фуқаролик жамияти институтлари билан йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлаш ишларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш, улар
билан ахборот ва маълумотлар алмашиш;
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича фуқаро-
ларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида корхона, идора ва
ташкилотлар, маҳаллаларда, таълим ва бошқа муассасаларда суҳбат
ва учрашувлар ўтказиш, аҳоли билан очиқ мулоқотларни олиб бориш;
йўл ҳаракати қоидаларини ҳайдовчилар, пиёдалар айниқса, воя-
га етмаган болалар томонидан бузилишининг олдини олишга қара-
тилган профилактик ва тарғибот ишларини жамоатчилик вакилларини
жалб этган ҳолда ташкил этиш, олиб борилаётган тадбирларни омма-
вий ахборот воситаларида ёритиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: